Ўзбекистонда 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан «Дарё» ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб, кейинчалик ҳокимлик лавозимига тайинланган амалдорлар ҳақида жамланма тайёрлади.

Мансурбек Алихонов, Андижон вилояти Асака тумани ҳокими

Мансурбек Алихонов 2020 йилнинг сентябрь ойида Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланган. У мазкур тайинловга қадар Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Баҳодир Баҳромов, Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳокими

Баҳодир Баҳромов 2017 йилда Булунғур тумани ҳокими лавозимига тайинланган. Ҳокимликка қадар Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи эди.

Фото: Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Илҳом Юсупов, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокими

Илҳом Юсупов 2020 йилнинг июлида Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланган, бунгача эса Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Баҳром Турсунов, Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳокими

Баҳром Турсунов 2019 йил сентябрида Узун тумани ҳокими этиб тасдиқланган. Бунга қадар Музработ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида эди. Турсунов фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Фото: Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фаррух Ўктамжонов, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими

Фаррух Ўктамжонов 2020 йилнинг ноябрь ойида Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган. Бунгача Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайидбаҳром Сайидмусаев, Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокими

Сайидбаҳром Сайидмусаев 2020 йилнинг июнь ойида («Сўх воқеалари»дан сўнг) Сўх тумани ҳокими лавозимига тайинланган. У бунга қадар Сўх тумани ИИБ бошлиғи эди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Зоир Алиқулов, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими

Зоир Алиқулов 2016 йилнинг сентябрь ойида Деҳқонобод тумани ҳокими сифатида иш бошлаган. Бунга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи эди.

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

Шавкат Мавлонов, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими

Шавкат Мавлонов 2021 йилнинг июнь ойида Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Азизхон Умархонов, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими

Азизхон Умархонов 2021 йил август ойида Олмазор тумани ҳокими сифатида иш бошлади. У бунга қадар Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи эди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида

Ўзбекистоннинг амалдаги ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2012—2017 йиллларда Хоразм вилояти ҳокими, 1996—1999 йилларда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, 1992—1996 йилларда Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокими биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман