Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фуқарони пул эвазига Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги таълим муассасасига кўчириб беришни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Маълум бўлишича, фуқаро Э.Э. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни 7 минг доллар эвазига Қирғизистон тиббиёт олийгоҳига ўқишга киритиб, биринчи босқични тугатганидан сўнг танишлари орқали ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилган.

У олдиндан 3,5 минг долларни олган вақтида Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар