• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Давлат тўнтариши уюштирилган Гвинея иқтисодиёти ҳақида нималарни билиш зарур?

    Гвинеяда содир этилган ҳарбий тўнтариш бутун дунёда катта қизиқиш уйғотди, чунки мамлакат алюминий ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё — бокситнинг асосий етказиб берувчиларидан бири ҳисобланади. Ушбу Ғарбий Африка давлатининг иқтисодиёти тўғрисида яна нималарни билиш зарур? Бу ҳақда «РБК» мақола тайёрлади.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва қашшоқлик

    Гвинея Республикаси (Гвинея-Бисау, Экваториал Гвинея ва Папуа — Янги Гвинея билан адаштирмаслик керак) аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдори бўйича Африка қитъасидаги энг камбағал давлат деб аталишдан йироқ – мамлакатда ЯИМ 2020 йилда 1194 доллар бўлган (ўша пайтдаги нархларда). Бу Замбия, Эфиопия, Мали, Уганда, Эритрия, Судан ва бошқа давлатлардаги кўрсаткичга нисбатан юқори. Бироқ 2016 йилдан бери аҳоли жон бошига ЯИМнинг 63 фоизга ўсиши, асосан, аҳолининг фаровонлиги эмас, балки тоғ-кон саноати ва боксит экспорт қилиш суратининг шиддат билан ўсиши натижасидир (2019 йилда ушбу алюминий рудаларининг экспорти 3,3 миллиард долларга ёки Гвинея ялпи ички маҳсулотининг деярли чорак қисмига тенг бўлган).

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 2018 йилда Гвинеяда қашшоқлик даражаси 43,7 фоизни ташкил этган, бу эса миллий қашшоқлик ёқасида яшовчи 5,8 миллион кишига тенг. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон тараққиёти индексида Гвинея қарийб 190 мамлакат орасида 178-ўринни эгаллади, бунинг сабабларидан бири мамлакатда умр кўриш давомийлиги паст — 2019 йилда 61,6 йил.

    Давлат молияси

    Африка тараққиёт банки гуруҳи маълумотларига кўра, Гвинеяда бюджет тақчиллиги 2020 йилда ЯИМнинг 3,1 фоизини ташкил этди, уни қисман миллий Марказий банкнинг қисқа муддатли кредитлари ҳисобидан молиялаштиришга тўғри келган. Бундан ташқари, 2020 йил республика коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида 381 миллион доллар ёки ЯИМнинг 2,5 фоизи миқдорида ташқи молиявий ёрдам олди. (ХВЖ, Жаҳон банки, Африка тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки грантлари ва кредитлари; Гвинея аҳолисининг 85 фоизи ислом динига эътиқод қилади).

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Гвинеянинг қарз бўйича ҳолатини халқаро институтлар барқарор деб баҳолайди, мамлакатда ташқи қарздорлик инқирозининг «ўртача» хавфи мавжуд. Гвинеянинг умумий давлат қарзи 2020 йил охирида ялпи ички маҳсулотнинг 44 фоизигача ўсди, бу ундан аввалги йилда 36,5 фоизга тўғри келарди. Шу билан бирга, мамлакат жорий йил ҳисобида катта тақчиллик мавжуд — ўтган йилги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 13,3 фоиз. Бу, биринчи навбатда, йирик кончилик ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун асосий воситалар импортининг сезиларли ҳажми, шунингдек, транспорт ва телекоммуникация хизматлари импорти билан боғлиқ.

    Боксит қазиб олиш

    Тоғ-кон саноати Гвинея ялпи ички маҳсулотининг қарийб 25 фоизини ташкил қилади ва энг тез ривожланаётган тармоқ ҳисобланади. Мамлакат боксит ишлаб чиқариш бўйича дунёда Австралиядан кейин иккинчи ўринда туради (маҳаллий конлар ва геология вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 88 миллион тонна боксит ишлаб чиқарилган). Гвинеядаги боксит захиралари 7,4 миллиард тонна деб баҳоланмоқда. Миллиардер Олег Дерипасканинг сўзларига кўра, жаҳон алюминий ишлаб чиқаришининг 20 фоизида ​​Гвинея бокситидан фойдаланилади.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Алюминий табиатда соф ҳолда учрамайди. Уни ишлаб чиқаришдаги асосий руда боксит (алюминий рудаси) бўлиб, у алюминий оксидига айлантирилади ҳамда ундан электролиз орқали металл олинади. Жаҳон алюминий истеъмолининг қарийб 20 фоизи автомобилсозлик соҳасига тўғри келади.

