Ҳам мазали ҳам фойдали бўлган ширинлик билан дастурхонингизни безанг,
Керакли маҳсулотлар:
- ун — 400 г;
- сариёғ— 250 г;
- тухум — 3 дона;
- қовоқ — 900 г;
- шакар — 200 г;
- қаймоқ — — 200 мл;
- долчин;
- ванилин;
- туз.
- Ун ва тузга сариёғ қўшиб аралаштиринг,
- Тухум қўшиб хамир қоринг.
- Думалоқ шаклга келтириб устидан плёнка ёпинг ва 30-50 дақиқага совиткичга қўйинг.
- Қовоқни кубик шаклида тўғраб чиқинг.
- Сувда димлаб пишириб олинг.
- Блендерда майдаланг.
- Ун сепилган махсус, идишга хамирни солиб 15 дақиқа давомида 190 даража қизиган печда пишириб олинг.
- Қовоқли аралашмага иккита тухум, шакар, қаймоқ ва майдаланган долчин қўшинг.
- Аралашмани хамир устига солинг.
- 50-55 дақиқага 180 даража қизиган печга қўйинг.
Изоҳ (0)