Марказий банк 17 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,94 сўмга пастлаб, 10 681,06 сўмни ташкил қилди. Евро 87,17 сўмга тушиб, 12 572,68 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 19,38 сўмга кўтарилиб илк бор 10 700 сўмдан ошганди.
Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида 16 сентябрь куни доллар курси биринчи марта 10 760 сўмга қадар кўтарилди.
Изоҳ (0)