• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ибраҳимовичнинг рекордини янгилаган Мбаппе, Аллегрига етиб олган Моуриньо ва «ПСЖ»да навбатдаги можаро. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 24 сентябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Суперлига 20-турининг тўртта ўйинида VAR ишлайди

    Ўзбекистон чемпионатининг 20-тур учрашувлари 25—27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. ПФЛ 20-тур баҳсларида фаолият юритадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Мазкур турнинг тўртта ўйинида VAR тизими ишлайди: «Пахтакор»—«Турон», «ОКМК»—«Сурхон», «Насаф»—«Навбаҳор», «Локомотив»—«Машъал».

    Жаҳон

    Моуриньода рекорд, «Рома» етакчиси дербини ўтказиб юборади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳафта ўртасида Европанинг қатор лигаларида навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди. «Рома» ўз уйида «Удинезе»ни минимал ҳисобда таслим этди. Учрашувда Элдор Шомуродов сўнгги дақиқаларда майдонга тушди. Мазкур баҳсда римликлар сардори Лоренцо Пеллегрини қизил карточка олди ва жамоа етакчиси кейинги турдан ўрин олган «Лацио»га қарши дербини ўтказиб юборади.

    Жозе Моуриньо А Серияда қаторасига 41 уй ўйинидан бери ютқазмаяпти. Бу кўрсаткич уч очколик тизимдаги (1994/95) рекорд натижа ҳисобланади. Массимилиано Аллегри 2015—2017 йилларда «Ювентус» бошқарувида шундай кўрсаткич қайд этган. Моуриньо ушбу мавсумдан «Рома»ни бошқармоқда. Унгача мутахассис 2008—2010 йилларда «Интер»да ишлаган.

    «Барселона»нинг муваффақиятсиз серияси давом этади

    «Барселона» Ла Лига 6-тури доирасида «Кадис»га қарши кечган баҳсда нурсиз дуранг қайд этди ва ғалабасиз сериясини (1 мағлубият, 2 дуранг) учта ўйинга етказди. Битта захира ўйинига эга каталонлар етакчи «Реал»дан 7 очкога ортда қолмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўйиндан аввал «Барселона» президенти Рональд Куманга ишониши, бироқ «Кадис»га қарши ўйин унинг учун сўнгги имкон экани ҳақида айтганди. «Кўк-анорранглилар» кейинги баҳсни якшанба куни «Леванте»га қарши ўтказади. Жамоа келаси ҳафтадаги ўйинини бошқа мураббий қўл остида ўтказиши эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ, Marca версиясига кўра, «Барселона» ҳали-бери Куманни бўшатиш ниятида эмас ва кейинги уч ўйин унинг учун сўнгги имконият бўлади. Каталонларни «Леванте», «Бенфика» ва «Аталанта»га қарши ўйинлар кутиб турибди.

    Килиан Мбаппе Ибраҳимовичнинг рекордини янгилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «ПСЖ»нинг 22 ёшли форварди Франция чемпионатида август ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Шу тариқа Мбаппе фаолияти давомида олтинчи марта ушбу совринни қўлга киритди ва Златан Ибраҳимовичнинг рекордини янгилади. Парижликлар собиқ ҳужумчиси беш марта ойнинг энг яхшиси бўлганди.

    Мбаппе август ойида Лига 1 да 4 та ўйин ўтказиб, учта гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.

    Месси «ПСЖ»нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади

    Парижликлар ҳужумчиси тиззасидаги жароҳатини тиклашда давом этмоқда. Le Parisien хабарига кўра, Месси ҳафта охирида тўп билан машғулотларга киришади.

    «ПСЖ» Мессини «Монпелье»га қарши ўйин қайдномасига киритмади. Қайд этилишича, 34 ёшли футболчи 28 сентябрь куни ЕЧЛ доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган учрашувда майдонга тушиши мумкин.

    Антонио Рюдигер «Бавария»га йўл олиши мумкин

    2022 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган «Челси» марказий ҳимоячига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. 28 ёшли германиялик футболчига «Бавария»дан қизиқиш бор. Рюдигернинг ўзи ҳам Мюнхенга йўл олишга қарши эмас, дея хабар қилади Bild.

    «Челси» ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи ва унга йилига 8,5 миллион евро маош таклиф қиляпти. Антонио эса 10 миллион талаб қилмоқда.

    «ПСЖ»да навбатдаги можаро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Парижликлар дарвозабони Жанлуижи Доннарумма етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётганидан норози, дея хабар қилмоқда Corriere della Sera. Жижи Кейлор Навас билан юзага келадиган жиддий рақобатни кутган, бироқ захира ўриндиғида бу қадар кўп қолиб кетишга тайёр бўлмаган.

    Қайд этилишича, «ПСЖ» устози Маурисио Почеттино Доннаруммани асосий таркибга киритишга қийналмоқда. Чунки Навасни Лионель Месси, Анхель ди Мария, Неймар, Маркиньос ва Леандро Паредес каби лотинамерикалик футболчилар қўллаб-қувватламоқда.

    Доннаруммани олиб келиш қарори «ПСЖ» спорт директори Леонардога тегишли. Италиялик функционер юлдуз посбонни текинга қўлга киритиш имкониятини йўқотишни истамаганди.

    Доннарумма Франция чемпионатининг 7-турига келиб бор-йўғи иккита ўйинда майдонга тушди.

    24.09.2021, 20:34   Изоҳ (0)   26928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карим Бензема — Европанинг айни дамдаги энг яхши футболчиси. У жорий мавсумда «Ювентус» ва «Арсенал»дан кўпроқ, «Барселона» билан эса бир хил гол урди

    24.09.2021, 17:09

    А Серия. «Рома» Абраҳамнинг ягона голи эвазига қийин ғалабага эришди, Шомуродов сўнгги дақиқаларда майдонга тушди

    24.09.2021, 06:40

    Ла Лига. Бир киши кам бўлиб қолган «Барселона» «Кадис»ни енга олмади

    24.09.2021, 06:18

    Заррух Адашевнинг UFC’да навбатдаги жанги, янги автомобилда кўриниш берган Роналду ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олган гандболчилар. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    23.09.2021, 20:12

    Қадрланмаган садоқат: «Реал»дан қувилган афсоналар ҳақида

    23.09.2021, 14:10

    Лига 1. Мессисиз «ПСЖ» 90+5-дақиқадаги гол эвазига аутсайдерни базўр енгди

    23.09.2021, 06:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Hodie mihi’дан Cras tibi’гача: “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида муаллифлар томонидан яширилган ишоралар

    Маданият | 2 июл, 12:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 2 июл, 12:10

    АҚШда жосусликда айбланиб Хитойнинг икки фуқароси ушланди

    Дунё | 2 июл, 12:07

    Бухорода пиёда сабаб кортеж йўлини тўсган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:52

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков фарзандли бўлди, Муниса Ризаева Жей Ло билан дуэт айтмоқчи, Юлдуз Усмонованинг жаҳлини чиқаришди

    Маданият | 2 июл, 11:32

    Ўзбекистон президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:27

    “Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёргарлик кўрди” — АҚШ манбалари

    Дунё | 2 июл, 11:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.