• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистонда этник ўзбеклар ва тожиклар «Толибон»га қарши коалиция тузмоқда (видео)

    Афғонистоннинг Панжшер вилоятида «Толибон»га қарши коалиция шаклланмоқда, деб ёзади «РБК». У, асосан, этник тожик ва ўзбеклардан иборат.

    Фото: «Centralasia.media»

    Фото: «Centralasia.media»

    Қаршилик кучларига Ёрмуҳаммад Дўстум — собиқ вице-президент маршал Абдурашид Дўстумнинг ўғли бошчилик қилмоқда.

    Афғонистоннинг Панжшер вилояти — «Толибон» назорати остига ўтмаган ягона ҳудуд бўлиб, у ерда қаршилик отрядлари етакчиларидан бири Аҳмад Масъуд («Толибон»га қарши коалициянинг собиқ етакчиси Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли) ва Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ жойлашиб олган. 17 август куни президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетгач, Солиҳ ўзини давлат раҳбари деб эълон қилди ва жангариларга ҳеч қачон таслим бўлмасликка ваъда берди.

    «Толибон» ҳаракатининг сиёсий идораси вакили 21 август куни Россиянинг Афғонистондаги элчихонасига ташриф буюрган, бу ҳақда элчи Дмитрий Жирнов маълум қилди.

    «Бугун элчихонамизга ‘Толибон’ сиёсий идораси вакили келиб, панжшерликларга сиёсий сигнал беришимизни сўради», — деди дипломат.

    Унинг сўзларига кўра, «Толибон» вакили Россиядан Панжшер етакчилари ва аҳолисига ҳаракат вакиллари ҳозирги пайтгача вилоятга куч билан киришга уриниб кўрмаганини етказиб қўйишни сўраган. «Гуруҳ вазиятни ҳал қилишнинг тинч йўлини топишга умид қилмоқда, масалан, сиёсий келишувга эришиш орқали», — деди дипломат. «Толибон» даъво қилишича, улар музокараларга тайёр ва қон тўкилишини истамайди, дея қўшиб қўйди элчи.

    Жирновнинг фикрича, ушбу мурожаат орқали «Толибон» жангарилари улар бошқалар тасаввур қиладиган даражада «даҳшатли эмаслиги»ни кўрсатмоқчи ва «вазиятни Солиҳдан кўра маданиятлироқ тарзда тартибга солмоқчи».

    Элчининг сўзларига кўра, ҳокимият «Толибон» томонидан эгаллаб олингач, Кобулдаги вазият тинч, «кетма-кет саккиз кундан буён ҳаммаси яхши». «Бунга ўз кўзимиз билан ишонч ҳосил қилиш учун биз бугун шаҳарга чиқиб келдик», — деди у. Жирновнинг қўшимча қилишича, у «Толибон»нинг Марказий Осиё мамлакатларига ёйилиши мумкинлигига ишонмайди: «У ёқларга боришига ишонмайман. Уларнинг уйда қиладиган ишлари жуда кўп».

    14 август куни Афғонистон ҳукуматининг мамлакат шимолидаги сўнгги таянчи ҳисобланган Мозори-Шариф шаҳри «Толибон» назорати остига ўтди. Шаҳарни ташлаб қочган Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари, жумладан, Термиз—Ҳайратон кўпригига йиғилган ва чегаранинг Ўзбекистон томондан очилишини кутган.

    Маълумотларга кўра, улар орасида Афғонистон ўзбеклари етакчиси Дўстум ва тожиклар етакчиси Ато Муҳаммад Нур ҳам бўлган. Бироқ уларнинг айни вақтда қаерда экани расман номаълум. Ато Муҳаммад Нур 15 августга ўтар кечаси Twitter’даги саҳифасида хабар қолдириб, ўзи ва маршал Дўстум «хавфсиз жойда» эканини маълум қилган эди.

    15 август куни Дўстум куни кеча Афғонистон—Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгани ва ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дунё» ахборот агентлиги Ашраф Ғани, Абдурашид Дўстум, Ато Муҳаммад Нур ва бошқа афғон етакчилари Ўзбекистонда эмаслигини маълум қилди.

    Аввалроқ Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ ўзини қонуний давлат раҳбари деб эълон қилган, унинг кучлари Кобулдан шимолда жойлашган Парвон вилояти маркази Чорикор шаҳрида туманлардан бирини «Толибон»дан олиб қўйишга муваффақ бўлган эди. Унинг айтишича, айни пайтда Панжшер вилоятида жанглар кетмоқда.

    Кейинроқ Аҳмад Масъуд АҚШ ва Ғарбга мурожаат қилиб, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон» жангариларига қарши курашиш учун қурол-яроғ ва аслаҳалар етказиб беришни сўради.

    22.08.2021, 10:36   Изоҳ (0)   75643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Қочоқ президентлар. Чет элдан бошпана излашга уларни нима мажбур қилган?

    22.08.2021, 09:35

    Facebook Афғонистондаги аккаунтлар учун дўстлар рўйхатини кўриш функциясини ўчириб қўйди

    22.08.2021, 07:51

    «Толибон» Афғонистондаги сикҳлар ва ҳиндларнинг Ҳиндистонга эвакуация қилинишига рухсат бермади

    21.08.2021, 23:43

    Ашраф Ғанининг укаси «Толибон» тарафига ўтди

    21.08.2021, 22:33

    Борис Жонсон Буюк Британиянинг «Толибон» билан қандай шартлар асосида ишлаши мумкинлиги ҳақида гапирди

    21.08.2021, 18:34

    «‘Толибон’ Кобулдаги эвакуацияга тўсқинлик қилишга уринса, АҚШ унга жавоб қайтаради» — Байден

    21.08.2021, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.