    Гвинеядаги энг йирик боксит ишлаб чиқарувчиси — 2014 йилда ташкил этилган ва Хитой манфаатларини ифода этувчи Société Minière de Boké (SMB) компанияси (уни Сингапурда жойлашган Winning Shipping, Хитой алюминий ишлаб чиқарувчиси Shandong Weiqiao ва Гвинея ҳукуматидан иборат консорциум бошқаради). Гвинея боксити экспорт қилинадиган асосий мамлакат Хитой: S&P Global Platts маълумотларига кўра, 2021 йил бошидан буён жўнатмаларнинг 55 фоизга яқини Хитой ҳиссасига тўғри келади.

    Шунингдек, Гвинеяда боксит Россиянинг «Русал» компаниялар гуруҳи ва Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates Global Aluminium компанияси томонидан қазиб олинади.

    Гвинея инқилобчиларининг етакчиси, полковник Мамади Думбуя 6 сентябрь, душанба куни мамлакат халқаро бизнес мажбуриятларини бажаришда давом этишини айтди. «Иқтисодий ва молиявий шериклар мамлакатда иқтисодий ҳамкорликлар одатдагидек давом этишига амин бўлиши мумкин», — деди у.

    Олтин ва бошқа металлар

    АҚШ Халқаро савдо бошқармаси маълумотларига кўра, Гвинея 2019 йилда қиймати 1,2 миллиард долларга тенг 892 минг унция олтин экспорт қилган. Жаҳон олтин кенгашининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Гвинеяда олтин ишлаб чиқариш 56,9 тоннани (ёки 1,83 миллион унция) ташкил этган, бу 2019 йилга нисбатан икки баравар кўп.

    Гвинеяда, хусусан, олтин AngloGold Ashanti халқаро компанияси (Siguiri кони, ундан 2021 йилнинг биринчи ярмида 117 минг унция олтин олинган) томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Гвинеядаги Lefa олтин кони Nordgold (асосий фойда олувчиси — Алексей Мордашов оиласи)га тегишли. Маълумотларда айтилишича, компания 2010 йилдан бери конга 1 миллиард доллар сармоя киритган. «Бугунги кунда Гвинеядаги сиёсий вазият Nordgold’га таъсир қилгани йўқ, бизнинг Lefa олтин конимиз одатдагидек ишлашда давом этмоқда», — дейилади компания маълумотларида.

    Гвинеяда, шунингдек, темир рудасини қазиб олиш бўйича Simandou номли йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳани, жумладан, Австралиянинг Rio Tinto ва Хитойнинг China Baowu Steel Group компаниялар гуруҳи молиялаштиради. Бироқ мазкур лойиҳа ортга сурилмоқда, у ҳатто техник-иқтисодий асослаш босқичига ҳам етиб бормаган. S&P Global Platts қайд этишича, Гвинеядаги давлат тўнтариши уни янада кечиктириши мумкин.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Мавзуга доир:

    • Гвинеяда ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштириб, президентни қўлга олди
    • Гвинеяда исёнчилар бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати эълон қилди

    13.09.2021, 11:45   Изоҳ (0)   16935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь Россиядан 1 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиб олади

    13.09.2021, 11:15

    «Толибон» Афғонистондаги ОТМлар фаолияти бир ҳафта ичида қайта бошланишини маълум қилди

    13.09.2021, 09:01

    Эрон МАГАТЭга ўз ядро объектларидаги кузатув камераларини ишлатишга рухсат беради

    13.09.2021, 08:21

    ФҚБ 2001 йил 11 сентябрь терактларига алоқадор махфий ҳужжатларнинг биринчисини эълон қилди

    12.09.2021, 21:22

    Жаҳон ҳамжамияти «Толибон» Афғонистонда тузган ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрми?

    12.09.2021, 16:24

    Кобулда аёллар «Толибон»ни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди. Ёпиқ кийинган ва қўлларида инглиз тилидаги шиорларни кўтариб олган намойишчи аёлларни қуролланган жанг...

    12.09.2021, 15:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13

    Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 09:58

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02

    Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши рад этилди

    Ўзбекистон | 18 май, 08:46

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.