Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Турк ошхонасига мансуб мазали таом рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: «Yemek.com»

Фото: «Yemek.com»

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ — 250 г;
  • юпқа ёйилган хамир;
  • нўхат — 100 г;
  • қовоқча — 1 дона;
  • сабзи — 1 дона;
  • пиёз — 1 дона;
  • саримсоқ пиёз;
  • томат пастаси — 1 ош қошиқ;
  • сув — 200 мл;
  • сариёғ — 1 ош қошиқ;
  • пишлоқ — 100 г;
  • туз.
Соус учун керакли маҳсулотлар:
  • сариёғ — 3 ош қошиқ;
  • ун — 3 қошиқ;
  • сут — 200 г;
  • ёнғоқ;
  • мурч.
Тайёрланиш жараёни:
  • Соус тайёрлаш учун товага сариёғ ва ун солиб, ҳиди чиққунига қадар қовуринг.
  • Устидан секин-аста сут қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
  • Қайнаш бошланганида оловни пасайтириб, ора-орада аралаштириб туринг.
  • Қуюқлашишни бошлаганида туз, қирғичдан чиқарилган ёнғоқ ва мурч солиб, устини ёпинг.
  • Сариёғ солинган товада пиёзни қовуриб олинг.
  • Қизарганидан кейин тўғралган товуқ солиб, қовуришда давом этинг.
  • Сабзи, нўхат, қовоқча ва саримсоқни қўшиб аралаштиринг.
  • Томат пастаси, туз ва мурч қўшинг, бир дақиқадан кейин оловни ўчиринг.
  • Юпқа ёйилган хамирни тўртга бўлинг ва уларни учбурчак шаклга келтиринг (четлари чиқиб турсин)
  • Ичига товуқли аралашмани солинг.
  • Хамирнинг чети билан товуқли аралашмани ёпинг.
  • Махсус идишга солинг ва устидан тайёрлаб олинган соусни қуйинг, қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
  • 180 даража қизиган печда 15 дақиқа давомида пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?