Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бир-биридан қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади.

АПЛ. Чемпионлар Лигаси финалчилари ўзаро тўқнаш келади, Роналду голли сериясини давом эттириш учун тайёр, Лондонда эса дерби

Фото: Getty Images

«Челси» — «Манчестер Сити», 25 сентябрь, 16:30

АПЛнинг 6-тур ўйинларини ЕЧЛ ва АПЛнинг амалдаги чемпионлари ўртасидаги баҳс бошлаб беради. 2020/21 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финалида икки жамоа ўзаро тўқнаш келган ва Томас Тухель шогирдлари «шаҳарликлар»дан устун келиб, чемпионликни нишонлаган эди. Қайд этиш жоиз, жамоаларнинг ўзаро охирги беш ўйинининг тўрттасида «Челси» ғалаба қозонган. Пеп Гвардиола учун «чақилмас ёнғоқ»қа айланиб бораётган Лондон жамоаси ортда қолган 5 турдан сўнг 13 очко билан мусобақа жадвали етакчиси бўлиб турибди. «Манчестер Сити» эса 10 очко билан 5-ўринни банд этиб турибди.

«Манчестер Юнайтед» — «Астон Вилла», 25 сентябрь, 16:30

«Гол машина»сига эга бўлган «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Астон Вилла» билан баҳс олиб боради. Жамоа етакчиси Жек Грилиш «Манчестер Сити» таркибига ўтиб кетганидан сўнг «Вилла» 5 ўйинда 7 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Манкунианлар эса жадвалда кучли учликни якунлаб берган. Сульшер шогирдлари мусобақа етакчиси «Челси» билан бир хил очко тўплаган. Бунинг устига Роналду кетма-кет 4-ўйинда ҳам гол уришни мақсад қилган.

«Арсенал» — «Тоттенҳэм», 26 сентябрь, 20:30

Микель Артета шогирдлари мавсумни жуда ёмон бошлади. Кетма-кет уч ўйинда мағлубиятга учраган «Арсенал» охирги ўринларга тушиб кетганди. Лекин сўнгги икки турда вазиятни озгина бўлса ҳам ўнглашга муваффақ бўлди. «Тоттенҳэм» эса аксинча, мавсумни жуда аъло бошлади. Кетма-кет ғалабалар қозонаётган жамоа негадир охирги турларда очко йўқотишни бошлади. Сўнгги ўзаро ўйинларнинг 8 тадан 6 тасида «Тоттенҳэм» ғалаба қозонган. Лекин «Арсенал» «Эмирейтс»да «шпорлар»га қарши охирги 13 та ўйиннинг 11 тасида мағлубиятга учрамаган.

Қолган учрашувлар:

25 сентябрь, шанба

«Эвертон» — «Норвич», 19:00

«Лидс» — «Вест Ҳэм», 19:00

«Лестер» — «Бёрнли», 19:00

«Уотфорд» — «Ньюкасл», 19:00

«Брентфорд» — «Ливерпуль», 21:30

26 сентябрь, якшанба

«Саутгемптон» — «Вулверҳэмптон», 18:00

27 сентябрь, душанба

«Кристал Пэлас» — «Брайтон», 00:00

Ла Лига. Рональд Куман учун охирги имконият бўлиши мумкин, «иштаҳаси очилган» «Реал» эса «Сариқ субмарина»га қарши

Фото: Getty Images

«Реал Мадрид» — «Вильярреал», 25 сентябрь, 00:00

Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лигада 6 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонди. Битта ўйинда дуранг натижа қайд этди. Жамоанинг етакчиси Карим Бензема эса 6 турда 8 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлиб турибди. Бу Европа топ-5 лигаларидаги энг яхши натижа. «Вильярреал» эса мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 7 очко мавжуд.

Жамоаларнинг ўзаро охирги 5 ўйинида «Реал» мағлуб бўлмаяпти: 3 та ғалаба ва 2 та дуранг.

«Барселона» — «Леванте», 26 сентябрь, 19:15

Рональд Куман шогирдлари барча мусобақалар доирасида 3 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келяпти. «Леванте»га қарши учрашув Куман учун сўгги имконият бўлиши мумкин. Ўзаро учрашувларга назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар ўртасидаги охирги ўйин 2021 йил 12 май куни Ла Лига доирасида бўлиб ўтган ва унда жанговор дуранг (3:3) қайд этилган.

Қолган учрашувлар:

25 сентябрь, шанба

«Депортиво» — «Атлетико», 17:00

«Валенсия» — «Атлетик», 19:15

«Севилья» — «Эспаньол», 21:30

26 сентябрь, якшанба

«Мальорка» — «Осасуна», 17:00

«Реал Сосьедад» — «Элче», 21:30

«Райо Вальекано» — «Кадис», 21:30

«Бетис» — «Хетафе», 00:00

27 сентябрь, душанба

«Сельта» — «Гранада», 00:00

А Серия. «Интер» етакчиликни қайтариб олиш учун ҳаракат қилади, аммо рақиб жиддий — «Аталанта», Рим дербисида Элдор Шомуродов иштирок этадими?

