Хуштаъм ва энергия билан таъминлайдиган ширинлик билан нонушта дастурхонини безанг.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ— 1 чой қошиқ;
- банан — 1 дона;
- сули ёрмаси — 40 г;
- тухум — 2 дона;
- какао кукуни — 1 ош қошиқ;
- разрихлитель — 1 чой қошиқ;
- туз, шакар;
- қора шоколад — 40 г.
- Печга қўйишга мўлжалланган идишга сариёғ суртинг.
- Бананга сули ёрмаси, тухум, какао, разрихлитель, туз ва шакар қўшиб блендерда аралаштиринг.
- Таъбга қараб қуритилган мевалар қўшинг.
- Аралашмани идишга қуйинг.
- Шоколадни бўлакларга бўлиб, сули билан аралаштиринг.
- Ширинликнинг устига безинг.
- 20-15 дақиқа давомида 170 даража қизиган печда пиширинг.
Изоҳ (0)