• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    COVID-вакцина 6 ойлик болаларда синовдан ўтказилади, Қозоғистон аҳолисининг 60 фоизи эмланди. Коронахабарлар

    Бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 224 700 982 кишини ташкил қилмоқда. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, 4 631 626 киши вирус оқибатида вафот этган. Шунингдек, 3,5 миллиарддан ортиқ дозада коронавирусга қарши вакциналар қўлланилган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (40,9 миллион), Ҳиндистон (33,2 миллион), Бразилия (20,9 миллион), Россия (7 миллион) ва Франция (6,9 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Катмандуда коронавирус пандемияси шароитида Тиж ҳиндуийлик фестивали нишонланди

    Катмандуда коронавирус пандемияси шароитида Тиж ҳиндуийлик фестивали нишонланди
    Фото: EPA

    Финляндиянинг Тампере университети Вакциналарни ўрганиш маркази коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш учун 6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларни танлаб олмоқда. Лойиҳа Pfizer компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Тадқиқот, шунингдек, Испания, Польша ва АҚШда ҳам ўтказилади.

    «Тадқиқотда қатнашиш учун 12 ёшгача бўлган соғлом болалар танлаб олинади, уларда иммунитетни пасайтирувчи касалликлар, болалар ва ўсмирлардаги мултитизимли шамоллаш синдроми ёки вакциналарга аллергияли реакция бўлмаслиги керак», — дейилади марказ хабарида.

    Тадқиқотдан кейин дорининг қўлланилиши Европа дори воситалари агентлиги томонидан маъқулланиши керак. Шундан сўнг аҳолининг ушбу гуруҳини эмлашга келаси йил бошида киришилиши мумкин. 12 ёш ва ундан катта ўсмирларни эмлаш эса Финляндияда августда бошланган.

    Мавзуга доир: Финляндия коронавируснинг янги штаммлари туфайли сайёҳларнинг мамлакатга ташрифини чеклаб қўйди

    Қозоғистонда вояга етган аҳолининг қарийб 60 фоизи тўлиқ вакцина олди. Мамлакат ССВ маълумотларига кўра, 13 сентябрь ҳолатига коронавируснинг биринчи компоненти билан 7 миллион, иккинчи компоненти билан — 5,9 миллиондан ортиқ киши эмланган.

    Биринчи дозани олганлар сони аҳолининг эмланадиган қисмининг 71,1 фоизини ташкил қилмоқда. Иккинчи дозани эса 59,2 фоизи олишга улгурган.

    Қозоғистон карантин чораларини юмшатмоқда. 13 сентябрдан бошлаб юзма-юз учрашувларга, дам олиш кунлари жамоат транспорти ишлашига, миллий терма жамоалари ва клуб жамоалари машғулотларига рухсат берилди. Бундан ташқари, бутун мамлакат бўйлаб масжидлар ҳовлиларида жума намозларини ўқиш мумкин бўлди.

    Айни вақтда, эмланмаган фуқаролар аввалгидек, дам олиш кунлари савдо-кўнгилочар марказларга киритилмайди. Сўнгги бир кеча-кундузда мамлакатда 3959 кишида коронавирус аниқланган.

    Мавзуга доир: Қозоғистондан 28 августдан карантин юмшатилади

    Англия ҳукумати мамлакатда тунги клубларга ва катта тадбирларга кириш ҳуқуқини берувчи вакцинация паспортларини жорий қилишдан воз кечди.

    «Биз вакцинация паспортини фақат паспорт олиш учунгина киритишимиз керак эмас. Ушбу режалар бекор қилинишини эълон қилишдан хурсандман», — деди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Сажида Жавида.

    Вакцинация паспортларини жорий қилиш режаси ой охирида кучга кириши керак эди. Клублар ёки оммавий тадбирларга кириш учун COVID-19 га қарши эмланганликни тасдиқловчи ҳужжат, коронавирусга нисбатан манфий натижали тест ёки мусбат ПЗР-тестдан кейин ўз-ўзини яккалаш муддати тугаганлигини тасдиқловчи маълумотномани кўрсатиш керак бўлиши тахмин қилинганди.

    Ҳукуматдагилар айтишича, бундай паспортларни жорий қилиш имконияти захирадаги вариант сифатида қолади. Айни пайтда Шотландияда вакцинация паспортлари 1 октябрдан киритилади.

    Буюк Британияда бутун пандемия даврида 7,19 миллион киши коронавирусга чалинган. Британияликларнинг 48,39 миллион нафари вакцинанинг биринчи дозасини олган.

    Мавзуга доир: Англияда COVID-19 га чалиниш ҳолатлари ортганига қарамай 19 июлдан карантин чекловлари бекор қилинади

    Грузияда тўрт ҳафталик танаффусдан кейин 13 сентябрдан жамоат транспорти қайта иш бошлади. COVID-19 билан касалланиш даражаси ўсиб кетиши туфайли, жамоат транспорти 14 сентябрда тўхтатиб қўйилган эди. Дастлаб танаффус 4 сентябргача режалаштирилган эди.

    Грузия ССВ маълумотларига қараганда, августнинг иккинчи ярмида касалланиш ҳолатлари сони бир кунда 5000—6000 атрофида бўлган. Ўтган ҳафта ушбу кўрсаткич уч баробар пасайган, ўтган бир кеча-кундузда эса мамлакатда 946 кишида вирус аниқланган. COVID-19 оқибатидаги ўлим даражаси мамлакатда юқори бўлиб қолмоқда, ўтган бир суткада 48 бемор вафот этган.

    Пандемия бошидан буён мамлакатда 581 815 киши касалланиб, шуларнинг 8233 нафари вафот этган.

    Мавзуга доир: Грузияда пандемия бошидан буён энг оғир вазият кузатилмоқда, Исроилда болаларни беш ёшдан эмлашга рухсат берилди. Коронахабарлар

    13.09.2021, 17:35   Изоҳ (0)   16057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг Иркутск вилоятида самолёт қулаб тушди, 4 киши ҳалок бўлди

    13.09.2021, 16:15

    Байден: «Тожикистонда ҳам одамлар Кобулдаги каби Америка самолётига осилиб олган бўларди»

    13.09.2021, 15:16

    «Ал-Қоида» етакчиси 11 сентябрь терактларининг 20 йиллигига аталган видеода пайдо бўлди. Бир неча ой аввал унинг ўлими ҳақида миш-мишлар тарқалганди

    13.09.2021, 12:28

    Давлат тўнтариши уюштирилган Гвинея иқтисодиёти ҳақида нималарни билиш зарур?

    13.09.2021, 11:45

    Беларусь Россиядан 1 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиб олади

    13.09.2021, 11:15

    «Толибон» Афғонистондаги ОТМлар фаолияти бир ҳафта ичида қайта бошланишини маълум қилди

    13.09.2021, 09:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.