Бу таом нафақат болалар, балки оилангизнинг бошқа аъзоларига ҳам ёқиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- қўзиқорин — 75 гр;
- қизил булғор қалампири — 35 гр;
- сариқ булғор қалампири — 35 гр;
- помидор — 50 гр;
- пиёз — 50 гр;
- консерваланган ловия — 50 гр;
- салса соуси — 50 гр;
- ўсимлик ёғи — 15 мл;
- туз;
- лаваш хамири — 90 гр.
- Булғор қалампири, помидор, пиёз ва қўзиқоринни ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
- Соус ва туз қўшинг.
- Консерваланган ловия солиб аралаштиринг.
- Аралашмани лаваш хамири ичига солинг.
- Рулет шаклида ўранг.
- Лавашни ҳар икки тарафи қизаргунича товага солиб қовуриб олинг.
Изоҳ (0)