• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чернобиль АЭСнинг биринчи директори — Тошкентда туғилиб-ўсган Виктор Брюханов вафот этди. Станциядаги авария унинг раҳбарлиги даврида юз берган

    Чернобилm атом электр станцияси (ЧАЭС) биринчи директори Виктор Брюханов 85 ёшида вафот этди, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда станция матбуот хизмати Facebook орқали маълум қилди. Унинг ўлими сабаблари келтирилмаган.

    Виктор Брюханов

    Виктор Брюханов
    Фото: Vida Press

    Брюханов 1935 йил 1 декабрда Тошкентда туғилган. У Тошкент политехника институтининг энергетика факультетини тугатган, сўнг Ангрен шаҳридаги иссиқлик электр станциясида ишлаган. 1966 йилда уни Украина ССРнинг Донецк вилоятидаги Славян ГРЭС (гидрорециркуляция электр станцияси)га ишга таклиф қилишади.

    Тўрт йилдан кейин Брюханов ЧАЭС директори этиб тайинланади. Дастлаб у станция қурилишига, сўнг унинг эксплуатациясига раҳбарлик қилади. 1986 йил апрелида атом электр станциясидаги ҳалокатдан кейин у лавозимидан четлатилади.

    Виктор Брюханов

    Виктор Брюханов
    Фото: «ТАСС»

    1986 йил 26 апрелга ўтар кечаси ЧАЭСда 4-энергоблокнинг РБМК-1000 реактори портлаб кетганди. 30 километрлик ҳалокат зонасидан 115 минг киши эвакуация қилинган. Россия, Украина ва Беларуснинг айрим туманлари ҳалокат таъсирига учраган. Авария оқибатларини бартараф қилиш (ликвидация) ишларида 600 мингга яқин одам қатнашган, уларнинг 165 минги ногирон бўлиб қолган. Ликвидаторларнинг қарийб 60 минг нафари юқори дозада нурланиш олган, ўн минглаб одам авариядан кейин кўп ўтмай вафот этган. Вайрон бўлган реакторни изоляциялаш учун 1986 йил ноябрида «Укритие» («Бошпана») объекти қурилди, у саркофаг (қадимги тош тобут) сифатида кўпроқ машҳур.

    Чернобиль АЭС ва янги саркофагнинг кўриниши

    Чернобиль АЭС ва янги саркофагнинг кўриниши
    Фото: AP Photo

    СССРда ҳалокат сабабларини ўрганиш учун тузилган давлат комиссияси, шунингдек, МАГАТЭ (Халқаро атом энергияси агентлиги) маслаҳат қўмитаси портлашга энергоблок ишчилари томонидан АЭСдан фойдаланиш қоидаларининг қўпол тарзда бузилиши асосий сабаб бўлган, деган хулосага келган.

    Брюханов Чернобиль аварияси ликвидатори бўлган. 1988 йил июлида у портлаш хавфи бўлган корхоналарда хавфсизлик техникаси бузилишида айбдор деб топилиб, ўн йиллик қамоққа ҳукм қилинган. Брюханов Луганск вилоятидаги колонияда жазо муддатини ўтаган. 1991 йил сентябрида у муддатидан аввал қамоқдан озод қилинган.

    Шундан кейин у яна бир қанча вақт станцияда техник бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

    Брюханов АЭСдаги авариянинг бош сабаби ходимлар томонидан йўл қўйилган хатоликлар экани ҳақидаги расмий версияга нисбатан норозилик билдирган. «Бизда қандай бўлди: ҳамма текширувларни тугатганимиздан кейин, стоп тугмасини босдик, реактор эса тўхташ ўрнига портлаб кетди. Мен ядрочи физик эмасман. Мен иссиқлик бўйича энергетикман. Содда қилиб айтганда, «завхоз» (хўжалик бўлими мудири). Шунинг учун ўз қаричим билан ўлчаб тахмин қилишим мумкинки, агар реакторнинг ҳимоя тизими яхши қурилганида, авария юз бермаган бўларди», — деган эди у интервьюларидан бирида.

    Сўнгги йилларда Брюханов Киевда яшаб келган.

    Апрелда Украина хавфсизлик хизмати ҳалокат ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилди. Улар орасида Брюхановнинг энг биринчи ҳисобот маърузаси бўлиб, у 1986 йил 26 апрель санасида ёзилган ва «махфий» белгиси туширилган. Унда директор ёндош аҳоли пунктларидаги муҳит нормал ҳолатда экани, радиация даражаси эса назорат қилинаётганини ёзган.

    Актёр Кон O’Нилл Виктор Брюханов ролида

    Актёр Кон O’Нилл Виктор Брюханов ролида
    Фото: иМДБ

    2019 йилда HBO телекомпанияси «Чернобиль» минисериалини намойиш қилган, унда Брюхановнинг ролини британиялик актёр Кон O’Нилл ижро этган.

    Мавзуга доир:

    • Чернобиль АЭСдаги фожиадан кейин 35 йил ўтди. Фалокат зонасининг ҳозирги кўриниши — суратларда
    • «Чернобиль» сериали Британиянинг BAFTA академияси 9 та мукофотини қўлга киритди

    14.10.2021, 10:10   Изоҳ (0)   20228
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кувайт тарихда биринчи марта аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берди

    14.10.2021, 08:31

    Ксения Собчакни олиб кетаётган автомобиль билан содир бўлган ЙТҲ видеоси эълон қилинди

    14.10.2021, 08:08

    Хитой АҚШ, Буюк Британия ва Австралияни қуролланиш пойгасини аланга олдиришда айблади

    13.10.2021, 21:27

    Шимолий Корея ҳарбийлари Ким Чен Инга бетонни бош билан синдириш маҳоратини намойиш қилди (видео)

    13.10.2021, 20:10

    Хитой коронавирус манбасини аниқлаш учун Ухандаги минглаб қон намуналарини ўрганади

    13.10.2021, 17:42

    Британия матбуоти Россия AstraZeneca формуласини ўғирлагани ҳақидаги мақолалар учун узр сўради

    13.10.2021, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.