• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Илон Маск Forbes рейтинги тарихидаги энг бой одамга айланди

    Tesla акциялари қийматининг ўсиши туфайли Илон Маскнинг бойлиги маълум вақт давомида 300 миллиард долларга яқин бўлиб турди, бу эса уни Forbes рейтинглари тарихидаги энг бой одамга айлантирди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    25 октябрь, душанба куни бозорлар ёпилишида унинг жами активлари 271,3 миллиард долларни ташкил этди, бу 22 октябрь, жума кунги савдолар якунига нисбатан қарийб 41,7 миллиард долларга кўп.

    Реал вақт режимида янгиланадиган Forbes Real Time рейтингида 26 октябрь куни Маскнинг бойлиги 254,9 миллиард долларга тушгани қайд этилган. Шунга қарамай, унинг бундан олдин эришган даражаси ҳали ҳам рекорд бўлиб қолмоқда. Аввал Forbes рейтинги тарихидаги энг бой одам Amazon асосчиси ва собиқ бош директори Жефф Безос бўлган эди. Amazon акциялари нархи июль ойида энг юқори чўққига чиққанида унинг бойлиги 212 миллиард долларга кўтарилган, ҳозир эса 196,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

    Forbes талқини бўйича энг бой одамларнинг биринчи рейтинги 1918 йилда пайдо бўлган, ўшанда нашр 30 та энг бадавлат америкаликларнинг мол-мулкини баҳолаган. Ўшанда Жон Рокфеллер 1,2 миллиард долларлик бойлик билан етакчига айланган (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 2021 йилда бу миқдор 21 миллиард долларни ташкил этган бўларди).

    1982 йилда журнал мунтазам равишда биринчи Forbes 400 (энг бой 400 америкалик рўйхати) билан рейтинглар тузишни бошлади. 1987 йилда сайёрамиздаги энг катта бойлик эгаларининг биринчи рўйхати (The World’s Billionaires) эълон қилинди. Ўша пайтда унга 20 миллиард долларлик бойлиги билан япониялик магнат Суцуми Ёсиаки (ҳозирги доллар курси бўйича тахминан 47 миллиард доллар) бошчилик қилган.

    1997 йилдан 2008 йилгача дунёнинг энг бой одамлари рейтингида Microsoft асосчиси Билл Гейтс биринчи ўринда турган. Рейтингнинг энг юқори чўққисига чиққан пайтда унинг бойлиги 36,4 миллиард долларга баҳоланган (2021 йил курси бўйича тахминан 60 миллиард доллар). 2008 йилда, глобал молиявий инқироз бошланганидан сўнг, Гейтс учинчи ўринга тушиб кетди, инвестор Уоррен Баффет рейтинг етакчисига айланди (62 миллиард доллар ёки ҳозирги курс бўйича 77 миллиард доллар бойлик билан). 2009 йилда ва 2014 йилдан 2017 йилгача Билл Гейтс яна биринчи ўринни эгаллади. 2010—2013 йилларда у мексикалик магнат Карлос Слимдан ўзиб кетди. Forbes рейтингида етакчилик қилган вақтларда Слимнинг бойлигига берилган энг юқори баҳо — 2011 йилда 74 миллиард доллар (2021 йил курси бўйича 88 миллиард доллар) эди.

    2018 йилда Amazon асосчиси Жефф Безос илк бор рейтингда биринчи ўринни эгаллади. У кейинги уч йил давомида ўз позициясини мустаҳкамлади. The World’s Billionaires’нинг  2021 йил учун классик рейтингида (йилига бир марта тузилади) унинг бойлиги 177 миллиард долларга баҳоланган.

    Дунёдаги энг бой одамларнинг яна бир рейтинги Bloomberg агентлигининг ҳисоб-китобларига асосланади. Bloomberg Real Time Billionaires рўйхати ҳар куни янгиланади. 26 октябрь ҳолатига кўра, агентлик Илон Маскнинг бойлигини 289 миллиард долларга, Жефф Безосники эса 193 миллиард долларга баҳолаган.

    Tesla акциялари янги ҳисоботлар эълон қилинганидан кейин кўтарила бошлади. 25 октябрда маълум вақт компаниянинг бозор капиталлашуви ҳатто 1 триллион долларлик чегарани ҳам бузишга муваффақ бўлди. Ушбу кўрсаткичга эришишга Hertz автоуловларни ижарага бериш сервиси учун 100 мингта электромобил етказиб бериш келишуви ҳақидаги хабарлар ёрдам берди.

    Мавзуга доир:

    • Илон Маск Берлинда Tesla заводи очилиши муносабати билан 9 минг кишига базм уюштирди
    • Tesla бош офиси Калифорниядан Техасга кўчирилади
    • Илон Маскнинг бойлиги 200 млрд доллардан ошди ва у яна дунёнинг энг бой одамига айланди
    • Маск дунёнинг энг бадавлат инсонига айлангач, Безосга 2 рақами туширилган улкан ҳайкал ва кумуш медал юборди

    27.10.2021, 14:55   Изоҳ (0)   24440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой АҚШни Тайван билан расмий алоқаларини зудлик билан тўхтатишга чақирди

    27.10.2021, 14:25

    Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳукумат таркибини янгилади

    27.10.2021, 13:54

    АҚШ КХДРга нисбатан душманлик нияти йўқлигини маълум қилди

    27.10.2021, 13:23

    Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндорлари Ослодаги тақдирлаш маросимига таклиф этилди

    27.10.2021, 10:58

    Ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган Судан бош вазири бир суткадан сўнг уйига қайтди

    27.10.2021, 10:43

    Бразилия сенаторлари коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб президент Болсонаруга қарши айбловни маъқуллади

    27.10.2021, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.