• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Таниқли афғон қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли «Толибон»га қарши кураш кучларини тузди. Ушбу қўшиннинг толиблар босимига яна қанча вақт дош бериши номаълум

    Толиблар Панжшер водийсига ҳужум қилди — бу улар Афғонистонда эгаллаб олмаган ягона ҳудуд. Водийда «Толибон»га рақиб сифатида Миллий қаршилик фронти тузилди. Мазкур тузилманинг вакили Али Назарий «Толибон»нинг 23 август куни Панжшерга ҳужум қилишга урингани, аммо мағлуб бўлиб, ортга чекинганини маълум қилган. Бир кун аввал, 22 августда «Толибон» ушбу мухолиф гуруҳга қуролларни ташлаш ва таслим бўлиш учун тўрт соат вақт берган, акс ҳолда уларни оғир жазолаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Meduza’нинг материалида «Толибон» ва Миллий қаршилик фронти тўқнашувларининг якуни нима билан тугаши мумкинлиги тахмин қилинган.

    Панжшер водийсидаги Аҳмад Масъуд гуруҳининг вакиллари, 2021 йил 21 август

    Панжшер водийсидаги Аҳмад Масъуд гуруҳининг вакиллари, 2021 йил 21 август
    Фото: Саҳел Арман / AFP / Scanpix / LETA

    Панжшер водийси аввал ҳам қарама-қаршилик марказига айланган. У ерда таниқли афғон қўмондони Аҳмадшоҳ  Масъуд жанг қилган. Водий Кобулдан 150 километр узоқликда жойлашган. Панжшер Афғонистон шимолини жануб билан боғлаб турувчи йўллар ўтган муҳим стратегик ҳудуд ҳисобланади. 1980–1990 йилларда дастлаб Совет Иттифоқи қўшинларига, кейинчалик толибларга муносиб қаршилик кўрсатган энг асосий ҳудудлардан бири бўлган. Аҳмадшоҳ Масъуд АҚШда 11 сентябрь терактлари содир бўлишидан маълум вақт аввал «Толибон» ҳамда «Ал-Қоида» томонидан ўлдирилган.

    «Толибон»га қарши турувчи янги гуруҳга Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли, Буюк Британияда таълим олган 32 ёшли Аҳмад Масъуд раҳбарлик қилмоқда. У отасининг ғояларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Афғонистондек кўп миллатли мамлакатда марказлашмаган сиёсий тизим зарур деб ҳисоблайди. Аҳмад Масъуд толибларни марказлашмаган ҳукумат тузишга ва унга мамлакатдаги барча кучларнинг вакилларини киритишга чақирган. У «Толибон» ушбу таклифни рад этадиган бўлса, ўзи раҳбарлик қилаётган гуруҳлар билан биргаликда толибларга қарши қурол кўтаришга тайёрлигини билдирган.

    Аҳмад Масъуд Ғарбдан ўз гуруҳларига кўмак беришни сўраб The Washington Post газетасида мақола чоп эттирган. «Миллионлаб афғонлар сиз билан ўз қадриятларини бўлишишини биласиз. Биз узоқ вақт давомида қизлар шифокор бўла оладиган, матбуот эркин фаолият олиб борадиган, ёшлар рақсга тушиб, мусиқа тинглайдиган, стадионларда футбол учрашувларини томоша қиладиган очиқ жамият учун курашдик. Толиблар бир вақтлар ўша стадионлардан қатлни амалга ошириш жойи сифатида фойдаланишган ва бу яна такрорланиши мумкин», — дея ёзган у ўз мақоласида.

    Шунингдек, Масъуд АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари жанг майдонини тарк этган бўлиши мумкинлиги, лекин Америка бир вақтлар Франклин Рузвельт айтганидек, яна «демократия учун қурол-яроғ» бўла олишини қайд этган.

    Мавзуга доир: Фото: Қочоқ президентлар. Чет элдан бошпана излашга уларни нима мажбур қилган?

    Панжшерда ўзини янги давлат раҳбари деб эълон қилган Афғонистон вице-президенти Амрилло Солиҳ яшириниб олган. Афғонистон президенти Ашраф Ғани БААда эканлигини эълон қилгач, Солиҳ мамлакат конституциясига мувофиқ вице-президентга давлат раҳбари вазифасини бажариш юкланишини эслатган. У Афғонистон ҳудудида қолаётганини айтган ва афғонларни толибларга қарши кураш олиб боришга даъват этган.

    Солиҳнинг Панжшер водийсида эканлигини Миллий фронт вакили Али Назарий ҳам тасдиқлаган. Бироқ у вице-президентнинг толибларга қарши турган гуруҳларга алоқаси йўқлигини таъкидлаган: «Жаноб Солиҳ ‘Толибон’ ва Покистонга қарши чиқади. Бироқ бу у толибларга қарши турувчи ҳаракатнинг бир қисми эмаслигини англатади. У Панжшерда ва Амрилло Солиҳни ҳурмат қилишади», – деган Назарий. Аммо матбуотда Солиҳ ҳамда Масъуднинг ўзаро иттифоқчи эканлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган, сабаб — вице-президент бир вақтлар Аҳмадшоҳ Масъуд раҳбарлигидаги гуруҳ таркибида «Толибон»га қарши жанг қилган.

    Қаршилик ҳаракати вакилларининг «Толибон» билан муносиб курашиш ёки аксинча кураша олмаслиги номаълум. Масъуд гуруҳлари Афғонистон ичида толибларга қарши курашга тайёр ва улар билан рақобатлаша оладиган ягона куч бўлиб қолмоқда. Миллий қаршилик фронти Панжшерда Афғонистон ҳукумат қўшини ва фуқаролар урушга тайёрлиги ҳамда умумий қўшин сони ўн минг нафарга етганлигини таъкидлаган. Бироқ экспертлар Масъуднинг «Толибон» учун жиддий муаммо бўлиши мумкинлигига шубҳа билан қарамоқда, чунки 32 ёшли қўмондоннинг Афғонистон ичида иттифоқчилари кам, бошқа хориж давлатлари эса унинг ҳаракатини ривожлантириш ва Миллий фронтга кўмак беришга шошилаётгани йўқ.

    Кремль Афғонистондаги қарама-қаршиликларга аралашмаслигини билдирган. «Бугун бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик келишувига аъзо давлатларнинг навбатдан ташқари мажлисида Афғонистондаги воқеалар ривожи, мамлакатда навбатдаги фуқаролар уруши бошланишининг эҳтимоли қўшимча хавф ҳамда таҳдидлар уйғотиши эслатиб ўтилди. Албатта, ҳеч ким бу каби ишларга аралашмоқчи эмас», — деган Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

    Мавзуга доир: АҚШ Афғонистонни ўз ихтиёри билан топширдими? Россия нима учун ўзи террорчи деб ҳисоблайдиган ташкилот билан ҳамкорлик қилмоқда? Яна «Толибон» ҳақида

    24.08.2021, 09:20   Изоҳ (0)   46951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Грозний аэропортига Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Қодиров номини берди. Чеченистонда унинг номидаги юзлаб объектлар бор

    24.08.2021, 08:26

    ОАВ: Елизавета II шаҳзода Гаррининг танқидий баёнотларига қонуний жавоб тайёрламоқда

    24.08.2021, 07:38

    Кобул аэропортида ёнғин содир бўлди (видео)

    24.08.2021, 07:07

    CNN: АҚШ Кобул аэропортига фақат Америка ва НАТО фуқароларини киритишга қарор қилди

    23.08.2021, 19:43

    Хитойда коронавирус тарқалиши тўхтатилди, Ҳиндистонда дунёдаги биринчи ДНК-вакцина маъқулланди. Коронахабарлар

    23.08.2021, 18:42

    Россия Афғонистонга қўшин юбормоқчи эмас — Россия ТИВ

    23.08.2021, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.