• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    CNN: АҚШ Кобул аэропортига фақат Америка ва НАТО фуқароларини киритишга қарор қилди

    АҚШ ҳукумати «Толибон» қўлига ўтган Афғонистонни тарк этишнинг охирги имкони бўлган Кобул аэропортига киришни чеклашга қарор қилди. Бу ҳақда манбасига таяниб, CNN хабар берди. Аэропортга фақат АҚШ ва НАТО мамлакатлари фуқаролари, шунингдек, грин-карта эгалари кириши мумкин. Номзодларни фильтрлашда энди «Толибон» ёрдам беради.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Телеканал суҳбатдошининг аниқлик киритишича, АҚШнинг махсус иммиграцион визаси (АҚШ ҳукумати кучлари ва идораларига ишлаганлар учун мўлжалланган) дастурида қатнашиш учун ариза берган афғонлар ҳам аэропортга қўйилмайди.

    Манбага кўра, «Толибон» аэропортга кираверишда ҳужжатларни текширишга ёрдам беради. АҚШ ва НАТО мамлакатлари фуқаролари ўзлари билан фақат оила аъзоларини — турмуш ўртоғини ёки болаларини олиб кетиши мумкин.

    Манбанинг айтишича, аэропортда республикани тарк этмоқчи бўлган 20 минг киши бор. Уларнинг кўпчилиги армия ёшидаги ҳужжатсиз афғонистонлик эркаклар. Шу тарзда аэропортда бетартиблик сақланиб қолмоқда. Бунинг сабабларидан бири аризачиларга уларнинг исми ёки ҳужжат рақами кўрсатилмаган электрон визаларни бериш ҳақидаги қарор бўлган. Афғонлар бу визаларни скриншот кўринишида аэропортга кира олмаган бошқа фуқароларга юборишган.

    «Консулхона ёки маъмурият, очиғини айтганда, бу аҳмоқона визани юбориш, аэропортга ҳаммани кетма-кет 24 соатга киргизиш билан қандай ёмон иш қилганини тушунмайди, деб ўйлайман», — деди манба. Унинг сўзларига кўра, аэропортдагиларнинг ҳаммасини яқин тўрт кун ичида олиб чиқишнинг иложи йўқ.

    Кейинги 24 соат ичида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига тегишли C-17 33 самолёти Кобулга учиши керак, уларнинг ҳар бири 400 кишини эвакуация қилиши мумкин. Афғонистонга тижорий рейслар учмайди, эвакуация ҳарбий транспортлар томонидан амалга оширилмоқда.

    Шу билан бирга, «Толибон» вакили Суҳайил Шоҳиннинг айтишича, афғонларнинг мамлакатни тарк этишга интилиши қўрқувдан эмас. «Улар Ғарб мамлакатларига кўчиб ўтишни хоҳлайди. Бу иқтисодий миграциянинг бир тури. Афғонистон камбағал мамлакат, аҳолининг 70 фоизи қашшоқлик ёқасида яшайди, шунинг учун ҳамма Ғарб давлатларига кўчиб ўтишни хоҳлайди, улар фаровон ҳаётни истайди. Гап қўрқувда эмас», — деди у Sky News’га берган интервьюсида.

    Суҳайл Шоҳиннинг сўзларига кўра, АҚШ ва Буюк Британияга эвакуация учун қўшимча вақт берилмайди. Агар хорижий контингент белгиланган санага — 31 августга қадар мамлакатни тарк этмаса, у ҳолда ҳаракат тарафидан жавоб кўрсатилади.

    Аввалроқ Кобул аэропорти яқин икки кунга ёпилиши, бу аллақачон унинг ҳудудида бўлиб турган одамларни эвакуация қилиш учун кераклиги маълум қилинган эди. Шунингдек, «Толибон» жангарилари Кобул аэропортидаги эвакуация жараёнига аралашишга уринган тақдирда, АҚШ уларга тезда жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирган.

    «Толибон» Кобул аэропортидаги эвакуация ишларига аралашмасликка ваъда берган. Аммо америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилган афғонистонликлар «Толибон» уларнинг кетишига тўсқинлик қилишидан қўрқмоқда.

    The New York Times хабарига кўра, «Толибон» сўроқ қилиш ва жазолаш учун АҚШ ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилган афғонларни қидира бошлаган. NYT таъкидлашича, «Толибон» рўйхатдаги одамларни, жумладан, Кобул аэропорти яқинидан ҳам қидирмоқда, аэропорт ҳозир мамлакатни тарк этиш мумкин бўлган ягона жой.

    23.08.2021, 19:43   Изоҳ (0)   24110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирус тарқалиши тўхтатилди, Ҳиндистонда дунёдаги биринчи ДНК-вакцина маъқулланди. Коронахабарлар

    23.08.2021, 18:42

    Россия Афғонистонга қўшин юбормоқчи эмас — Россия ТИВ

    23.08.2021, 17:41

    «Толибон» 31 августни АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб кетилиши учун сўнгги муддат деб белгилади

    23.08.2021, 17:10

    Байден АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш ҳақидаги қарорини тушунтирди

    23.08.2021, 16:24

    Байден қандай ҳолатда «Толибон»га қарши санкциялар жорий этилишини маълум қилди

    23.08.2021, 15:39

    «Толибон» Афғонистонда ўз назорати остига ўтмаган сўнгги вилоятни қамал қилишни бошлади

    23.08.2021, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.