Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бўстонлиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган беш нафар фуқаро қутқарилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

15 август куни соат 10:30 да Чирчиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг навбатчилик қисмига Бўстонлиқ тумани «Янгиовул» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасидаги оролчада беш нафар фуқаро қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, фуқаролар Чирчиқ дарёси бўйида дам олиш мақсадида дарё ўзанида жойлашган оролчага ўтиб борган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилганлиги ва оқим тезлашганлиги туфайли орқага қайтишнинг имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган беш нафар фуқаро махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилган.

Бундан аввал Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола қутқарилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди