Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 32-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳаёт учун хавфли тепаликларда таъмирлаш ишларини амалга ошираётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, тасвирлардаги вазият Самарқанд шаҳридаги 32-умумтаълим мактаби эмас, шаҳардаги 24-умумтаълим мактабида юз берган.

Вилоят таълим бошқармаси мажбурий меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларни қоралашини билдириб, барчаси тўлиқ назоратга олинганини, ўрганиш ишларидан сўнг қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Аввалроқ ҳам шу каби ҳолат Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 42-мактабда кузатилгани, унда математика, инглиз тили, рус тили, меҳнат ва бошқа фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар меҳнат таътилида бўлганига қарамай, мактабда “ҳашар”га чақирилгани тўғрисида хабар қилинган. Ушбу мактаб директори хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилмаганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)