• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавируснинг барча штаммларидан ҳимояловчи антитана топилди, АҚШ махсус хизматлари COVID-19 келиб чиқиши ҳақида ҳисобот тақдим этади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 212 557 520 кишига етди, шуларнинг 4 441 505 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (35,9 миллион киши), Ҳиндистон (32,4 миллион), Бразилия (20,5 миллион), Франция (6,7 миллион) ва Россия (6,6 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Хитойнинг Божоу шаҳридаги ўрта мактаб стадиони дезинфекция қилинмоқда.

    Хитойнинг Божоу шаҳридаги ўрта мактаб стадиони дезинфекция қилинмоқда.
    Фото: Getty Images

    АҚШнинг Сент-Луис шаридаги Вашингтон университети олимлари коронавируснинг турли хил вариантларини зарарсизлантирадиган антитанани кашф этди. Тадқиқот натижалари Иммунитй журналида чоп этилган шунингдек, ўқув юртининг веб-сайтида эълон қилинган.

    Тадқиқотчилар сичқонлар танасига рецептор-боғловчи доменни — «корона»нинг тиканларида жойлашган оқсил бўлагини киритди. Кейин улар 43 та нейтраллаштирувчи оқсилга эга антитаналар ҳосил қилувчи ҳужайраларни ажратиб олди. Петри идишидаги тажрибалар давомида олимлар бу антитаналарнинг SARS-CoV-2 вирусига қарши курашиш қобилиятини ўрганди.

    Вазифани энг яхши бажарган тўққизтаси кемирувчиларнинг танасига қайтадан киритилди. Икки нейтраллаштирувчи оқсил SARS-CoV-2 га қарши энг самарали экани аниқланди. Олимлар уларни SARS-CoV-2 нинг барча асосий штаммларига (алфа, бета, гамма, дельта, каппа ва йота) ҳамда бошқа потенциал хавфли вариантларга қарши синаб кўрди. Охир-оқибат, ягона антитана —SARS2-38 барча штаммларни зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.

    Бундан ташқари, олимлар ушбу SARS2-38 антитананинг вирус билан курашишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган SARS-CoV-2 мутациясини аниқлади. Аммо бу мутация фақат 0,04 фоиз ҳолларда учрайди.

    Мавзуга доир: Олимлар COVID-19 га чалинган одамларда антитаналар бир йилдан узоқ сақланиб қолиши мумкинлигини аниқлади

    АҚШ разведка хизматларининг коронавирус пайдо бўлиши сабабларини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисоботи 24 август куни тайёр бўлади ва АҚШ президенти Жо Байденга топширилади. Ҳисоботнинг ошкор қилинмаган версияси оммага бир неча кундан кейин тақдим этилади.

    «Одатда ошкор қилинмаган версияни оммага тақдим этиш учун бир неча кун керак бўлади. Албатта, аввалига президентга аниқланган ҳамма нарса ҳақида маълумот берилади, менда (ошкор қилинмаган версия чиқарилишининг) аниқ санаси йўқ, лекин менимча, бу икки кун ёки ундан кўпроқ вақт олади», — деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки журналистларга.

    Август ойининг ўрталарида CNN манбаларга таяниб, Америка разведкаси коронавирус келиб чиқишининг сабабларини икки ойдан ортиқ ўрганиб чиққанидан сўнг, вирус лабораторияда ишлаб чиқилганми ёки табиий равишда пайдо бўлганми, деган версияларда ягона тўхтамга кела олмагани ҳақида хабар берганди. Текширув жараёнидан хабардор манбалардан бирининг таъкидлашича, ҳисоботнинг янги версиясида «ғайриоддий нарса йўқ».

    АҚШ президенти Жо Байден май ойининг охирида АҚШ разведка ҳамжамияти COVID-19 қандай тарқала бошлагани тўғрисида етарлича аниқ маълумотга эга эмаслигини айтганди. Байден разведка хизматларига 90 кун ичида барча мавжуд маълумотларни ўрганиш ва унга янги ҳисобот тайёрлаш бўйича саъй-ҳаракатларни икки баравар оширишни буюрган.

    Мавзуга доир: АҚШ разведкаси Ухань лабораториясидаги вируслар ҳақида маълумотларни қўлга киритди — CNN

    Эмланган аҳолиси кўп ва жамоавий иммунитет юқори бўлган мамлакатларда коронавируснинг оғир ва ўлим билан якунланувчи ҳолатлари сезиларли даражада камайди.

    Москва давлат университети профессори, биология фанлари доктори, вирусолог Алексей Аграновскийнинг таъкидлашича, бундай мамлакатларда касалланиш ҳолатларининг ортишига фақат COVID-19 нинг янги ва юқумлироқ штаммлари сабаб бўлиши мумкин. Аммо, бу ҳолатларда ҳам коронавирусга қарши эмланган беморлар эмланмаганларга қараганда осонроқ тузалиб кетади.

    «Жамоавий иммунитет ҳалигача ўз аҳамиятини йўқотмаган, шунингдек, биринчи навбатда эмланмаганларни энг самарали вакциналар билан эмлаш керак. 60—70 фоиз аҳоли эмлаб бўлингач, қайта эмлаш одатий ҳолга айланади, эришилган жамоавий иммунитетни сақлаб қолиш ҳам зарур», — дея қўшимча қилди олим.

    «Жамоавий иммунитет касалликнинг тарқалишидан ҳимоя қилмайди, деб айтишга ҳожат йўқ», — деди юқумли касалликлар бўйича мутахассис, тиббиёт фанлари доктори Николай Малишев. Мисол тариқасида, у дифтерия (бўғма) ёки қизамиқ билан боғлиқ вазиятни келтирди. Малишевнинг сўзларига кўра, бу касалликларнинг тарқалишига эмлаш орқали чек қўйилган.

