• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абдулазиз Комилов Эрон президенти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

    Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 27 октябрь куни Эрон президенти Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Эрон ТИВ матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: Эрон ТИВ матбуот хизмати

    Фото: Эрон ТИВ матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг учрашувида иштирок этмоқда.

    Учрашувда Раисий Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни қардош ва ривожланиб бораётган сифатида тавсифлаб, «Эрон Ўзбекистон билан турли сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришда ҳеч қандай чеклов кўрмаётганини» таъкидлаган.

    Иброҳим Раисий Абдулазиз Комилов билан учрашувда Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликнинг умумий томонлари ва имкониятларига тўхталиб, «Эрон ва Ўзбекистон биродарлик ва қариндошлик алоқаларига эга», — деган.

    Эрон президенти музокаралар давомида Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталган.

    «Афғонистонда бегоналарнинг, жумладан, АҚШ борлигининг оқибати азоб, қотиллик, қон тўкиш ва Афғонистонни ушлаб туришдан бошқа нарса эмас. Биз афғон халқига тинчлик ва хавфсизликни ҳис қилишларига ёрдам беришимиз керак», — дея таъкидлаган у.

    Иброҳим Раисий Эронда тўрт миллионга яқин афғоннинг борлиги ва Эроннинг уларга инсонпарварлик ёрдамини давом эттиришига тўхталар экан, Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг йиғилишида умумий ечим ва қарашлар топилишига умид қилишини билдирган.

    «Икки давлат ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун юқори имконият ва салоҳиятга эга ва биз бу имкониятлардан фойдаланишга қатъий қарор қилганмиз», — дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

    ТИВ раҳбари Ўзбекистон Эроннинг Афғонистондаги вазиятни ўрганиш бўйича ташаббусини олқишлашини таъкидлаган.

    «Катта кучлар Афғонистон учун ҳеч нарса қила олмаганини инобатга олсак, Теҳрон саммити катта сиёсий аҳамиятга эга ва биз унинг натижасини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», — дейди у.

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш ҳар икки мамлакат ва минтақа давлатларининг манфаатларига жавоб беришини таъкидлаб, Ўзбекистон Эрон билан турли минтақавий ва халқаро йўналишларда яқин ҳамкорликка интилишини айтган.

    Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказганди. Учрашув давомида томонлар яқин орада Термиз шаҳрида савдо-иқтисодий масалаларини, жумладан, Сурхон — Пули-Хумри электр узатиш тармоқлари ва Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар йўналиши бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун қўшма музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олганди.

    16 октябрь куни Термизда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Афғонистон муваққати ҳукумати вакиллари музокаралар ўтказди. Томонлар музокара давомида қиш мавсуми давомида икки томонлама савдони кенгайтиришни, шунингдек, Афғонистонга етказиб берилаётган ёқилғи ва биринчи галдаги зарурий товарлар ҳажмини оширишни муҳокама қилган.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» электр энергияси бўйича Ўзбекистон олдидаги барча қарзини узишга ваъда берди
    • «АҚШ ҳарбийларини Ўзбекистонга жойлаштиришга зарурат йўқ, Вашингтонда бу ҳақда билишади» — ТИВ

    27.10.2021, 16:15   Изоҳ (0)   17997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 10 кунда саккиз киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Уларнинг беш нафари — болалар

    27.10.2021, 15:57

    Ўзбекистонда алимент бўйича қарздорларнинг машинани бошқариш ҳуқуқи вақтинча чеклаб қўйилиши мумкин

    27.10.2021, 15:05

    Тошкентда декан ўринбосари тегажоғлик қилиб, ойнадан итариб юборгани айтилган қизнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди

    27.10.2021, 14:10

    «Хусусийлаштиришдан мақсад — инвесторларга давлат бозорни тарк этаётганини кўрсатиш» — Тимур Ишметов

    27.10.2021, 13:08

    Зангиотадан Сергели туманига ўтказилган ижтимоий объектлар тўғрисида маълумот берилди

    27.10.2021, 12:16

    Наманганда шифокорни аёвсиз калтаклаган ака-укаларга жазо тайинланди

    27.10.2021, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Кино | 25 август, 15:43

    Украина илк бор янги “Нептун” ракетасини намойиш қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 15:42

    Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли боланинг жасади топилди

    Ўзбекистон | 25 август, 15:28

    “Эрон АҚШга итоат этмайди” — Оятуллоҳ Али Хоманаий

    Дунё | 25 август, 15:10

    Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади

    Ўзбекистон | 25 август, 14:59

    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

    Реклама | 25 август, 13:30

    “Манчестер Сити” футболчисига Бундеслига ҳамда А Серия клублари даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 август, 14:47

    Исроил Ғазодаги шифохонага авиазарбалар берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 25 август, 14:41

    Тошкентдан Копенгагенга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 25 август, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.