Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Интернетда iPhone 13 Pro’нинг кул ранг ва бинафша рангидаги сифатли тасвирлари пайдо бўлди, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Айни вақтда ушбу смартфонлар ҳақиқийми ёки аксессуар ишлаб чиқарувчилар учун тақдим этилган аниқ макетларми, номаълум.

Суратларга кўра, iPhone 13 Pro’нинг асосий ўзига хослиги — Face ID тизими билан ишлаш учун зарур бўлган камера ва бошқа датчиклар жойлашган қирқимнинг кичрайгани, шунингдек, қувватлантириш разъёмининг йўқлиги.

Иккала суратда смартфонларнинг пастки қисмида, авваллари Ligthning разъёми жойлашган жойда иккита кичик магнит контакт жойлашганини кўриш мумкин. Apple MagSafe магнит қувватлантиргичлари ҳисобига портлардан воз кечиши ҳақида миш-мишлар анча олдин тарқалган эди.

Фото: IXBT

iPhone 13 линейкасининг тақдимоти 2021 йилнинг сентябрига мўлжалланган.

Аввалроқ Apple компанияси iPhone 13 моделлари тақчил бўлишидан огоҳлантирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар