• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Иркутск вилоятида самолёт қулаб тушди, 4 киши ҳалок бўлди

    Россиянинг Иркутск вилояти губернатори Игорь Кобзев Казачинское қишлоғи яқинида L-410 самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар учун 15 сентябрни мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталига таяниб, Anadolu Agency хабар берди.

    Фото: Anadolu Agency

    Фото: Anadolu Agency

    «2021 йил 12 сентябрь куни ‘СиЛА’ авиакомпаниясининг L-410 самолёти билан содир бўлган ҳалокат қурбонлар учун қайғу, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳолда, Иркутск вилояти низомининг 59-моддасига биноан мен 2021 йил 15 сентябрни Иркутск вилояти ҳудудида мотам куни деб эълон қилишга қарор қилдим», — дейилади ҳужжатда.

    Шунингдек, губернатор қурбонлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига товон пули тўланишини маълум қилган: қурбонларнинг ҳар бири учун 1 миллион рублдан, оғир аҳволдагилар учун 500 минг рублдан, ўртача оғирликдаги беморлар учун 250 минг рублдан, енгил жароҳат олганлар учун 100 минг рублдан тўлаб берилади.

    12 сентябрь, якшанба куни Иркутскдан мунтазам парвозни амалга ошираётган L-410 йўловчи самолёти Казачинское қишлоғидан 4 км узоқликда қўниш пайтида қулаб тушган. Тўрт киши, шу жумладан, учувчи ҳалок бўлган.

    12 киши касалхонага ётқизилган. Тўрт нафар жабрланувчининг аҳволи оғир, қолганлари шифокорлар назорати остида. Йўловчилардан бири тиббий кўрикдан сўнг шифохонани тарк этди.

    «СиЛА» авиакомпанияси вакилига кўра, бортида 16 киши бўлган самолёт қўнишга қайта уринганда қулаб тушган. Фалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор штаб воқеа техник носозлик туфайли содир бўлган деб ҳисобламоқда.

    Авиакомпаниянинг «РИА Новости»га маълум қилишича, L-410 самолётининг қулашига ускуналарнинг ишламай қолгани ва туманда кўриш даражасининг ёмонлашгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Тергов қўмитаси ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (Жиноят кодексининг 263-моддаси) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилганлар беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    Бундан бир ой аввал, 12 август куни Россиянинг Камчатка ўлкасида сайёҳларни олиб кетаётган Ми-8 вертолёти кўлга қулаб тушганди. Ми-8 бортида 16 киши бўлган, улардан 8 нафари бедарак йўқолган.

    Шунингдек, 6 июль куни Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳридан Палана посёлкасига йўловчи парвозини амалга ошираётган Ан-26 самолёти денгизга қулаган эди. Самолёт бортида 28 киши бўлган. Ҳалокатдан сўнг Россияда уч кунлик мотам эълон қилинганди. Дастлаб қутқарувчилар самолёт қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган олти кишининг жасадини топишга муваффақ бўлган, улар сувдан чиқариб олинган. 9 июль куни Ан-26 самолётидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзоларининг жасади топилган.

    13.09.2021, 16:15   Изоҳ (0)   23289
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден: «Тожикистонда ҳам одамлар Кобулдаги каби Америка самолётига осилиб олган бўларди»

    13.09.2021, 15:16

    «Ал-Қоида» етакчиси 11 сентябрь терактларининг 20 йиллигига аталган видеода пайдо бўлди. Бир неча ой аввал унинг ўлими ҳақида миш-мишлар тарқалганди

    13.09.2021, 12:28

    Давлат тўнтариши уюштирилган Гвинея иқтисодиёти ҳақида нималарни билиш зарур?

    13.09.2021, 11:45

    Беларусь Россиядан 1 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиб олади

    13.09.2021, 11:15

    «Толибон» Афғонистондаги ОТМлар фаолияти бир ҳафта ичида қайта бошланишини маълум қилди

    13.09.2021, 09:01

    Эрон МАГАТЭга ўз ядро объектларидаги кузатув камераларини ишлатишга рухсат беради

    13.09.2021, 08:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.