• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бердимуҳамедов Туркманистон тарихидаги биринчи Олимпиада медали совриндорига квартира ва машина совға қилди

    Уч хонали ҳашаматли квартира, 50 минг АҚШ доллари, Lexus 570 Sport Plus 2021 йўлтанламас автомобили — ушбу совғалар мустақил Туркманистон тарихидаги биринчи Олимпиада медали совриндори Полина Гуревага мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номидан топширилди.

    Полина Гурева

    Полина Гурева
    Фото: centralasia.media

    Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтининг 21 ёшли талабаси 14 мамлакат вакиллари иштирок этган 59 килограмм вазн тоифасида оғир атлетика мусобақаларида кумуш медални қўлга киритди.

    Совғаларни топшириш бўйича тадбирнинг тантанали қисмини очар экан, Туркманистон бош вазири ўринбосари, мамлакатда хизмат кўрсатган мураббий Сердар Бердимуҳамедов президент табригини ўқиб эшиттирди. Унда Бердимуҳамедов терма жамоа аъзоларини Туркманистон спорти тарихида Токио–2020 ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритилган биринчи медал билан табриклади.

    «Машаққатли ва мунтазам машғулотларнинг ажойиб натижаси, кучли ирода ва ватанга бўлган буюк муҳаббат тимсолига айланган ушбу муҳим воқеа бахтиёр спортчилар, илҳомланган ёшлар ва бутун халқ орасида чексиз ғурур туйғусини уйғотди», — дейилади давлат раҳбарининг табригида.

    Шу билан бирга, Туркманистон президенти ўз нутқида Гуреванинг Олимпия ўйинларида эришган муваффақияти «мустақил юртнинг дунё бўйлаб шуҳратини, нуфузи ва обрўсини оширганини» ҳамда мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги учун энг яхши совға» бўлганини алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу «мамлакатда ёш олимпиячиларни тайёрлаш учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган давлат сиёсатининг натижасидир».

    Сўнг Туркманистон президентининг фармонлари ва буйруқлари ўқиб эшиттирилди, унга мувофиқ Полина Гуреванинг биринчи мураббийи Аҳмед Сариев «Мустақил Туркманистонга бўлган буюк муҳаббати учун» ордени билан тақдирланди. Оғир атлетика бўйича Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Артур Эмирянга 2021 йилда чиқарилган Toyota Camry премиум класс автомобили, Полина Гуревага эса спорт соҳасида энг олий бўлган «Хизмат кўрсатган спорт устаси» унвони берилди.

    «Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мен медалимни туркман халқига ва ҳурматли президентга бағишладим», — деди 2020 йилги Олимпия ўйинлари вице-чемпиони. У давлат раҳбарига Туркманистон спорти ривожига кўрсатилаётган катта эътибор учун миннатдорлик билдирди.

    Полина Гурева журналистларга берган қисқа интервьюсида машғулотларни давом эттиришини ва уч йилдан сўнг Парижда бўладиган навбатдаги Олимпиадада Туркманистон учун олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қилишини айтди.

    Эслатиб ўтамиз, Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 5 та медал қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллади. Токио Олимпия ўйинлари олтин медал эгаларига Chevrolet Tahoe автомобили ва 4 сотихли ҳовли калитлари топширилди, бронза медалига эга чиққанлар Chevrolet Trailblazer ва 2 хонали уй билан тақдирланди. Шунингдек, Токио—2020 да қатнашган ҳар бир спортчи 5 минг доллар миқдоридаги мукофот пулига эга бўлиши белгиланди.

    Мавзуга доир: Доғистонлик курашчи Россия давлат думаси депутатидан Токио-2020 даги ғалабаси учун 1 млн доллар мукофот олганини айтди. Бу депутатнинг йиллик даромадидан анча кўп

    24.08.2021, 11:23   Изоҳ (0)   51809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон Афғонистон фуқароларига виза беришни чеклаб қўйди

    24.08.2021, 09:41

    Таниқли афғон қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли «Толибон»га қарши кураш кучларини тузди. Ушбу қўшиннинг толиблар босимига яна қанча вақт дош бериши номаълум

    24.08.2021, 09:20

    Путин Грозний аэропортига Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Қодиров номини берди. Чеченистонда унинг номидаги юзлаб объектлар бор

    24.08.2021, 08:26

    ОАВ: Елизавета II шаҳзода Гаррининг танқидий баёнотларига қонуний жавоб тайёрламоқда

    24.08.2021, 07:38

    Кобул аэропортида ёнғин содир бўлди (видео)

    24.08.2021, 07:07

    CNN: АҚШ Кобул аэропортига фақат Америка ва НАТО фуқароларини киритишга қарор қилди

    23.08.2021, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.