Ўзбекистонда 24 октябрь, якшанба куни Президент сайлови бўлиб ўтади. Унда Экологик партиядан Нарзулло Обломуродов, Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Либерал-демократик партиядан Шавкат Мирзиёев, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида иштирок этади.

Ўзбекистон президентлигига номзодлар ва уларнинг таржимаи ҳоли.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Сайлов арафасида мамлакат шаҳарлари президентликка номзодларнинг тарғибот материаллари билан тўлган. «Дарё» Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари сайлов олдидан қандай кўринишга кирганини акс эттирувчи фотолавҳаларни тақдим этади.

Қайд этиш лозим, ушбу тарғибот материалларининг аксарияти 23 октябрь, шанба куни олиб ташланади, чунки Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, «сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди».

Андижон вилояти

Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Андижон шаҳри, Ислом Каримов кўчасидаги тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Миллий тикланиш партияси номзоди Алишер Қодировнинг Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчасидаги «Янги бозор» ҳудудидаги тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси ҳамда Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидаги сайлов баннери.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчасидаги сайлов баннери.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон шаҳри, Дукчи эшон кўчасидаги тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон тумани чегара қисми — Андижон шаҳрига кириш ҳудудидаги сайлов баннери.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Ўзбекистон экологик партияси номзоди Нарзулло Обломуродовнинг Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, «Бахт уйи» рўпарасидаги баннери.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

«Адолат» социал демократик партияси номзоди «Баҳром Абдуҳалимовнинг Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, «Холис» савдо мажмуаси рўпарасидаги пиёдалар ўтадиган кўприк ёнидаги баннери.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Бухоро вилояти

Номзод Нарзулла Обломуродов баннери Бухоро шаҳридаги янги тиббиёт шаҳарчасида барпо этилаётган боғда ўрнатилган. Номзод тоза ичимлик суви ва сув тежамкорлиги технологиялари учун овоз беришга чақирмоқда.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Когон тумани, Кончилар кўчаси (Бухоро шаҳрига олиб келувчи йўл)да жойлашган мазкур баннери Бухоро минори устига қўниб турган лайлаклар тимсоли акс этган дарвоза яқинида ўрнатилган.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасидаги туғуруқ мажмуаси қайтмасида ўрнатилган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Бухоро шаҳридаги Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси. Миллий тикланиш партияси номзоди Алишер Қодиров баннери 2020 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган кўп қаватли бино олдида ўрнатилган.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

«Адолат» социал демократик партияси номзоди «Баҳром Абдуҳалимовга овоз берамиз!» деган даъватга чорловчи баннер «Карвон бозор» чорраҳасида жойлашган Бухоро шаҳридаги Ғиждувон кўчасида ўрнатилган.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Фарғона вилояти

Экологик партия (Экопартия)дан президентликка номзод Нарзулла Обломуродовнинг Қўқон шаҳри, Навоий кўчасида ўрнатилган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Халқ демократик партияси (ХДП)дан президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Қўқон шаҳри, Навоий кўчасида ўрнатилган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Либерал-демократик партия (ЎзЛиДеП)дан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қўқон шаҳри, Навоий кўчасида ўрнатилган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодировнинг Қўқон шаҳри, кичик ҳалқа йўлида ўрнатилган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

«Адолат» социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Қўқон шаҳри, Шоҳрухобод кўчасида ўрнатилган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Наманган вилояти

Экологик партия (Экопартия)дан президентликка номзод Нарзулла Обломуродовнинг Наманган шаҳридаги дон маҳсулотлари корхонаси фонидаги баннери.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Халқ демократик партияси (ХДП)дан президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидан ажратиб турувчи кўприкдаги электрон таблодаги баннери.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Либерал-демократик партия (ЎзЛиДеП)дан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган шаҳридаги Бобур боғи чорраҳасида ўрнатилган баннери.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодировнинг Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғи яқинидаги баннери.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

«Адолат» социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Наманган шаҳридаги Чорсу бозорига ўтиш йўлидаги баннери.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳрининг Ёшлар боғи қаршисидаги сайлов баннери.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳрининг Ёшлар боғи қаршисидаги сайлов баннери.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси. Яшиллар партиясидан номзод сифатида майдонга чиққан ва келажак учун жавобгарлигини таъкидлаётган Нарзулло Обломуродов шаҳарнинг ям-яшил кўчасида.

