«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
09:59, 28.09.2021 24299

Тил гўштини тўғри пишириш ва ундан мазали салат ва егуликлар тайёрлаш бўйича тавсиялар

Тўғри пиширилган тил гўшти ҳақиқий деликатес ҳисобланади. Тилнинг ўзини ёки салатга қўшиб ейиш хоҳишингизга ҳавола. Мазали тайёрлаш усули ҳақида эса қуйида маълумот бериб ўтамиз.

Фото: «Домашний очаг»

Керакли маҳсулотлар:

  • тил гўшти — 1-2 дона;
  • пиёз — 1,5 дона;
  • сабзи — 2 дона;
  • лавр япроғи — 2 дона;
  • туз, мурч.

Тайёрланиш жараёни:

  • Сув қайнаб чиққунига қадар тил гўштини совуқ сувга солиб қўйинг.
  • Қайнаб чиққан сувга солинг, 15 дақиқадан кейин сувни тўкиб ташланг.
  • Қайта қайнаган сув солиб, лавр япроғи, сабзавот қўшинг.
  • Паст оловда 1 соат давомида қайнатинг.
  • 15 дақиқадан кейин туз сепинг, яна 30 дақиқа қайнасин.
  • Пўстини олиб ташлаш учун 5-10 дақиқа совуқ сувга солиб қўйинг.
  • Тозалангандан кейин пишган бульонига қайта солиб яна 15 дақиқа қайнатинг.

Ёнғоқ қўшиб тайёрланадиган салат

Керакли маҳсулотлар:

  • тил гўшти — 250 г;
  • тухум — 1 дона;
  • пишлоқ —30 г;
  • ёнғоқ — 3 ош қошиқ;
  • саримсоқ пиёз — 1 дона;
  • кўкатлар;
  • туз, мурч.

Тайёрланиш жараёни:

  • Қайнатилган тил гўштини сомонча шаклида тўғранг, тухум ва пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
  • Майдаланган ёнғоқ, туз ва мурч қўшинг.
  • Майдаланган саримсоқ аралаштирилган майонез қўшинг.
  • Устини қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан безанг.

Тил гўштига булғори қалампири қўшиб тайёрланадиган салат

Керакли маҳсулотлар:

  • тил гўшти — 1 дона;
  • пиёз — 1,2 дона;
  • булғори қалампири — 2 дона;
  • помидор — 2 дона;
  • бодринг — 2-3 дона
  • қўзиқорин — 100 г;
  • туз, мурч;
  • ўсимлик ёғи.

Тайёрланиш жараёни:

  • Тил гўштини сомонча шаклида тўғранг.
  • Қўзиқорин, пиёз, булғори қалампири, шунингдек, помидорни ҳам сомонча шаклида тўғранг.
  • Бодрингни қирғичдан чиқаринг.
  • Маҳсулотларга ўсимлик ёғи қўшиб аралаштиринг.

«Гўштли ёнғоқча» салати

Фото: «Домашний очаг»

Керакли маҳсулотлар:

  • тил гўшти — 1 дона;
  • ёнғоқ — 4-5 дона;
  • саримсоқ — 2 дона;
  • туз, мурч.

Тайёрланиш жараёни:

  • Гўштни майда бўлакларга бўлинг.
  • Майдаланган саримсоқ, ёнғоқ қўшинг.
  • Туз ва мурч сепинг.

Картошка қўшиб тайёрланадиган салат

Керакли маҳсулотлар:

  • тил гўшти — 100 г;
  • картошка — 2 дона;
  • тухум — 2 дона;
  • маринадланган қўзиқорин;
  • майонез;
  • кўкатлар.

Тайёрланиш жараёни:

  • Гўшт ва картошкани кубик шаклида тўғранг.
  • Қолган маҳсулотларни ҳам тўғранг.
  • Майонез, кўкатлар қўшиб аралаштиринг.

Тил гўштидан тайёрланадиган оливе

Керакли маҳсулотлар:

  • тил гўшти — 1 дона;
  • тухум — 10 дона;
  • бодринг — 1 дона;
  • картошка — 3 дона;
  • сабзи — 1 дона;
  • яшил нўхат;
  • кўк пиёз;
  • хантал, кўкатлар, мурч, туз;
  • майонез.

Тайёрланиш жараёни:

  • Маҳсулотларнинг барини сомонча шаклида тўғранг.
  • Майонез ва хантал, шунингдек, мурч қўшиб аралаштиринг.

Тил гўшти ва қўзиқоринли салат

Фото: «Домашний очаг»

Керакли маҳсулотлар:

  • тил гўшти — 1 дона;
  • пиёз — 250 г;
  • қўзиқорин — 300 г;
  • қаймоқ — 200 г;
  • ун — 1 ош қошиқ;
  • туз, шакар;
  • сариёғ— 2 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  • Сариёғ солинган товада пиёзга туз қўшиб қовуриб олинг.
  • Бироз шакар қўшиб аралаштиринг.
  • Пиёзни тарелкага солинг, қўзиқоринни ҳам шу ёғда қовуринг.
  • Қўзиқоринга пиёзни ва 400 мл бульон қўшинг.
  • Тил гўштини солинг ва қопқоғини ёпиб димланг.
  • Ун қўшиб яна 3-5 дақиқа димланг.

Антиқа салат рецепти

Фото: «Домашний очаг»

Керакли маҳсулотлар

  • тил гўшти — 1 дона;
  • товуқ бульони — 1 л;
  • булғори қалампири — 1 дона;
  • желатин — 20 г;
  • шивит.
  • бальзамли сирка;
  • ўсимлик ёғи.

Тайёрланиш жараёни:

  • Тил гўштини бўлакларга бўлинг.
  • Желатинни сувга солиб аралаштириб қўйинг, вақт ўтганидан кейин бульонга қўшиб аралаштиринг, қайнаб чиқишини кутинг.
  • Булғори қалампири ва кўкатларни тўғранг.
  • Текис тарелкага тил гўштини териб чиқинг, устидан бульон, кўкат ва булғори қалампири солинг.
  • 1,5 соатга совиткичга қўйинг.
  • Бальзамли сирка ва ўсимлик ёғи қўшиб дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!