Фото: Getty Images

«Интер» — «Аталанта», 25 сентябрь, 21:00

А Сериянинг ортда қолган 5 туридан сўнг «Интер» 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўриндаги «Наполи»дан 2 очко ортда ва «Милан»дан урилган голлар эвазига олдинда. Тўплар нисбати 18:5. Жамоанинг тўпурарлари Эдин Жеко (4) ва Лаутаро Мартинес (3). Гасперини шогирдлари эса 10 очко билан кучли бешликни якунлаб турибди.

Ўтган мавсумда жамоалар Бергамода 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Миланда бўлиб ўтган ўйинда «Интер» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. «Сан-Сиро»даги охирги 5 ўйинда «Аталанта» ғалаба қозона олмаган.

«Лацио» — «Рома», 26 сентябрь, 21:00

Рим дербисининг охирги 4 учрашувида 2 та дуранг қайд этилган, иккала жамоа биттадан ғалаба қозонган. «Лацио» А Серияда 8 очко билан 7-ўринда турибди. Жозе Моуриньо шогирдлари 12 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни банд этган. А Сериянинг охирги турида «Лацио» дуранг натижа қайд этган бўлса («Торино» билан 1:1), «Рома» «Удинезе»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Рома» етакчиларидан бири Лоренцо Пеллегрини ўтган учрашувда қизил карточка олгани сабаб Рим дербисини ўтказиб юборади. Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовни майдонга туширса, Рим дербисида иштирок этган илк ўзбек футболчисига айланади.

Қолган учрашувлар

25 сентябрь, шанба

«Специа» — «Милан», 18:00

«Женоа» — «Верона», 23:45

26 сентябрь, якшанба

«Ювентус» — «Сампдория», 15:30

«Эмполи» — «Болонья», 18:00

«Сассуоло» — «Салернитана», 18:00

«Удинезе» — «Фиорентина», 18:00

«Наполи» — «Кальяри», 23:45

27 сентябрь, душанба

«Венеция» — «Торино» 23:45

Лига 1. «ПСЖ» яна Мессисиз ўйнайди, «Марсель» «Ленс»ни қабул қилади

Фото: Getty Images

«ПСЖ» — «Монпелье», 25 сентябрь, 00:00

Парижликлар ортда қолган 7 турдан сўнг Лига 1 да яққол етакчи ҳисобланади. «ПСЖ» ушбу мавсумда бирорта очко йўқотмади. Сўнгги 2 турда Почеттино шогирдлари 90-дақиқадан кейин гол уриб, ғалабани илиб кетди. Ушбу учрашувда Лионель Месси жароҳат сабаб иштирок эта олмайди.

«Монпелье» эса 7-турдан сўнг 10-ўринни эгаллаб турибди. Меҳмонлар ҳисобида 9 очко мавжуд.

Қолган учрашувлар

25 сентябрь, шанба

«Сент-Этен» — «Ницца», 20:00

«Страсбург» — «Лилль», 22:00

«Лион» — «Лорян», 00:00

26 сентябрь, якшанба

«Бордо» — «Ренн», 16:00

«Брест» — «Мец», 18:00

«Реймс» — «Нант», 18:00

«Труа» — «Анжер», 18:00

«Клермон» — «Монако», 20:00

«Марсель» — «Ленс», 23:45

Бундеслига. «Боруссия»лар тўқнашуви, «Бавария» Фюртда меҳмон бўлади

Фото: Getty Images

«Гройтер» — «Бавария», 24 сентябрь, 23:30

«Гройтер» юқори дивизиондаги ўрнини сақлаб қолиши жуда қийин бўлади. 5 турдан сўнг жамоа мусобақа жадвалининг охирги ўрнини эгаллаб турибди. Штефан Лайтл шогирдлари бир очко жамғара олди, холос. 2-турда «Арминия»га қарши ўйин дуранг натижа билан якунланган.

«Бавария» эса биринчи ўринда турибди. Тўғри, «Вольфбург» билан бир хил очко ва қўшимча натижалар эвазига ундан олдинда. Мавсум стартида «Боруссия М» билан қайд этилган дурангдан сўнг, Юлиан Нагелсманн шогирдлари кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди.

«Боруссия М» — «Боруссия Д», 25 сентябрь, 21:30

Гладбахнинг «Боруссия»си мавсумни омадсиз бошлади. Ади Ҳюттер шогирдлари 16-ўринни банд этиб турибди.

«Боруссия Д» эса 12 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Бавария» билан орадаги фарқ 1 очко. Жамоа етакчиси Эрлинг Ҳоланд ҳисобида 7 та гол мавжуд.

Қолган учрашувлар

25 сентябрь, шанба

«Ҳоффенҳайм» — «Вольфсбург», 18:30

«Берлин» — «Арминиа», 18:30

«Байер» — «Майнц», 18:30

«Айнтрах» — «Кёльн», 18:30

«Лейпциг» — «Герта», 18:30

26 сентябрь, якшанба

«Бохум» — «Штутгарт», 18:30

«Фрайбург» — «Аугсбург», 20:30.