Тошкент шаҳрида 12–14 ноябрь кунлари самбо ва жанговар самбо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.
-64 кг вазн тоифасидаги финалда ўзбекистонлик Ойбек Солиев Россия вакили Шайх-Мансур Ҳабибуллаевга қарши баҳс олиб борди. Жангнинг сўнгги дақиқасида Ҳабибуллаев оёғи билан рақибининг бошига кучли зарба берган ҳолда Солиевни чуқур нокаут ҳолатига туширди.
Солиевга дарҳол шифокорлар ёрдами кўрсатилган ва спортчи тезда ўзига келган.
Ўзбекистон делегацияси мусобақада учта олтин, бешта кумуш ва учта бронза медалларини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)