• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Озодликни севувчи инсонлар охир-оқибат озод бўлади». Бир эмас, бир неча халқлар қаҳрамони — Симон Боливар

    1783 йил 24 июль санасида Испания ҳукмронлиги остидаги Лотин (Жанубий) Америкасининг Каракас шаҳрида кейинчалик бутун қитъа озодлиги асосчиси Симон Боливар дунёга келади. Бутун бир давлат унинг шарафига номланган Симон Боливар ҳаёти ва фаолияти ҳақида қуйида ҳикоя қиламиз.

    Симон Боливар ким эди?

    Симон Боливар Лотин Америкаси халқларининг Испания зулмидан озод бўлишида катта рол ўйнаган венесуэлалик ҳарбий ва сиёсий лидер, Жанубий Америка халқлари қаҳрамони. Боливар Колумбия, Венесуэла, Эквадор, Перу ва Боливия (ушбу давлат айнан Симон Боливар шарафига номланган) мустақилликка эришишида улкан ёрдам берган ва Эл-Либертадор яъни «озод қилувчи» номи билан танилган. 1819 йилдан 1830 йилга қадар ўзи асос солган Буюк Колумбия республикасининг президенти. У мамлакатни гарчи диктатор сифатида бошқарган бўлса-да Лотин Америкасида демократия асосларининг  пайдо бўлишига муҳим ҳисса қўшган.

    Ёшлик йиллари

    Симон Боливар 1783 йил 24 июль куни ҳозирги Венесуэла давлати пойтахти Каракас шаҳрида, маҳаллий аристократлар оиласида дунёга келади. Бу пайтда деярли бутун Жанубий Америка қитъаси (Бразилиядан ташқари) Испания ҳукмронлиги остида эди. Унинг ота-онаси ёшлигидаёқ вафот этган ва Боливар энагаси, ўқитувчилари ва оиласининг дўстлари ҳомийлигида ўсган. Унинг ўқитувчиларидан бири Дон Симон Родригес бўлиб, у Боливарга маърифат, тенглик ва озодлик ғояларини ўргатади. Бироқ Боливарнинг 14 ёшлигида устози Симон Родригес Испания ҳукмронлигига қарши фитна уюштиришда айбланади ва мамлакатдан қочиб кетишга мажбур бўлади. Кейинроқ Боливар Milisias de Veraguas ҳарбий академиясига ўқишга киради.

    Европадаги йиллар

    1799 йил Боливар ўқишни тугатиш учун Испания пойтахти Мадридга келади. Шу ерда у ўзининг айтиши бўйича ҳаётида бурилиш ясаган Мария Родригес билан учрашади. Жуфтлик икки йилдан сўнг турмуш қуради, бироқ тўйдан бироз ўтиб Мария сариқ иситма (амариллез) касалига чалиниб вафот этади. Айнан шу воқеа Симон Боливар ҳаётида муҳим из қолдиради. У бу борада 1828 йил қуйидагиларни айтганди:

    «Вазиятнинг қандай бўлганига эътибор беринг: агар мен сўққабош қолмаганимда, эҳтимол, ҳаётим бошқача бўларди, мен генерал Боливар ёки Либертадор бўлмас эдим».

    Кейинчалик Боливар Парижга кўчиб ўтади ва шу ерда у ўзининг сиёсий қарашларига катта таъсир ўтказган Волтер, Монтеске ва Жак Руссо маърузаларини эшитади. Шунингдек, Боливарнинг Франциядаги йиллари Наполеон Бонапартнинг тахтга ўтириш даврига тўғри келади. Наполеондан руҳланган Симон унинг мамлакатига ҳам ана шундай етакчи кераклигини тушунади. Жанубий Америкада беш йил бўлиб қайтган немис географи ва саёҳатшуноси Александр фон Ҳумболдт Боливарга унинг мамлакати мустақилликка тайёр экани, фақат буни амалга оширувчи йўлбошчига эга эмаслигини айтади. Боливардаги мустақиллик ҳақидаги ғоялар интилиш-ҳаракатга айланади.

    Римдаги Авентин тепалигига ташриф буюрган Симон Боливар ўз мамлакатини босқинчилардан озод қилмагунга қадар тинчимаслиги ҳақида қасамёд қилади.

    Симон Боливар

    Симон Боливар
    Фото: Google Images

    Озодлик ҳаракатининг бошланиши

    1807 йил АҚШ орқали Венесуэлага қайтган Симон Боливар Лотин Америкаси халқларининг аллақачон мустақиллик ҳақида ўйлаётганини кўради. Наполеоннинг Испанияга ҳужуми ва қироллик оиласини тахтдан ағдариши жанубий америкаликларга мустақиллик эълон қилиш учун қулай вазият яратади. Боливар мустақиллик кампаниясида фаол қатнашади ва кампанияни ҳарбий ҳамда молиявий қўллаб-қувватловчиларни топиш учун 1810 йили Буюк Британияга юборилади.

    Орадан бир йил ўтиб Венесуэлада мустақиллик муҳокамаси бошланганини эшитган Боливар ватанига қайтади. У қатъиян мустақилликка овоз беради. 1811 йил 5 июль куни қизғин мунозаралардан кейин Венесуэла Миллий Ассамблеяси мамлакат мустақиллигини эълон қилади. Бундан хурсанд бўлган Боливар ўзининг барча қулларини озод қилади ва Ғарбий яримшарда қулликни тугатишга чақиради.

    Бироқ 1812 йил испанлар Венесуэла устидан назоратни қайтариб олади, Боливар Картахенага қочиб кетишга мажбур бўлади. Бу ерда у Венесуэла халқини Испания ҳукмронлигига қарши қайта бош кўтаришга чақирган «Картахена манифести»ни эълон қилади.

    Озодликни севувчи инсонлар охир-оқибат озод бўлади. Биз инсониятнинг кичик дунёсимиз. Биз икки океан билан ўралган, илм-фан ва санъатда ёш, аммо кишилик жамияти сифатида қадимий алоҳида дунёмиз. Биз ҳинду ҳам, европалик ҳам эмасмиз, бироқ уларнинг бир қисмимиз.

    Симон Боливар, Ямайкадан хат, 1815 йил

    Боливар — «Эл Либертадор»

    1813 йил Симон Боливар Венесуэлани Испаниядан озод қилувчи кучларнинг қўмондонига айланади. Испанлар билан бўлиб ўтган бир неча жангларда ғалаба қозонган Боливар 1813 йил 6 август куни Эл-Либертадор сифатида Каракасга кириб келади. Ҳокимиятни эгаллаган Боливар давлатни диктаторлик тузумида бошқара бошлайди. Бироқ биринчи республиканинг умри узоқ бўлмади, кўпчилик венесуэлаликлар янги тузум билан келиша олмайди ва испанларнинг барқарор бошқарувини афзал кўради. Натижада мамлакатда фуқаролар уруши бошланади ҳамда Испания кучлари Боливарни мағлуб этади. Либертадор яна қочишга мажбур бўлди.

    Бу сафар Симон Боливар мустақилликнинг сиёсий қарашларини тушунтирди ҳамда Буюк Британия ва АҚШ қўлловига эришишга ҳаракат қилди. Шунингдек, у халқаро бирдамлик ва эркинликни севувчи халқларнинг ўзаро ришталари ҳақида гапириб, уларни Лотин Америкаси халқларига ёрдамга чақиради. Буюк Британия ва АҚШ ўз ички муҳитдан чўчиб ёрдам бермаган бўлса ҳам, Боливарнинг чақириғига жавобан поляк, серб, рус ва бошқа халқлардан кўнгиллилар Жанубий Америкага ёрдамга келади.

    1816 йилда Гаити қўшинлари ва инглиз аскарлари кўмагида Боливар Венесуэла қирғоқларига тушишга муваффақ бўлади. Шу тариқа Боливар Венесуэлани испанлардан озод қилувчи узоқ давом этган «Ёқимли кампания»’ деб аталган ҳаракатини бошлади.

    Ушбу кампания давомида Боливар ўзининг жанговар маҳорати ва кучли етакчилик қобилиятларини намойиш қилади. Қаттиқ ёмғирларга қарамасдан у қўшинини лойли далалар ва Анд тоғлари орқали олиб ўтади. Денгиз сатҳидан минглаб километр баланддан ўтувчи бу тор тоғ йўлакларида кўплаб аскарлар ҳалок бўлади, аммо Боливар юришни давом эттириб Анд тоғларидан ўтиб Боготага юриш қилади. Бу йўлдан ўтишнинг имкони йўқ деб ҳисоблаган испанлар ҳужумни умуман кутмаганди. 1819 йил 7 август Бояка жангида Боливар испан қўшинларини тор-мор этади ва Боготага кириб келади.

    Бояка жанги

    Бояка жанги
    Фото: Wikipedia

    Яна бир нечта кичик ғалабалар орқали Боливар Венесуэла ва Эквадорни озод қилади, Шу тариқа у Эл-Либертадор — Озод қилувчи деб атала бошланади.

    Буюк Колумбия президенти

    Эришилган ғалабалардан сўнг Симон Боливар янги Буюк Колумбия (ҳозирги Венесуэла, Колумбия, Эквадор, Перунинг шимолий ва Бразилиянинг шимоли-ғарбий ҳудудлари) давлатининг президентига айланди. Гарчи мамлакатнинг катта қисми ҳали ҳам Испанияга содиқ кучлар назорати остида бўлса-да, Испаниядаги 1820-1823 йилги инқилобдан кейин улар анча заифлашади ва Боливар қўшини уларнинг устидан кетма-кет ғалабалар қозонади.

    1822 йилда Боливар ўзининг энг яхши қўмондони Антонио Хосе де Сукре билан Эквадорнинг қолган қисмларини ҳам озод қилиш учун юриш бошлайди. Юриш натижасида Перу ҳам испанлардан озод қилинади. Аргентиналик инқилобчи генерал Хосе Сан Мартин Лотин Америкасининг жанубий қисмларини озод қилади ва кучларини шимолга ташлайди. Бироқ аргентиналик генерал шуҳратпараст Симон Боливарга Перунинг шимолий қисмини беришга қарор қилади, чунки у Боливарда испанларни енгиш учун ҳарбий ва сиёсий куч етарли деб ҳисобларди.

    1824 йилда армияси билан муваффақиятга қозонган Боливар ўн саккиз мингдан ортиқ испанларни асир олади. Юқори Перудаги сўнгги қалъа 1825 йилда испанлардан тортиб олинади. Ва бу ҳудуд Симон Боливар шарафига Боливия деб номланади.

    Буюк Колумбия Республикаси

    Буюк Колумбия Республикаси
    Фото: Wikipedia

    «Халқларимизнинг шонли келажаги халқлармиз бирдамлигида!»

    Боливарнинг Лотин Америкаси республикалари иттифоқи (АҚШ каби) тузиш ғоясини амалга оширишнинг имкони йўқлиги тез орада намоён бўлди.

    Боливар худди Наполеон каби демократик ғоялар ва қаттиқ тартиб ўрнатиш борасида иккиланишга дуч келади. Боливар демократик қадриятларни яхши кўрарди, бироқ фақат кучли раҳбаргина мамлакатни бирлаштириши мумкин дея ҳисобларди. Боливия конституциясини ёзар экан, у икки палатали парламент билан чекланмаган ҳокимиятга эга президент лавозимини ҳам жорий этади. Симон Боливар қулликка қатъиян қарши эди, аммо бу Буюк Колумбияда қулчиликнинг тугашини англатмади. Чунки қулчилик Венесуэла иқтисодиётининг муҳим қисми эди.

    Боливарда интернационал руҳ жуда кучли бўлган, Лотин Америкаси мамлакатлари Федерациясини қуриш унинг орзуларидан бири эди.

    Бизнинг халқларимизнинг шонли келажаги бизнинг халқлармиз бирдамлигида!

    Симон Боливар

    Боливар давлатлар иттифоқи ва бирдамлиги ўзаро манфаатли бўлишига ишонган, аммо бу ғоя ўз давридан илгарилаган ғоя бўлиб чиқади: фақатгина Колумбия Боливарнинг бирлашув бўйича таклифларини ратификация қилади. Шу билан умумий армия ташкил қилиш бўйича умидлар йўқолади.

    Мамлакатнинг турли минтақаларида кўпинча норозиликлар келиб чиқа бошлайди, натижада Боливар диктаторлик ваколатларидан фойдаланишга мажбур бўларди. 1828 йил суиқасддан қутулиб қолган Боливар мамлакатларни бирлаштириб туриш реал вазиятга мос келмаслигини тушунади.

    Етакчининг сўнгги йиллари ва вафоти

    1830 йили Симон Боливар умрбод президент бўлиш ваколатидан воз кечиб, лавозимидан истеъфога чиқади. У Европага сафар қилишни ният қилади, лекин бунга улгурмайди, Эл-Либертадор сил касалига чалинади.

    Шу йилнинг декабрида буюк етакчи, Лотин Америкаси халқларининг қаҳрамони, тарихда ўчмас из қолдирган Симон Боливар ҳаётдан кўз юмади.

    Колумбияликлар! Менинг сўнгги тилагим — Ватаним бахти! Агар менинг ўлимим ички курашларни тўхтатиш ва иттифоқни мустаҳкамлашга ҳисса қўшса, мен тинчгина қабрга тушаман.

    Симон Боливар

    Симон Боливар, шубҳасиз, буюк инсон эди, у доимо ўз халқи ва мамлакати келажаги учун қайғурди. Халқининг озод бўлишида у ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтамади. Гарчи мамлакатни диктаторлик тузумида бошқарган бўлса ҳам Боливар ҳеч қачон мутлақ ҳокимятини ўрнатмади, демократик қадриятларга ҳурмат сақлади. Лотин Америкасида қулчиликнинг тугатилиши ва демократиянинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Бугунги кунда Симон Боливар Жанубий Америка халқларининг энг севимли қаҳрамони ҳисобланади.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    11.08.2021, 14:00   Изоҳ (0)   36564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.