• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марғилонда бир аср аввал қурилган «Хўжа Порсо» масжиди нега бузилганига аниқлик киритилди

    Ижтимоий тармоқларда ҳамда баъзи оммавий ахборот воситаларида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги «Хўжа Порсо» масжидининг тарихий биноси бузилиб, ўрнига янги масжид биноси қад ростлаётгани билан боғлиқ танқидий руҳдаги материаллар эълон қилинди.

    Фото: Facebook / Жамил Қосимов

    Хусусан, журналист Элмира Тухватуллинанинг Facebook’да ёзишича, гид Жамил Қосимов Буюк Британиядан келган сайёҳларни бетакрор устунлар ва нақшиндор шифтни кўрсатиш учун олиб борганида масжид бузилиб, унинг ўрнида қурилиш ишлари олиб борилаётганига гувоҳ бўлган.

    «1869 йилда қурилган, кўплаб саёҳат журналларида ёзилган ва бир қатор суратлари эълон қилинган ҳамда пандемиядан аввал жон деб экскурсияга олиб борилган ушбу масжид энди йўқ. Устунлар ва бузиб ташланган нақшинкор шифт эса шунчаки кераксиз буюмдек ерда чангга беланиб ётибди», — деган Жамил Қосимов ва масжиднинг ўша кунги ҳолати акс этган видео ҳамда 2019 йилда ўтказилган аввалги экскурсияларидан олинган суратларни тақдим этган.

    Янги масжид қурилиши.

    Янги масжид қурилиши.
    Фото: Facebook / Жамил Қосимов

    Эски масжиднинг нақшинкор пештоқи.

    Эски масжиднинг нақшинкор пештоқи.
    Фото: Facebook / Жамил Қосимов

    Эски масжиднинг нақшинкор пештоқи.

    Эски масжиднинг нақшинкор пештоқи.
    Фото: Facebook / Жамил Қосимов

    Қайд этилишича, масжид ўрнида пишиқ ғиштдан янгиси қурилмоқда, ёдгорликлар янги масжидга қайта ўрнатилади. Чет эллик сайёҳлар бундан ҳайратга тушган: «Қандай қилиб шундай гўзалликни бузиш мумкин, ахир бу ушбу объектни сайёҳлик жиҳатидан жалб қилиб турган нарса-ку? Янги нарса барибир янги».

    Аксарият мамлакатларда тарихий бинолар хароб ҳолга келиб қолса ҳам уни ё реставрация, ё консервация қилишга ҳаракат қилишади. Англиянинг ўзида, дейлик 50 йиллик бинони таъмирлаш учун кўплаб комиссиялардан ўтиш керак. «Нега бизда тарихий иншоотларни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорлар осонгина қабул қилинади?» — дея савол берган журналист.

    Журналист ва блогер Никита Макаренко айвон шифтидаги безаклар бутун бинога қўшиб бузиб ташланганига норозилигини билдирган. «Толибон ташқарида эмас, толибон аллақачон ичимизда. Бу сиёсий ҳаракат эмас, муайян шахсларнинг ижтимоий ва маданий ривожланиш даражасидир», — деб ёзган у ўзининг Telegram каналида.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилгани ва унинг натижаларини эълон қилди.

    Аниқланишича, масжид танқидий чиқишларда қайд этилганидек 1869 йилда эмас, балки 1918 йилда хом ғиштдан. Масжид биноси деворлари ёрилгани, пойдеворнинг чўкиб кетгани кузатилгани, шунингдек, бино томининг ибодат пайтида қулаб тушиш хавфи пайдо бўлгани сабабли 2019 йилда бинони техник экспертизадан ўтказиш бўйича қурилиш соҳасида назорат органларига масжид маъмурияти томонидан мурожаат йўлланган.

    2019 йил ноябрда олиб борилган техник экспертиза давомида бинонинг конструктив ва тузилмавий ечимлари меъёрий хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги, хом ғиштдан қурилган бинонинг деворлар конструкциясида ҳамда пойдеворда чўкиш ёки ёрилишлар мавжудлиги, намлик таъсирида деворнинг уқаланиши бошлаганлиги, «юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялар» меъёрий ҳужжатлар талабларига умуман мос келмай қолгани аниқланган.

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    «Техник жиҳатдан бинони реставрация ёки реконструкция қилиш имкониятлари йўқлиги сабабли, бузиб қайта қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ҳамда масъул идоралар экспертлари хулосаси олинган. Бугунги кунда эски масжид ўрнида 1500 ўринли бўлган барча қулайликларга эга замонавий янги масжид биноси қурилмоқда.

    Эски масжид пештоқидаги ёғоч ўймакорлик нақшлари реставраторлар томонидан доимий амалиёт усулида рақамлар билан белгиланиб, кўчириб олинган ҳамда сақлаш учун олиб қўйилган. Янги масжид биносининг айвони айни ўлчамларда барпо этилмоқда, унинг пештоқига эски масжиддан кўчириб олинган нақшлар ўрнатилади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Журналист ва блогер Элдар Асановнинг ёзишича, «Хўжа Порсо» шунчаки оддий маҳалла масжиди бўлган.

    «Марғилонлик таниш, шу масжидда жума намозини ўқиб юрган бир ака билан гаплашиб кўрдим. Айтишича, бу шунчаки оддий маҳалла масжиди бўлган. Билсангиз, эски маҳаллаларда битта ҳовли масжидга ажратилади, ёш-қари ўша ерда ибодат қилади. Бундай масжидлар аксар ҳолда бадиий қийматга эга қилиб безатилмайди, балки оддий ўзбекча ҳовли-жойдан фарқ қилмайди. Ҳомийлар чиқиб, таъмирлаб бермаса, бундай масжид оддий уйдан ажралиб турмайди. Кўпчилик маҳаллаларда шундай масжидлар бор эди», — дейди блогер.

    Элдар Асановнинг фикрича, бундай ҳовли-масжидлар жуда эски замонларда масжид мақомини олган эса-да, биринчидан, бадиий-меъморий қийматга эга эмас, иккинчидан, бугунги кунга қадар маҳаллага масжид бўлиб хизмат қилади. Улар истеъмолдан чиқарилган моддий маданият объектлари бўлмай, ижтимоий ҳаётда ишлатиладиган иншоотлардир. Шундай экан, уларни таъмирлаш, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш керак.

    «Лекин санъатшунос Борис Чухович айтяптики, бу безаклар узоқ тарихга эга эмас экан, 10—15 йил олдин туширилган экан. Қолаверса, бояги марғилонлик суҳбатдошим безакларнинг бадиий қиймати юқори эмаслигини, ҳар бир уйда борлигини, худди шу безакларни қайтадан тушириш муаммо эмаслигини, уста-мутахассислар етарли эканини айтмоқда», — деб ёзган у.

    Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра, Марғилон шаҳар «Хўжа Порсо» маҳалласи, Бахтиёрлик кўчаси, 100-уйда жойлашган «Хўжа Порсо» жоме масжиди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги томонидан расмий намозхона сифатида фойдаланиб келинмоқда. Ушбу масжид Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.

    2020 йил 3 декабрда «Хожа Порсо» жоме масжидига ташриф буюрувчи намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида масжид ҳудудида қўшимча бино иншоотларини қуриш бўйича таклиф лойиҳаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти қошидаги Илмий-эксперт кенгашига тақдим қилинган.

    Маданий мерос агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг «Gazeta.uz»га аниқлик киритишича, маданий мерос объектининг тарихий қисми ечиб олинган бино бир неча жойидан ёрилгани аниқланган ва бу борада Қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекцияси хулосаси ҳам олинган. «Шифт ва устунларга зарар етказмаган ҳолда рақамланиб олиб қўйилган, ёғингарчилик ва тагидан зах ўтмаслиги чоралари кўрилган», — деган Алишер Ҳусанов.

    Айни пайтда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

    20.10.2021, 21:37   Изоҳ (0)   20490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    20.10.2021, 21:16

    Ўзбекистонда банан, ананас, киви, авокадо, финики ва шу каби бошқа товарлар божхона божидан озод қилинади

    20.10.2021, 20:55

    Навоийда ҳамшира беморни калтаклагани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди

    20.10.2021, 20:15

    Миллий гвардия қўмондони: «Йиллаб навбатда туриш одамларни бола сотиб олишга мажбур қилмоқда»

    20.10.2021, 19:59

    «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига ўгирган Марк Ризга ваъда қилинган гонорар тўлаб берилди

    20.10.2021, 19:47

    Қашқадарёда марказий ичимлик суви қувурига уланиб олиб, аҳолига сув сотган шахсга чора кўрилди

    20.10.2021, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.