Сафия Бурхонова пара-енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Бурхонова 14.78 метр натижа қайд этди ва биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин италиялик Ассунта Легнатега (14.62) насиб этган бўлса, мексикалик Ребека Альварес (13.72) кучли учликка якун ясаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурхонова Рио—2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегация ҳисобидаги медаллар сони 17 тага (7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) этди.