• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёда коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари камайди, қайси мамлакатларда ҳалигача вакцинация бошланмаган? Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 239 130 342 кишига етди, шуларнинг 4 873 559 нафари вафот этган. Шунингдек, жаҳон бўйича қўлланилган вакциналар 6,534 миллиард дозадан ошди.

    Касалланганларнинг умумий сони бўйича АҚШ (44,6 миллион), Ҳиндистон (34 миллион), Бразилия (21,5 миллион), Буюк Британия (8,3 миллион), Россия (7,7 миллион) етакчилик қилмоқда. Сўнгги 4 ҳафта ичидаги касалланганлар сони бўйича эса АҚШ, Британия, Туркия, Ҳиндистон ва Россия энг олдинда бормоқда.

    Берлин, Германия

    Берлин, Германия
    Фото: Expatica

    ЖССТ дунёда коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари камайганини маълум қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жаҳонда бир ҳафта ичида (4—10 октябрь) COVID-19 га чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатлар ўтган ҳафтага нисбатан 7 фоизга, ўлим даражаси эса 10 фоизга қисқарганини маълум қилди. Ташкилот статистикасига кўра, ҳафталик кўрсаткичлар августдан буён пасайиб келмоқда.

    4—10 октябрь оралиғида 2,8 миллион киши касалланиб, 46 мингдан ортиқ одам вафот этган.

    Мавзуга доир: ЖССТ: COVID-19 га қарши курашда йўлнинг қарийб 60 фоизи босиб ўтилди

    Бурунга сепиладиган «Спутник V» кўнгиллиларда синалади

    Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинаси синовларининг иккинчи босқичини ўтказишга рухсат берди.

    Тадқиқотдан мақсад — вояга етган кўнгиллилар иштирокида «Гам-КОВИД-Вак» дори препаратининг хавфсизлигини, қабул қилинувчанлигини ва иммуногенлигини баҳолашдан иборат. Синовда 500 нафар кўнгилли қатнашади, уни 2023 йил 31 декабргача якунлаш режалаштирилган.

    Мавзуга доир: Москвада «Спутник V» вакцинасининг бурунга томизиладиган шакли ва янги «Спутник Лайт» вакцинаси синовдан ўтказилади

    ЖССТ COVID-экспертлардан иборат янги гуруҳни тузди

    ЖССТ янги вирусларни ўрганиб, келажакда пандемиялар олдини олиш устида ишлайдиган 26 нафар олимдан иборат рўйхатни тақдим этди. Улар, шунингдек, COVID-19 коронавирусини ҳам тадқиқ қилади.

    Гуруҳга Хитойнинг Ухань шаҳридаги қўшма тадқиқотда иштирок этган олимлар Марион Купманс, Теа Фишер, Хунг Нгуен ва ветеринария бўйича хитойлик эксперт Ян Юнги ҳам кирди.

    Жамоа вирус Ухандаги бозорларда ҳайвонлардан одамларга юққани ёки лабораториядаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сизиб чиққани версияларини кўриб чиқади.

    ЖССТ ушбу гуруҳ COVID-19 келиб чиқишини аниқлаш борасида «бизнинг сўнгги имкониятимиз» бўлиши мумкин, деди.

    Мавзуга доир: ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганишни янги жамоа билан давом эттиради

    Путин қандай қилиб коронавирусга чалинишдан сақланганини маълум қилди

    Россия президенти Владимир Путин вакцинация туфайли коронавирусга чалинмасликка муваффақ бўлганини айтди.

    «Россия энергетика ҳафталиги» форуми доирасида президентга «Сиз коронавирус юқтиришдан қўрқасизми?» — деган савол келиб тушди. «Мен коронавирусни юқтириб олишим мумкин бўлган вазиятга тушганман, минг афсуски, менга яқин ходимларим касалланиб қолган, мен эса улар билан мулоқот қилганман», — деди у.

    «Аммо бу нарса юз бермади, ҳозир мутахассислар ишонч билан айтаётганидек, бу бизнинг вакцинамиз ‘Спутник V’ менга берган ҳимоя туфайли», — деди Путин.

    Мавзуга доир: Путин атрофидаги кишиларда COVID-19 аниқлангани сабабли яккаланиш режимига ўтди

    Коронавирусга қарши эмлаш ҳалигача бошланмаган мамлакатлар маълум қилинди

    ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус дунёнинг учта мамлакатида ҳали вакцинация бошланмаганини маълум қилди. Булар — Бурунди, Эритрея ва Шимолий Корея.

    Шунингдек, унинг қайд этишича, 56 та мамлакат ЖССТ томонидан қўйилган, сентябрь охиригача аҳолининг 10 фоизини эмлаш бўйича мақсадга эриша олмаган. Бундан ҳам кўпроқ мамлакат эса жорий йил сўнгига қадар аҳолининг 40 фоизини эмлаш мақсадига эришолмаслик хавфи остида турибди.

    «Шунингдек, яна бир гуруҳ мамлакатлар чекланган имкониятларга эга. Булар беқарорлик, низолар ёки зўравонликдан жабр чеккан давлатлардир. ЖССТ ва бизнинг шерикларимиз бу мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб, вакцинацияни жорий қилиш учун жойларда техник ва логистик салоҳиятни мустаҳкамлаш устида ишламоқда», — дейилади ЖССТ хабарида.

    Мавзуга доир: ЖССТ қайта эмлашга мораторий талаб қилди. Ортиқча вакциналарни ривожланаётган мамлакатларга юбориш сўралмоқда

    14.10.2021, 12:41   Изоҳ (0)   19046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Норвегияда камон ва найза билан қуролланган эркак ўткинчиларга ҳужум қилди. Беш киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди

    14.10.2021, 11:40

    Чернобиль АЭСнинг биринчи директори — Тошкентда туғилиб-ўсган Виктор Брюханов вафот этди. Станциядаги авария унинг раҳбарлиги даврида юз берган

    14.10.2021, 10:10

    Кувайт тарихда биринчи марта аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берди

    14.10.2021, 08:31

    Ксения Собчакни олиб кетаётган автомобиль билан содир бўлган ЙТҲ видеоси эълон қилинди

    14.10.2021, 08:08

    Хитой АҚШ, Буюк Британия ва Австралияни қуролланиш пойгасини аланга олдиришда айблади

    13.10.2021, 21:27

    Шимолий Корея ҳарбийлари Ким Чен Инга бетонни бош билан синдириш маҳоратини намойиш қилди (видео)

    13.10.2021, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.