• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Афғонистондаги ўзбеклар учун синовли кунлар бошланди». Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Афғонистондаги вазият ҳақида муносабат билдирди

    «Толибон» Афғонистонни тўлиқ эгаллагани ва 20 йиллик уруш тугаганини эълон қилди. Ушбу воқеалардан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Одилжон Тожиев ўз муносабатини билдириб ўтди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Одилжон Тожиев

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Одилжон Тожиев
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Бугун тонгни ҳадик-хавотир ва қайғу билан кутиб олдик. Қўшниларимиздаги нотинчлик бизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди, қалб хотиржамлиги йўқолди.

    ‘Уруш – урушгача бўлган сиёсатнинг давомидир’, деган ибора бор. Афғонистондаги вазият хаос эмас, режалаштирилган ҳаракатга ўхшаяпти. Кимлар ва қандай мақсадлар ҳал қилувчи ўринда тургани ҳаммага маълум.

    Афғонистонга тинчлик керак. Аммо саволнинг мазмуни шундайки, ўша тинчликни кимлар, қандай амбицияга эга кучлар ўрнатиши биз учун аҳамиятлими? Ҳа, шак-шубҳасиз муҳим аҳамиятга эга. Балки шунинг учун ҳам воқеаларнинг эҳтимолий ривожланишини назарда тутиб, юқори даражадаги бетарафлик, уришаётган томонларнинг бирига ён босмаслик сиёсати олиб борилди», – дейди спикер ўринбосари.

    Мавзуга доир: Афғонистон «Толибон»га қандай таслим бўлди?

    Одилжон Тожиев, шунингдек, Афғонистондаги ўзбеклар тақдири ҳақида ҳам фикр билдирди.

    «Афғонистондаги ўзбек диаспораси учун синовли кунлар бошланди. «Толибон»нинг ўзаги пуштун қабиласи эканини назарда туцак, шундоқ ҳам Афғонистонда жуда нозик ва қалтис масала ҳисобланган ички этник муносабатлар янаям таранглашади. Ўзбекистон эндиликда хориждаги этник ўзбеклар манфаати учун ҳам музокараларга кириши эҳтимоли юқори.

    Умуман, «Толибон» мамлакатни шитоб билан эгаллаётган айни дақиқаларда биз учун муҳими, ўша позицияни сақлаб қолиш. Яъни гуманистик кўмаклар, қочоқларга ёрдам кўрсатиш баробарида хавфсизлигимизга заррача ҳам рахна туғдирмаслик керак.

    Бу борада Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларига изчил амал қилишига қатъий ишонаман», – дейди Одилжон Тожиев.

    Мавзуга доир: 

    • «Бошпана сўраган афғонистонлик қочқинлар бўйича инсонпарварлик тамойилларига мос ҳаракат қилиниши лозим» — Алишер Қодиров
    • «Афғонистондаги вазият юмшаб, Ўзбекистон манфаатлари ва тинчлиги йўлида ҳал бўлишидан умидвормиз» — сенатор Алишер Саъдуллаев
    Маълумот учун, «Толибон» 15 август куни бутун Афғонистон унинг назорати остига ўтганини эълон қилди. Мамлакатнинг собиқ президенти Ашраф Ғани истеъфо бериб, Ўзбекистонга келгани маълум қилинди. Бироқ бу хабар кейинчалик тасдиқланмади.

    15 август тонгида Ўзбекистон томони Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳни қабул қилгани (улар орасида уч нафар ярадор ҳам бўлган), улар ДХХ чегара қўшинлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб туриши ташкил этилгани маълум бўлди. Шу куни соат 10:00 ҳолатига кўра, ушбу кўприкдаги вазият юмшади. Афғонистонликларнинг асосий қисми кўприкни тарк этди. Пешинга яқин эса Ҳайратон кўприги атрофидаги вазият бутунлай барқарорлашди.

    Ўзбекистон расмийларининг маълум қилишича, Афғонистон билан чегарада барча хавфсизлик чоралари кўрилган.

    16.08.2021, 11:59   Изоҳ (0)   36726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир кунда 877 кишида коронавирус, 479 кишида пневмония қайд этилди. 8 бемор вафот этди

    16.08.2021, 11:48

    Рамзан Қодиров муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    16.08.2021, 11:10

    Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 735 сўмга қадар кўтарилди

    16.08.2021, 10:59

    Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди

    16.08.2021, 10:31

    Олмалиқда 49 киши музқаймоқдан заҳарланди

    16.08.2021, 10:03

    Учқудуқда 87,3 млн сўмлик ичимлик суви қувурларини ўмармоқчи бўлган шахслар ушланди

    16.08.2021, 08:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.