Ўзбекистонда 2025 йилнинг 6 ойида қанча оила қурилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, январь июнь ойларида республика бўйича 95,3 мингта никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Энг кўп оила қурилган вилоят 10,5 мингта никоҳ ҳолати билан Самарқанд бўлди, энг ками эса 2,4 мингта турмуш қурилган Сирдарё вилоятидир.

Рўйхатга олинган никоҳларнинг Ўзбекистон ҳудудлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
Самарқанд вилояти — 10,5 минг;
Фарғона вилояти — 9,8 минг;
Қашқадарё вилояти — 9,6 минг;
Тошкент шаҳри — 9,4 минг;
Сурхондарё вилояти — 8,0 минг;
Андижон вилояти — 7,6 минг;
Тошкент вилояти — 7,2 минг;
Хоразм вилояти – 6,9 минг;
Наманган вилояти — 6,2 минг;
Қорақалпоғистон – 5,7 минг;
Бухоро вилояти – 5,7 минг;
Жиззах вилояти – 3,6 минг;
Навоий вилояти – 2,7 минг;
Сирдарё вилояти – 2,4 минг.
Маълумот учун, 2024 йилнинг январь октябрь ойларида юртимизда ФҲДЁ органларида жами 215 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бунда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурган эркаклар 4 153, аёллар эса 1 161 нафар бўлган.
Изоҳ (0)