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси. Мигрантлардан солиқ ундириш таклифи билан чиққан номзод Алишер Қодиров ва унинг юзини тўсиб турган арча дарахти.

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси. Номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирувчи плакат. Ўзгаришлар йўлида биргалигини таъкидлаётган Шавкат Мирзиёев ўзгараётган Қаршининг ўзгарган темир йўл вокзали қаршисида.

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси. Барчага ғамхўрлик давлатнинг бурчи эканлигини айтаётган президентликка номзод Мақсуда Ворисова ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўрнатилган ҳайкал битта суратда.

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

Қарши шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти. Асосий мақсади халқ саломатлиги эканлигини айтаётган президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

Самарқанд вилояти

Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг таржимаи ҳоли акс этган плакатлар Самарқанд шаҳрида ҳаракатланувчи автобусларда ўртанилган. Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси.

Фото: «Дарё» / Жавлон Шайманов

Самарқанд шаҳридаги университет хиёбонида (Булвар) турган сайлов тарғиботи экранлари.

Фото: «Дарё» / Жавлон Шайманов

Президентликка номзод Алишер Қодиров Самарқанд шаҳар Абдураҳмон Жомий кўчасида ўрнатилган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Жавлон Шайманов

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳри, Буюк ипак йўли кўчасида ўрнатилган тарғибот баннери фонидаги шаҳар трамвайи ҳамда пиёдалар.

Фото: «Дарё» / Жавлон Шайманов

Самарқанд шаҳар Ибн Холдун кўчасидаги «Сайлов—2021» тарғибот баннери фонида қайнаётган шаҳар ҳаёти.

Фото: «Дарё» / Жавлон Шайманов

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли ва Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасида (чорраҳа) ўрнатилган монитордаги тарғиботи фонида юрган шаҳар аҳли.

Фото: «Дарё» / Жавлон Шайманов

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида ўрнатилган тарғибот баннери фонидаги дарахтлар.

Фото: «Дарё» / Жавлон Шайманов

Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Самарқанд шаҳар Беруний кўчасида ўрнатилган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Жавлон Шайманов

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги маҳаллаларнинг бирида сотилаётган тарвуз уюми ортида кўриниб турган сайлов тарғиботи плакатлари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг Тошкент шаҳридаги «Наврўз» боғи деворига ёпиштириб қўйилган плакатлари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Юнусобод туманидаги озиқ-овқат дўконларидан бирининг ташқи тарафига ёпиштириб чиқилган кўплаб тарғибот плакатлари.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Тошкент вилояти, Янгийўл туманига кетаверишда саф тортиб турган сайлов тарғиботи баннерлари.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Тошкент Метрополитенининг «Ҳамид Олимжон» бекатидаги касса дарчаси ёнига ёпиштириб қўйилган тарғибот плакати.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги дўконлардан бирининг ойнасига ёпиштирилган сайлов тарғиботи плакати.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, «Ракат» маҳалласидаги кўчаларнинг бирида ҳаракатланиб кетаётган автобуснинг орқа томонига ёпиштирилган сайлов тарғиботи плакати.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Президентликка номзод Алишер Қодировнинг Тошкент шаҳри, Чорсу бозори ёнидаги чорраҳада жойлашган мониторда турган тарғибот баннери.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчасидаги мониторда чиқиб турган тарғиботи фонида ўтиб кетаётган аёл.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидаги чорраҳадан жой олган мониторда чиқиб турган тарғиботи.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчасидаги мониторда чиқиб турган тарғибот сурати.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги мониторда турган тарғибот сурати. 

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман