Ўзбекистон ҳудудида Тошкент вақти билан соат 14:43 да зилзила қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича зилзила эпицентри Оҳангарон тумани бўлган.
Қайд этилишича, ер силкиниши эпимаркази Тошкентдан 55 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 5 километр чуқурликда, магнитудаси 3 баллга тенг бўлган.
Маълумот учун, бундан аввал сўнгги 6 кунда Ўзбекистон ҳудудида 2 марта ер силкиниши сезилди. Хусусан, 11 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:51 да Қозоғистоннинг жанубида, Тошкентдан 33 километр шимоли–ғарбда магнитудаси 3,6 баллик ҳамда 15 сентябрь куни соат 00:11 да Тошкентдан 40 километр шимоли-ғарбда Қозоғистон ҳудудида магнитудаси 3,2 баллик зилзила қайд этилган.
Изоҳ (0)