• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден: «Тожикистонда ҳам одамлар Кобулдаги каби Америка самолётига осилиб олган бўларди»

    Агар АҚШ ўз тарафдорларини Тожикистондан олиб чиқишга қарор қилганида, бу мамлакатда ҳам Афғонистондаги каби одамларнинг самолёт шассиларига осилиб олиши ҳолатлари кузатилган бўларди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден 11 сентябрь куни Пенсильвания штатига ташрифи чоғида айтиб ўтди, деб ёзади Asia-Plus «Озоди»га таяниб.

    Фото: «Iz.ru»

    Фото: «Iz.ru»

    Америка раҳбари ўзининг АҚШ контингентини Афғонистондан олиб чиқиш бўйича ҳаракатларини оқлади. Унга кўра, сўровномалар шуни кўрсатганки, америкаликларнинг 70 фоизи қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш тарафдори бўлган. Бироқ Байденнинг қўшимча қилишича, ҳарбийларни олиб чиқиш услуби кўпчиликка ёқмаган.

    «Бундан ортиқ яна қандай қилиш мумкинлигини бировга тушунтириш қийин. Масалан, агар биз Тожикистонда бўлганимизда ҳам, C-130 (ҳарбий транспорт самолёти)ни қўндирган бўлардик ва ҳар қандай тарзда биз билан ишлаган кишиларнинг барчасига ушбу самолётга чиқишга рухсат беришимизни айтардик, шунда шассига ёпишиб оладиган одамлар ҳам учрар эди», — деди Байден.

    АҚШ президенти журналистлар билан суҳбатлашар экан, Бин Ладен йўқ қилиниб, «Ал-Қоида» қулаганидан кейин ҳам АҚШ қўшинларини Афғонистонда сақлаш хато бўлганини айтди.

    «Агар Бин Ладенни йўқ қилганимиздан сўнг, ‘Ал-Қоида’ қулаганидан кейин бу мамлакатни бирлаштиришга уриниб, 20 йил давомида кунига 300 миллион доллар сарфлашимизни билганимизда эди. ‘Ал-Қоида’ қайтиши мумкинми? Ҳа. Лекин биласизми, у аллақачон бошқа жойларга қайтган. Унда стратегиямиз қандай? Нима, энди ‘Ал-Қоида’ жойлашган ҳамма ерга бостириб кириб, қўшинларимизни ўша ерда қолдираверамизми? Қўйсангиз-чи», — деди Байден журналистларга.

    Апрелда АҚШ президенти Жо Байден 11 сентябрь воқеаларига 20 йил тўладиган кунгача Афғонистондан қўшинлар олиб кетилишини эълон қилганди. «Мен тарихимиздаги энг узоқ давом этган урушни якунлаб, Америка қўшинларини уйга қайтариш вақти келди, деган хулосага келдим», — деди Байден.

    У АҚШнинг мақсади мамлакатни бирлаштириш эмас, балки «Ал-Қоида»ни йўқ қилиш бўлганини тушунтирди. Шунингдек, президент афғон кампанияси АҚШга кунига 150-300 миллион долларга тушганини қайд этди.

    Қўшинларни олиб чиқиш билан бирга, Афғонистондан АҚШ ва НАТО мамлакатлари фуқаролари, шунингдек, «Толибон»га қарши курашда Ғарбга ёрдам берган афғонистонликлар эвакуация қилинди. «Толибон» таъқибидан қўрққан минглаб афғонлар учиб кетишни истаган, 16 август куни эрталаб улар рейслардан бирортасига ўтириш учун учиш майдонига бостириб кирган ва ерда турган самолётларга осилиб чиқишга ҳаракат қилган. Ҳодиса оқибатида ўнга яқин киши ҳалок бўлган.

    17 август куни эса АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли C-17 Globemaster III ҳарбий транспорт самолётида Кобул аэропортидан 640 га яқин афғонистонлик эвакуация қилинди. Дастлаб шунча одамни бортга олиб чиқиш режалаштирилмаган эди, бироқ афғон гуруҳлари учиш майдонига бостириб кириб, самолётга ўзлари чиқиб олган. Шундан сўнг экипаж уларни куч билан тушириб юбормасликка, аксинча бортдаги ҳаммани олиб учишга қарор қилган.

    Август охирида Америка армияси ўз контингентини Афғонистондан олиб чиқишни якунлади. АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси қарийб 19 йил-у 11 ой давом этди.

    Мавзуга доир:

    • Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш юз берди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. ИШИД теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Жо Байден террорчиларга зарба беришни буюрди
    • Фоторепортаж: Кобул аэропорти яқинида портлаш юз берди

    13.09.2021, 15:16   Изоҳ (0)   55648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ал-Қоида» етакчиси 11 сентябрь терактларининг 20 йиллигига аталган видеода пайдо бўлди. Бир неча ой аввал унинг ўлими ҳақида миш-мишлар тарқалганди

    13.09.2021, 12:28

    Давлат тўнтариши уюштирилган Гвинея иқтисодиёти ҳақида нималарни билиш зарур?

    13.09.2021, 11:45

    Беларусь Россиядан 1 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиб олади

    13.09.2021, 11:15

    «Толибон» Афғонистондаги ОТМлар фаолияти бир ҳафта ичида қайта бошланишини маълум қилди

    13.09.2021, 09:01

    Эрон МАГАТЭга ўз ядро объектларидаги кузатув камераларини ишлатишга рухсат беради

    13.09.2021, 08:21

    ФҚБ 2001 йил 11 сентябрь терактларига алоқадор махфий ҳужжатларнинг биринчисини эълон қилди

    12.09.2021, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.