• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Карим Бензема — Европанинг айни дамдаги энг яхши футболчиси. У жорий мавсумда «Ювентус» ва «Арсенал»дан кўпроқ, «Барселона» билан эса бир хил гол урди

    «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема айни пайтда Европанинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Франциялик ҳужумчи Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган «Мальорка»га қарши ўйинда жамоасининг 4 та (2 та гол ва 2 голли узатма) голида қатнашди ва «гол+пас» тизимида 15 очко тўплаб, топ-5 лигаларнинг XXI асрдаги рекордини янгилади. Мавсум бошидаги олтита турда ҳали ҳеч қайси футболчи бунчалик кўп голда қатнашмаган. Бенземанинг ҳисобида ҳозирда 8 та гол ва 7 та голли узатма бор. Ақл бовар қилмас кўрсаткич, шундай эмасми, аммо бу рақамлар бошқалари билан солиштирилиб кўрилганда янада «жозибалироқ» кўринади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мисол учун, Ла Лига тарихида 6-турдан сўнг «гол+пас» тизими бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этган футболчилар келтирилади:

    • Карим Бензема (2021/22 йилги мавсум) — 15 (8 гол, 7 та голли узатма);
    • Криштиану Роналду (2014/15 йилги мавсум) — 14 (13 та гол, 1 та голли узатма);
    • Лионель Месси (2011/12 йилги мавсум) — 13 (8 та гол, 5 та голли узатма).
    33 ёшли Каримнинг натижасини тўлиқ англаб етиш учун, унинг 29 ёшли Роналду ва 24 ёшли Мессини ортда қолдирганини кўрсатиш кифоя қилса керак.

    Бундан ташқари, Бензема ушбу мавсумда баъзи клублардан ҳам кўпроқ гол урди:

    • «Ювентус» — 7 та;
    • «Тоттенҳэм» — 3 та;
    • «Арсенал» — 2 та;
    • «Барселона» эса Бензема билан бир хил кўрсаткич қайд этган — 8 та.
    Умуман олганда, Каримнинг ёши (у декабрда 34 ёшга тўлади) — унчалик ҳам машҳур бўлмаган мавзу ҳисобланади. Одатда 30 ёшдан кейин Роналду, Златан Ибраҳимович ва Антонио ди Натале каби футболчиларнинг зўр ўйнаётгани ҳақида гапирилади, аммо Бензема деярли ҳеч қачон «йиллар ўтгани сари яхшиланиб бормоқда» клуби аъзолари қаторида тилга олинмаган.

    Мисол тариқасида, бир қанча жаҳон даражасидаги юлдузлар Бенземанинг ёшида гранд клублар сафида ўйнамаган ҳам:

    Фото: Instagram / @realmadrid

    Фото: Instagram / @realmadrid
    • Робин ван Перси 33 ёшида «Фенербаҳче»да ўйнаган;
    • Фернандо Торрес 33 ёшида «Атлетико»да фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганди;
    • Уэйн Руни 33 ёшда MLS’да тўп сурган.
    Шу билан бирга алоҳида таъкидлаш керак бўлган яна бир жиҳат бор, Бензема тез-тез жароҳат олиб туради. Узоқ муддатга сафдан чиқарадиган даражада бўлмаса-да, лекин жуда кўп маротаба турли хил майда шикастланишлар бўлган. Ушбу жароҳатлар туфайли (Transfermarkt маълумотларига кўра) Бензема 2011 йилдан бери 54 ўйинни ўтказиб юборган. Ўйинлар сонини инобатга олиб айтганда, буни бир мавсумга тенглаштириш мумкин.

    Бензема ҳақида гап кетганда яна бир муҳим жиҳат бор — бу унинг унинг кўп йиллар Роналду билан бирга ўйнагани. Кўпчилик Каримни Роналдунинг самарадорлиги учун унинг соясида қолиб кетган деб ҳисоблайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ушбу фикрлар қанчалик асосли эканлигини текшириш учун Бенземанинг Роналду билан бирга ўйнаган мавсумлардаги статистикасига мурожаат қилиш керак бўлади (фақат Ла Лига):

    • 2009/10 йилги мавсум — 27 ўйин, 8 та гол, 5 та голли узатма (дебют мавсум);
    • 2010/11 — 33 ўйин, 15 та гол, 6 та голли узатма;
    • 11/12 — 34 ўйин, 21 та гол, 11 та голли узатма;
    • 12/13 — 30 ўйин, 11 та гол, 13 та голли узатма;
    • 13/14 — 35 ўйин, 17 та гол, 10 та голли узатма;
    • 14/15 — 29 ўйин, 15 та гол, 11 та голли узатма;
    • 15/16 — 27 ўйин, 24 та гол, 8 та голли узатма;
    • 16/17 — 29 ўйин, 11 та гол, 5 та голли узатма;
    • 17/18 — 32 ўйин, 5 та гол, 11 та голли узатма.
    Кўриш мумкинки, Бенземанинг «Реал»даги энг сермаҳсул мавсуми Роналду билан бирга ўйнаган вақтга тўғри келади — 2015/16 йилги мавсумда 32 та самарали ҳаракат.

    Карим ҳали ҳам ушбу натижасини янгилай олганича йўқ. У ўтган мавсумда буни такрорлади (23+9), аммо 7 та кўпроқ ўйин ўтказган ҳолда.

    Роналдунинг гол уриш борасидаги худбинлиги қурбони сифатида кўриладиган футболчи учун бу ёмон статистика эмас. Агар Бензема шу кетишда давом этса, «Реал»даги натижасини такрорлайди, балки «Олтин бутси» ва «Олтин тўп» учун ҳам курашиши мумкин.

    24.09.2021, 17:09   Изоҳ (0)   39237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    А Серия. «Рома» Абраҳамнинг ягона голи эвазига қийин ғалабага эришди, Шомуродов сўнгги дақиқаларда майдонга тушди

    24.09.2021, 06:40

    Ла Лига. Бир киши кам бўлиб қолган «Барселона» «Кадис»ни енга олмади

    24.09.2021, 06:18

    Заррух Адашевнинг UFC’да навбатдаги жанги, янги автомобилда кўриниш берган Роналду ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олган гандболчилар. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    23.09.2021, 20:12

    Қадрланмаган садоқат: «Реал»дан қувилган афсоналар ҳақида

    23.09.2021, 14:10

    Лига 1. Мессисиз «ПСЖ» 90+5-дақиқадаги гол эвазига аутсайдерни базўр енгди

    23.09.2021, 06:53

    А Серия. «Ювентус» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритиб, 13-ўринга кўтарилиб олди, «Милан»да эса ишончли ғалаба

    23.09.2021, 06:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.