Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 24 сентябрь куни А тоифали Volkswagen Caddy автомашиналарининг биринчи босқичини ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, Президентнинг 27 майдаги тегишли қарорига биноан тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ва замонавий русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналарини харид қилиш белгиланганди. Шунга мувофиқ, вазирлик ҳамда Жиззах автомобиль заводи ўртасида тез тиббий ёрдам машиналарини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Қайд этилишича, 2020 йилда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясига 150 дона Ford русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган автомашина харид қилинган. Бундан тўрт йил аввал тизимда реанимобиллар сони атиги 24 та бўлган.

Ҳозирда тез ёрдам хизматида 435 та реанимобил бўлиб, 13 минг нафар аҳолига битта автомашина тўғри келмоқда. Шу билан бирга, тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига янада яқинлаштирилган. Тез ёрдамнинг кечикиши 10–12 фоиздан 1–2 фоизгача камайган. 2016 йилда чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25–30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозирга келиб 8–12 дақиқани ташкил қилмоқда.

Хабар қилинишича, замонавий автомашиналар мамлакатнинг барча ҳудудларига тенг тақсимланади. Бу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради.

Қолаверса, махсус машина айнан қайси тиббий йўналишда фойдаланилишига қараб жиҳозланиши мумкин. Шунингдек, автомашиналар шаҳар шароитида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Энг муҳими, бу машиналарда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди