• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда коронавируснинг янги Эта штамми аниқланди, Туркманистон COVID-19 га қарши курашга 46 млн доллар сарфлади. Марказий Осиё коронахабарлари

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 229 564 046 кишини ташкил қилмоқда, шуларнинг 4 709 294 нафари вафот этган. Шунингдек, айни пайтгача жаҳонда 5,972 миллиард доза вакцина қўлланилган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (42,4 миллион), Ҳиндистон (33,5 миллион), Бразилия (21,2 миллион), Буюк Британия (7,5 миллион) ва Россия (7,2 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Қозоғистон

    Қозоғистон
    Фото: Tengrinews

    Қаерда қанча аҳоли эмланди?

    Ўзбекистонда 21 сентябрь ҳолатига жами 18 755 587 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 10 591 499 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 6 013 291 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 2 150 797 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 3 842 737 нафарни ташкил қилмоқда.

    Тожикистонда 20 сентябрь ҳолатига вояга етган (18 ёш ва ундан катта) аҳолининг қарийб 40 фоизи COVID-19 га қарши вакцина олди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жами 2 307 140 киши ёки 39,6 фоиз аҳоли эмланган. Вакцинанинг иккинчи дозасини 1 565 281 киши олган. Душанбе шаҳрида катталарнинг 99,6 фоизи эмланган.

    Душанбеда 18 ёшдан катта фуқароларни эмлаш 25 июнда бошланган. Аҳолини эмлашда CoronaVac (Хитой), AstraZeneca (Европа), Moderna, Pfizer (АҚШ) ва Спутник V (Россия) вакциналари қўлланилмоқда.

    Мавзуга доир: Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақида расман маълум қилинди. Аввалроқ мамлакат COVID-19 устидан ғалаба қозонганини эълон қилганди

    Қозоғистонда эса коронавирусга қарши эмланганлар сони 7,334 миллиондан ошди. ССВ маълумотларига кўра, мамлакатда маҳаллий QazVac вакцинасидан ташқари, «Спутник V», Ҳаят Вах, CoronaVac ва Sinopharm вакциналари ҳам қўлланилмоқда.

    Қозоғистонда аҳолини эмлаш 2021 йил 1 февраль куни бошланган эди.

    Айни пайтгача жами 19 миллионлик аҳолининг 7,334 миллиони битта, 6,201 миллиони иккита дозада эмланган.

    Мавзуга доир: Қозоғистонда маҳаллий QazVac вакцинаси билан эмлаш бошланди, Франция карантиндан чиқишни бошлади, COVID-вакцинация туфайли режали эмлашлар кейинга қолдирилди. Коронахабарлар

    Қозоғистонда коронавируснинг янги эта штамми аниқланди

    Қозоғистонда коронавируснинг «нигерияча» эта штамми аниқланди, у мамлакатнинг тўртта ҳудудида айланиб юрибди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Сой.

    ССВ жорий йилнинг июль августида COVID-19 билан касалланганлардан олинган мусбат лаборатория намуналарини секвенлаш усули билан коронавирус инфекциясини генетик тадқиқ қилди. 96 та намунани таҳлил қилиш натижасида Қозоғистонда дельта («ҳиндча» — намуналарнинг 59,4 фоизи), алфа («британча» — 25 фоиз), «уханча» (10,4 фоиз) ва эта («нигерияча» — 5,2 фоиз) штаммлари айланиб юргани аниқланди. «Нигерияча» штамм тўртта ҳудудда — Қарағанда, Манғистов ва Павлодар вилоятларида ҳамда Нур-Султонда топилган.

    Эта штамми пайдо бўлгани ҳақида 2020 йил декабрида маълум бўлган, илк касалланиш ҳолатлари Нигерия ва Буюк Британияда қайд этилган эди. ЖССТ маълумотларига кўра, 15 сентябрь ҳолатига дунёнинг 77 та мамлакатида Эта штамм аниқланган. ЖССТ ушбу мутацияни «кузатиш» талаб этиладиган вариантлар қаторига қўшади.

    Унинг клиник белгилари алфа («британча») ва бета («жанубий африкача») штаммларники билан бир хил бўлиб, булар — юқори ҳарорат, йўтал, ҳид ва таъм билиш қобилиятининг йўқолиши, касалликнинг анча оғир кечиши ва бошқалардир.

    Инфекциядан ҳимояланиш ва касалхонага ётқизилишнинг олдини олиш учун ССВ фуқароларни эмланишга чақирди. Шунингдек, касалланиш хавфини камайтириш учун эҳтиёт чораларига риоя қилиб, ниқоб режими, ижтимоий масофа ва қўл гигиенаси ҳақида унутмасликка даъват этди.

    Мавзуга доир: Германия ва Швейцарияда коронавируснинг «британча» штамми, Нигерияда эса бутунлай янги мутацияси аниқланди

    Қозоғистонда тўй, зиёфат ва юбилейларни ўтказишга рухсат берилди

    Қозоғистонда 27 сентябрдан тантанали ва оилавий маросимлар, маъракалар, зиёфатлар, тўйлар, юбилейлар ўтказишга рухсат берилди. Фақат уларнинг иштирокчилари Ashyq дастурида «хавфсиз» статусига эга бўлиши керак.

    Шунингдек, республикада одамларни оммавий тўплаб конференциялар, форумлар, томоша ва бошқа тадбирлар, кўргазмалар, очиқ ҳавода марафонлар, томошабинлар иштирокида спорт тадбирларини ўтказишга, спорт мажмуалари, диний объектлар ва ўйин клублари фаолиятига рухсат берилди.

    Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Сойнинг сўзларига кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда, сўнгги 2 ҳафта Ичида касалланиш ва ўлим даражаси 60 фоизга пасайган.

    Мавзуга доир: Қозоғистонда 28 августдан карантин юмшатилади

    Туркманистон 2020 йилда коронавирусга қарши курашга 46 миллион доллар сарфлади

    БМТ ва ривожланиш бўйича шериклар Туркманистонга шайлик ва жавоб қайтариш миллий режаси доирасидаги тадбирлар учун 2,5 миллион доллар ажратган. Бу ҳақда БМТнинг 17 сентябрда эълон қилинган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун умумий интилиш» ҳисоботида айтиб ўтилган.

    Таъкидланишича, ўтган йили Туркманистон ҳукумати коронавирус инфекциясига қарши курашга жами 46 миллион доллар сарфлаган. Тегишли маблағ БМТ кўмагида ишлаб чиқилган ўткир юқумли касалликларга шайлик ва чоралар кўриш режаси доирасида ишлатилган.

    Ушбу маблағнинг 2,5 миллион доллари БМТ ва Туркманистоннинг ривожланиш бўйича шериклари томонидан ажратилган.

    Тадбирлар доирасида соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларидаги тиббиёт ходимларининг салоҳияти мустаҳкамланган, ўткир респиратор касалликлар, шу жумладан, коронавирус инфекцияси ҳақидаги маълумотларни бошқариш механизми кучайтирилган.

    Шунингдек, маблағ инфекция профилактикаси ва унга қарши курашга ҳамда аҳолини ҳукумат томонидан кўрилган чоралар ҳақида хабардор қилишга ҳам сарфланган.

    Мавзуга доир: Бердимуҳамедов Туркманистонда коронавирус борлигини ҳалигача инкор этмоқда, аммо эпидемиологик хавфсизликка жавобгар вазирларни ишдан бўшатди

    22.09.2021, 19:14   Изоҳ (0)   14697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда муҳожирлар учун махсус мобил дастур 2022 йилда ишга туширилади

    22.09.2021, 18:42

    Европа Иттифоқи барча гаджетлар учун ягона зарядловчи восита жорий қилиш ҳақида қонун ишлаб чиқди. Apple бунга қарши

    22.09.2021, 16:40

    Канададаги парламент сайловларида бош вазир Жастин Трюдонинг партияси ғалаба қозонди

    22.09.2021, 16:11

    Украина президентининг ёрдамчисига суиқасд уюштирилди

    22.09.2021, 15:10

    Перм университетидаги отишмада жабрланганлар сони 43 кишига етди

    22.09.2021, 14:42

    Австралияда зилзила оқибатида 50 га яқин бинолар вайрон бўлди (фото ва видео)

    22.09.2021, 12:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.