• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Грузияга енгилган Ўзбекистон терма жамоаси, Зиданни қўллаб-қувватлайдиган Роналду ва Неймарни сотишни хоҳлаётган «ПСЖ». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 15 ноябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Грузияга мағлуб бўлди

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Грузияга мағлуб бўлди. Учрашув тақдирини ҳал қилиб берган ягона гол 40-дақиқада Давид Волков томонидан киритилди.

    Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Сречко Катанец бошчилигида кетма-кет 2-ўйинда мағлубиятга учради. Жамоа бунгача Иорданияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

    «Насаф» қолдирилган тур ўйинида «Қўқон-1912»ни енгди

    Фото: «Насаф»

    Фото: «Насаф»

    Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 24-туридан ўрин олган ўйинда «Насаф» ўз майдонида «Қўқон-1912»дан 3:1 ҳисобида устун келди.

    «Насаф» ушбу натижадан кейин 44 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди. «Қўқон-1912» эса 32 очко билан 8-поғонадан жой олган.

    Ўзбекистон самбо терма жамоаси ЖЧ да 2-ўринни эгаллади

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Тошкент шаҳрида 12—14 ноябрь кунлари самбо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.

    Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медал қўлга киритди. Терма жамоа аъзолари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқди.

    Қуйидаги спортчилар мусобақада ғолиб ва совриндор бўлди:

    Олтин:

    • -58 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)
    • -88 кг: Ихтиёр Эшмуродов
    • -98 кг: Нодиржон Мирхаликов.
    Кумуш:
    • -79 кг: Улуғбек Раҳмонов
    • -64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
    • -50 кг: Сабина Давлатова
    • -79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо)
    • -88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо).
    Бронза:
    • -59 кг: Ибодатхон Агожонова
    • +98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)
    • -71 кг: Истам Қудратов.
    Ушбу натижа орқали Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади. Биринчи ўринни Россия вакиллари эгаллаган бўлса (8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза), кучли учликка Беларусь терма жамоаси (3 та олтин, 5 та кумуш) якун ясади.

    Жаҳон

    Роналду «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлиги учун Зиданни қўллаб-қувватлайди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед»да мураббийлар алмашинуви рўй бериши мумкин.

    Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг сўнгги пайтлардаги қониқарсиз натижалари сабаб истеъфога чиқарилиш эҳтимоли мавжуд. Унинг ўрнига асосий номзод сифатида «Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан кўрилмоқда.

    Manchester Evening News хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду агар Сульшер истеъфога чиқарилса, Зидан вариантини қўллаб-қувватлашини айтган.

    Дани Алвес «Барселона»да энг кам маош олади

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Дани Алвес «Барселона»га қайтиш учун кам маошга рози бўлди, деб ёзмоқда Diario Sport.

    Қайд этилишича, 38 ёшли футболчига белгиланган маош жамоадаги энг паст маош ҳисобланади. Шу билан бирга, бразилияликнинг шартномасида бонус қисми ҳам кўзда тутилган бўлиб, у ютуқлар ва қўлга киритилган совринларга боғлиқ бўлади.

    Алвес ЖЧ—2022 бошлангунга қадар, яъни бир йил муддатга шартнома имзолашни истаган эди, аммо мавсум охиригача мўлжалланган келишувга рози бўлди.

    Клуб матбуот хизмати бразилиялик ҳимоячи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгани ва 15 ноябрь куни жамоа билан илк машғулотини ўтказганини эълон қилди.

    Мората — 7 йил ичида Испания терма жамоасида энг кўп гол урган футболчи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги Швецияга қарши ўйинда (1:0) ягона голга муаллифлик қилди.

    «Ювентус» ҳужумчиси учун бу терма жамоа сафидаги 23-гол бўлди. Бунинг учун унга 50 та ўйин керак бўлди.

    Мората 2014 йилнинг ноябридан, яъни Испания терма жамоасидаги дебютидан кейин бошқа ҳеч қайси футболчи Испания терма жамоаси сафида бунча кўп гол ура олмаган. Агар сўнгги 7 йилдаги давр олинса, Альваро энг яқин таъқибчисидан 10 та голга олдинда.

    «ПСЖ» президенти Неймарни сотиб юбормоқчи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар 2021/2022 йилги мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар беради El Nacional.

    Манбанинг хабарига кўра, Париж клуби президенти Носир Ал-Ҳелайфи ёзги трансферлар вақтида Неймарни сотиш ҳақида ўйламоқда. «ПСЖ» раҳбари ушбу трансфердан максимал даражада кўпроқ маблағ олишни кутмоқда.

    Ал-Ҳелайфи бразилияликнинг эҳтимолий трансфери юзасидан Европанинг бир қатор клублари билан боғланган. Бу клублар қаторида Англия жамоалари ва «Барселона» борлиги айтилмоқда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    15.11.2021, 22:11   Изоҳ (0)   49185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Грузияга кичик ҳисобда ютқазди

    15.11.2021, 20:57

    Сречко Катанец бошчилигидаги «оқ бўрилар» Вилли Саньолнинг «салибчилар»ига қарши. Грузия — Ўзбекистон учрашуви ҳақида

    15.11.2021, 17:01

    Суперлига. «Насаф» қолдирилган тур ўйинида «Қўқон-1912» устидан ғалаба қозонди

    15.11.2021, 16:11

    Ўзбекистонлик спортчи самбо бўйича Жаҳон чемпионатида чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолди (видео)

    15.11.2021, 12:50

    ЖЧ—2022 йўлида. Португалия сўнгги дақиқада гол ўтказиб, тўғридан-тўғри йўлланмани қўлдан чиқарди. Германия йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Испания ҳам мундиалда

    15.11.2021, 03:01

    Ўзбекистонлик MMA жангчиси Қозоғистондаги мусобақада рақибини 40 сония ичида нокаутга учратди

    14.11.2021, 23:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.