    «Ушбу касалликларга қарши эмлаш олиб борилди, улар устида тадқиқотлар ўтказилди, якуний натижа яхши бўлди. Дифтерия билан боғлиқ даҳшатли вазиятга қарамай, вакциналар уни енгишга ёрдам берди. Албатта, уларнинг коронавирусдан фарқ бор, лекин ўхшаш томонларини ҳам келтириш мумкин», — дейди мутахассис.

    Ўз навбатида, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Урал федерал округида профилактика бўйича бош мустақил мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Сергей Токарев ўз интервьюсида, жамоавий иммунитетга эришиш коронавирус билан касалланишнинг кўпайишидан ҳимоя қилмаслигини айтди.

    Токаревнинг сўзларига кўра, бу тенденция вақт ўтиб аҳолидаги иммунитет ҳимояси даражасининг пасайиши билан боғлиқ, шунинг учун нафақат эмлаш кампаниясини тезлаштириш, балки олти ойда қайта эмлашни ўтказиш керак.

    Мавзуга доир: Россияда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет сентябрда ҳосил бўлиши кутилмоқда

    Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги Бурк графлиги ҳукумати бир гуруҳ қутқарувчи итларни отишга қарор қилди. Ҳайвонлар бошпанага юборилиши керак эди, лекин шимоли-ғарбий штатда жойлашган Бурк графлиги кенгаши кўнгиллилар коронавирус туфайли жорий қилинган изоляция шароитида бутун штат бўйлаб ҳаракатланиши кераклигидан хавотирланди.

    Шунинг учун, расмийлар итларни ҳеч қандай бошпанага юбормасликка, шунчаки уларни отиб ташлашга қарор қилган. Кенгашнинг ўзи ва ҳайвонлар бошпанаси бу қарордан кейин нима бўлганига изоҳ бермаган.

    Шуниси эътиборга лойиқки, ҳайвонлар бошпанаси жойлашган Кобар шаҳрида пандемия бошидан бери коронавирус билан касалланиш ҳолатлари умуман қайд этилмаган. 4 мингга яқин аҳоли фойдаланиладиган канализация сувидан вируснинг фақат излари топилган.

    Штат ҳукумати ҳам ҳайвонларнинг тақдирини ҳал қилишдан ўзини четга олган. Аммо бундай қотиллик ҳайвонлар ҳуқуқлари фаолларининг кескин танқидига учради.«Ҳайвонларни озод қилиш» ҳудудий кампанияси раҳбари Лиза Райан итларни отиш юзасидан зудлик билан тергов ўтказишни талаб қилди.

    Мавзуга доир: Коронавируснинг дельта штамми туфайли тўлиқ локдаун ўрнатилган Сидней — суратларда

    АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) Pfizer-BioNTech компаниясининг COVID-19 га қарши вакцинаси тўлиқ тасдиқлаганини эълон қилди. Шундай қилиб, ушбу вакцина АҚШда биринчи бўлиб тўлиқ тасдиқдан ўтди, бундан аввалги барча COVID-вакциналар тезлаштирилган тартибда лицензияланган эди. Pfizer бундай лицензияни АҚШда 2020 йилнинг декабрь ойида олган, ўшандан буён тахминан 204 миллион америкалик ушбу препарат ёрдамида эмланган.

    Pfizer’нинг тўлиқ маъқулланиши унчалик ҳам амалий фарқ ҳосил қилмайди, аммо баъзи экспертлар вакцинага шубҳа билан қарайдиган одамларни инъекция қилишга ишонтириш учун бу ёрдам беради деб умид қилмоқда.

    «Гарчи бу ва бошқа вакциналар FDA’нинг фавқулодда тасдиқлаш бўйича қатъий илмий стандартларига жавоб берса-да, FDA томонидан биринчи вакцина тўлиқ тасдиқлангандан сўнг, жамоатчилик ушбу вакцина хавфсизлик, самарадорлик ва ишлаб чиқариш сифати бўйича юқори стандартларга жавоб беришига тўлиқ ишониши мумкин», — деди FDA раҳбари вазифасини бажарувчи Жанет Вудкок.

    Бундан ташқари, Америка ОАВ ёзишича, тўлиқ тасдиқлаш янада кўпроқ компания ва ташкилотларда COVID-19 га қарши мажбурий вакцинация жорий этиш имконини беради, чунки илгари бундай чорага қарши бўлганлар барча вакциналар тезлаштирилган тартибда маъқулланганини рўкач қилган.

    Мавзуга доир: Moderna вакцинаси дельта штаммга қарши Pfizer’дан самаралироқ бўлиб чиқди

    24.08.2021, 15:23   Изоҳ (0)   19293
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистонни бошқариш учун 12 кишилик кенгаш тузади

    24.08.2021, 12:11

    Бердимуҳамедов Туркманистон тарихидаги биринчи Олимпиада медали совриндорига квартира ва машина совға қилди

    24.08.2021, 11:23

    Қирғизистон Афғонистон фуқароларига виза беришни чеклаб қўйди

    24.08.2021, 09:41

    Таниқли афғон қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли «Толибон»га қарши кураш кучларини тузди. Ушбу қўшиннинг толиблар босимига яна қанча вақт дош бериши номаълум

    24.08.2021, 09:20

    Путин Грозний аэропортига Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Қодиров номини берди. Чеченистонда унинг номидаги юзлаб объектлар бор

    24.08.2021, 08:26

    ОАВ: Елизавета II шаҳзода Гаррининг танқидий баёнотларига қонуний жавоб тайёрламоқда

    24.08.2021, 07:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.