• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон Афғонистон фуқароларига виза беришни чеклаб қўйди

    Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият беқарорлиги туфайли Қирғизистон ушбу мамлакат фуқароларига виза беришни чеклади. Бу ҳақда 24.kg нашри Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Хабарга кўра, Қирғизистон ҳудудига номақбул шахсларнинг ва қочқинларнинг оммавий кириб келишига йўл қўймаслик чоралари кўрилган.

    Чекловлар дипломатик ва хизмат визаларини беришга тааллуқли эмас. «Афғонистонлик талабалар учун Қирғизистонга виза бериш масаласи тасдиқланиш босқичида», — дейилади ТИВ хабарида.

    Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси республика илгари маҳаллий таълим муассасаларида ўқиган афғонистонлик фуқароларга виза беришни давом эттиришга, шунингдек, мамлакат олий ўқув юртларида ўқишни истаган 500 нафаргача талабани қабул қилишга тайёрлигини билдирганди.

    Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаевнинг маълум қилишича, АҚШ Афғонистондаги Америка қўшинларини Қирғизистонга жойлаштириш масаласи бўйича Бишкекка мурожаат қилган, аммо ҳозирча бундай форматда ҳамкорлик қилиш ҳақида гап йўқ.

    Вазирнинг сўзларига кўра, Қирғизистон Вашингтон билан террорчиликка қарши курашда жуда катта тажрибага эга. Унинг эслатишича, мамлакат халқаро коалиция кучларини транзит ўтказиш марказида, «Манас» аэропортининг авиабазасида қабул қилган.

    «Албатта, турли хил мурожаатлар, турли даражадаги маслаҳатлашувлар бўлган. Лекин Афғонистондаги вазият ҳар куни ўзгариб бормоқда ва ҳозирча бундай форматда ҳамкорлик масаласи кўтарилмаган», — деди Қирғизистон ТИВ раҳбари АҚШ Бишкекка Америка қўшинларини Афғонистондан республикага ўтказишни таклиф қилганми, деган саволга жавоб берар экан.

    Май ойида Wall Street Journal манбаларга таяниб, АҚШ Афғонистондан олиб чиқаётган қўшинларини Марказий Осиёга жойлаштириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган, бироқ ҳозирча ҳеч қандай келишув йўқ. Нашрнинг қайд этишича, АҚШга нафақат ҳарбий хизматчиларни, балки учувчисиз учар қурилмаларни, бомбардимончи ва артиллерияни жойлаштирадиган базалар керак. Айрим ҳарбий амалдорлар ва АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти вакилларига кўра, қўшинларни Афғонистон билан чегарадош Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштирган маъқулроқ.

    Июль ойида Bloomberg АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ўз ҳудудларига АҚШ Қуролли кучлари билан ишлаган 9 мингга яқин афғонларни вақтинча жойлаштиришни сўрагани ҳақида хабар берган эди. Айни пайтда Қозоғистон АҚШдан афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш бўйича мурожаат келиб тушмаганини билдирди.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон Афғонистондаги вазият туфайли Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарани мустаҳкамламоқда
    • Қозоғистон президенти Афғонистондаги вазиятга нисбатан чоралар кўриш бўйича йиғилиш ўтказди

    24.08.2021, 09:41   Изоҳ (0)   22567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таниқли афғон қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли «Толибон»га қарши кураш кучларини тузди. Ушбу қўшиннинг толиблар босимига яна қанча вақт дош бериши номаълум

    24.08.2021, 09:20

    Путин Грозний аэропортига Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Қодиров номини берди. Чеченистонда унинг номидаги юзлаб объектлар бор

    24.08.2021, 08:26

    ОАВ: Елизавета II шаҳзода Гаррининг танқидий баёнотларига қонуний жавоб тайёрламоқда

    24.08.2021, 07:38

    Кобул аэропортида ёнғин содир бўлди (видео)

    24.08.2021, 07:07

    CNN: АҚШ Кобул аэропортига фақат Америка ва НАТО фуқароларини киритишга қарор қилди

    23.08.2021, 19:43

    Хитойда коронавирус тарқалиши тўхтатилди, Ҳиндистонда дунёдаги биринчи ДНК-вакцина маъқулланди. Коронахабарлар

    23.08.2021, 18:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.