Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2021 йилнинг ўтган 6 ойида мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахт асраб қолинган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади.

Шу ўринда ўтган 6 ойда мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахт асраб қолинган.

Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган. Бу ҳолатлар Сурхондарёда – 242 та, Жиззах ва Хоразмда – 238 тадан, Навоийда – 212 та, Тошкент шаҳрида – 201 тани ташкил этади.

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 бараварга оширилади», – деди Президент.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилишини ҳам маълум қилди.

«Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади. Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Экология полицияси ички ишлар тизимида фаолият юритади, унинг фаолияти ўзи аниқлаган ҳуқуқбузарликлардан ундирилган жарималар ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Ушбу янги тизим фаолиятини йил якунига қадар йўлга қўйишга ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев шахсан масъул бўлади.

Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин: бундан буён бирорта яшил ҳудуд ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади», – деди давлат раҳбари.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда