• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистонда болалар марказининг ходимаси мижозга рус тилида мурожаат қилгани учун ҳужумга учради. Россия Давлат думаси воқеага муносабат билдирди (видео)

    Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин 9 август куни ўз Telegram-каналида Дума кенгаши мажлисида Қирғизистон Жогорку Кенеши спикери Талант Мамитов номига мурожаатнома тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилингани ҳақида ёзди.

    Мурожаатнома Бишкекдаги MagicCity болалар кўнгилочар марказидаги воқеа билан боғлиқ. У ерда 2 август куни ширакайф эркак кассир қизнинг унга рус тилида гапирганидан норози бўлиб, унга ҳужум қилган эди.

    Давлат думасида қандай қарор қабул қилишди?

    Володиннинг сўзларига кўра, Мамитовга қаратилган мурожаатда улар қизга қилинган ҳужум билан боғлиқ вазиятни унинг ўзи шахсан назорат қилишини сўрайди. Володиннинг айтишича, тегишли топшириқ Давлат думасининг махсус қўмитасига берилган.

    «Рус тили Қирғизистонда расмий мақомга эга экани ва бу низом мамлакат конституциясида белгилаб қўйилганини ҳисобга олганда, бу биринчи марта содир бўлаётган номақбул ҳолат эмас. Депутатлар жавоб кўрсатиш чораларини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда, масалан, рус тилида сўзлашувчи фуқароларга нисбатан шундай хатти-ҳаракатлар амалга оширишни ўзига эп кўрганларга Россияга киришни тақиқлаб қўйиш», — деб ёзди Володин.

    Аввалроқ болалар кўнгилочар марказидаги ҳодиса юзасидан Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко муносабат билдирган эди.

    «Бишкекдаги болалар марказларидан бирида навбатдаги маиший миллатчилик ҳолатига эътибор бердим. Бунда салбий тенденцияни кўришни хоҳламайман, аммо уни эътиборсиз қолдириш ҳам мумкин эмас, деб ҳисоблайман. Миллий совуқчилик асосидаги ҳар қандай, айниқса, тажовузкор хатти-ҳаракатларни қораламай бўлмайди, улар тинчлик ва миллатлараро тотувликни сақлаб қолиш имконини бермайди», — деб ёзганди элчи.

    Унинг таъкидлашича, элчихона вазиятни адекват баҳолаш учун Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилмоқчи.

    Кўнгилочар марказда нима юз берди?

    5 август куни ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалди, унда MagicCity кўнгилочар марказида эркак киши марказ ходимасига ҳамла қилган. Марказ маъмури Тимур Жунусовнинг сўзларига кўра, эркак унга рус тилида хизмат кўрсатилганидан норози бўлган.

    «Воқеа 2 август куни содир бўлди. Фарзанди билан келган мижозларимиздан бири сархуш ҳолатда бўлган. У пештахта ёнига келиб, кассир қизга юзланганида у рус тилида гапира бошлаган. Эркак анча тажовузкорона тарзда қиздан фақат қирғиз тилида муомала қилишини талаб қилган. Қиз қирғизчалаб гапира бошлаган, чунки бу тилни яхши билади. Аммо бу мижозни қаноатлантирмаган, у қизга тармашиб олиб, уни миллий белгилар бўйича ҳақорат қила бошлаган. Унга ташланиб, таҳдид қила бошлаган. Кутилмаганда пештахтадан калкуляторни олиб, қизнинг бошига отиб юборган», — деди Жунусов.

    Милиция ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси нима қилди?

    Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси милиция эркакни қидириб топганини ҳамда ушбу ҳодисани «Жиноятлар ва ножўя хатти-ҳаракатлар ягона реестри» автоматлашган ахборот тизимида «майда безорилик» сифатида рўйхатдан ўтказганини маълум қилди.

    Суд-тиббий экспертиза тайинланган, аммо жабрланувчи «саломатлигига етказилган зарар жиддий бўлмагани сабабли текширувдан ўтишдан бош тортган». Аммо иш бўйича судгача тергов давом этмоқда.

    Кейинроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қизга ҳужум қилган эркакка расман огоҳлантириш эълон қилди. Қўмита қайд этишича, конституцияга мувофиқ, рус тили мамлакатда тўла қонуний асосларда амал қилади: қирғиз тили давлат тили, рус тили эса расмий тил ҳисобланади.

    «Тана ранги, ирқи, этник ва ирқий, миллий ва диний нафрат ёки душманлик асосида обрўсизлантириш ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жиноий жазога лойиқ хатти-ҳаракат ҳисобланади», — дея эслатди қўмита.

    Ҳукумат қандай муносабат билдирди?

    «Маиший миллатчилик билан боғлиқ алоҳида ҳолатларни Россия Қирғизистонда этник русларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тизимли равишда бузилиши ва уларга зулм қилиниши сифатида қабул қилмаслиги керак», — деди Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Россиянинг Бишкекдаги элчиси Николай Удовиченкога.

    Вазирнинг эслатишича, Қирғизистон — кўп миллатли давлат ва унинг конституциясига мувофиқ, «ҳеч ким жинси, ирқи, тили, этник мансублиги, диний эътиқоди, ёши, сиёсий ва бошқа қарашлари бўйича дискриминацияга учраши мумкин эмас».

    У элчидан «баъзи россиялик сиёсатчиларнинг эътиборини тарихий дўстона муносабатлар билан боғланган икки мамлакат ўртасига совуқчилик туширишга уринаётган баъзи провокацион унсурларга ён босган ҳолда бундай муаммолар юзасидан кескин баёнотлар бериш ва уларни жамоатчиликка олиб чиқиш номақбуллигига қаратишни» сўради.

    Вазирнинг ишонтиришича, Қирғизистонда русофобия ва тажовузкор миллатчиликнинг бошқа шакллари йўқ, тарихни қайта ёзиш, ҳайкаллар ва рус тилига қарши курашиш ҳолатлари йўқ. У собиқ иттифоқ маконида фақат Қирғизистон ва Беларусда рус тили расмий тил ҳисобланишига урғу берди.

    Қирғизистонда рус тили билан боғлиқ вазият қанақа?

    2020 йил ноябрида Қирғизистон Конституциявий кенгаши аъзоси Садирдин Тўралиев мамлакатда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклифи билан чиққанди. Бунга Қирғизистон ёшлари ўз она тилида гаплашмай қўйганини сабаб қилиб кўрсатган. Аммо кейинроқ Конституциявий кенгаш рус тили расмий тил сифатида қолдирилишини маълум қилди.

    Садир Жапаров 10 январь куни ўтказилган Қирғизистон президенти сайловида салкам 80 фоиз овоз олиб ғалаба қозонди. Шундан кейин у Қирғизистонда рус тили ўзининг расмий тил мақомини сақлаб қолишига ваъда берди. Садир Жапаров Россияни кўп маротаба мамлакатнинг асосий стратегик шериги деб атаган.

    Кейинроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Қирғизистон сўзи» газетасида чоп этилган «Иттифоқдошлик алоқалари» мақоласида мамлакатда расмий тиллардан бири, шунингдек, миллатлараро мулоқот тили бўлган рус тилининг мақомини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши чиқишини маълум қилди.

    «Рус тили — мамлакатда нафақат расмий тил, балки миллатлараро мулоқот тили ҳамдир. Мен президент ҳамда инсон ва фуқаро ҳуқуқ, эркинликлари кафили сифатида бу масалада ҳар қандай сиёсий манипуляцияларга уринишларга қатъиян қаршиман», — деб ёзди Жапаров.

    Унинг эслатишича, рус тилининг мақоми Қирғизистон конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Шунингдек, президентнинг таъкидлашича, бу тил замонавий адабиёт, маданиятни тушунишда чексиз имкониятларни очиб беради.

    Бундан ташқари, Жапаров ўз мақоласида ёзишича, Россия билан алоқаларни иттифоқдошлик ва стратегик шерикликнинг энг юқори даражасига чиқариш Қирғизистон миллий манфаатларига жавоб беради. «Ушбу йўналишга республика ташқи сиёсатида асосий жой ажратилади», — дея қўшиб қўйди у.

    Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда руслар республикада миллий гуруҳ сифатида сон бўйича қирғизлар ва ўзбеклардан кейинги ўринни эгаллаган. 6,5 миллион аҳолининг қарийб 345 минг нафарини руслар ташкил этади.

    11.08.2021, 13:26   Изоҳ (0)   44879
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларини назорат қилмоқда — Сергей Шойгу

    11.08.2021, 12:24

    Евроиттифоқ: «Толибон» Афғонистон ҳудудининг 65 фоизини эгаллади

    11.08.2021, 11:44

    «Толибон» АҚШнинг Афғонистонда ўтиш даври ҳукуматини тузиш режасига қарши чиқди

    11.08.2021, 10:11

    «Мисли кўрилмаган табиий офат»: Грецияда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда (фото)

    11.08.2021, 08:39

    «Толибон» Афғонистондаги яна бир шаҳарни эгаллади

    11.08.2021, 08:08

    Сицилия оролидаги Этна вулқони фаоллашди (видео)

    11.08.2021, 07:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ховос тумани собиқ ҳокими Учқун Камолов озодликдан маҳрум этилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:05

    Instagram: Ҳамдам Собиров 230 минг долларлик автомобиль харид қилди, Муниса Ризаева ўғлининг исмини қачон айтади? Мўмин Иброҳимовнинг рекламаси қанча?

    Шоу-бизнес | 4 июн, 21:55

    Ҳиндистонда 50 минг нодир китобдан иборат қадимий ер ости кутубхонаси топилди

    Дунё | 4 июн, 21:44

    Қозоғистонда вертолёт ва дронлар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши режалаштирилмоқда

    Марказий Осиё | 4 июн, 21:25

    “Эртага ғалаба қозониб, кейинги ўйинга тайёрланишимиз керак” – Темур Кападзе

    Спорт | 4 июн, 21:17

    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

    Реклама | 4 июн, 19:30

    Тошкентда 19 ёшли йигит дарахтга осилган ҳолда топилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.