• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда касалланганлар сони бўйича рекорд қайд этилди, дунёда COVID-ўлимлар 21 фоизга кўпайди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 196 030 937 кишини ташкил қилмоқда. Вирус оқибатида вафот этганлар сони 4 188 282 кишига етган.

    Касалланиш ҳолатларининг сони бўйича АҚШ (34,6 миллион), Ҳиндистон (31,5 миллион), Бразилия (19,7 миллион), Россия (6,1 миллион) ва Франция (6,1 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Мехико

    Мехико
    Фото: Getty Images

    Қозоғистонда ўтган бир кеча-кундузда 7479 кишида коронавирус аниқланган, бу мамлакат учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

    Қозоғистонда жами касалланганлар сони 557 107 кишига етди. Шуларнинг 462 912 нафари вирусдан соғайган.

    Ўтган бир суткада 81 киши COVID-19 оқибатида вафот этган бўлса, 5814 киши ундан тузалган. Вафот этганларнинг жами сони 5700 кишига етди.

    Мавзуга доир: Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони бўйича кунлик рекорд янгиланди

    Ўтган бир ҳафта ичида COVID-19 оқибатидаги ўлимлар сони 21 фоизга ошган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) аниқлик киритишича, 19—25 июль оралиғида 69 мингдан ортиқ одам вирус оқибатида вафот этган. Бу ундан аввалги ҳафта — 12—18 июль кунларидагига нисбатан 12 минг нафарга кўп демакдир. Энг кўп ўлимлар Шимолий ва Жанубий Америкада, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиёда қайд этилган. ЖССТ ўтган ҳафта мобайнида коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари Европадан бошқа ҳамма жойда ўсганига эътибор қаратди.

    Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, ўтган ҳафта COVID-19 билан касалланиш бўйича кунига ўртача 540 мингта ҳолат қайд этилган. Бундан аввалги ҳафта эса ушбу кўрсаткич 490 мингтани ташкил қилган.

    Агар ўсиш шу тарзда давом этса, 200 миллионлик маррадан яқин 2 ҳафта ичида ўтиш кутилмоқда.

    ЖССТ маълумотлари бўйича пандемия бошидан буён касалланганлар сони 195,3 миллион кишини, вирус оқибатидаги ўлимлар эса 4,1 миллионтани ташкил қилмоқда.

    Мавзуга доир: ЖССТ: Дунёда COVID-19 пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди

    Чуқур сиёсий ва иқтисодий инқироз туфайли Мьянма коронавируснинг «супер тарқатувчиси»га айланиши мумкин. Коронавирус инфекцияси у ердан бутун Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб ва унинг ташқарисига  назоратсиз тарзда тарқалиб кетиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг Мьянмада инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Том Эндрюс маълум қилди.

    Февралда бўлиб ўтган ҳарбий тўнтаришдан кейин мамлакатда COVID-19 авж олиб кетган, вакцинация дастури тўхтаб қолган, фуқаролар тестдан ўтказилмаяпти, касалхоналар эса деярли ишламаяпти.

    БМТ Мьянмада неча киши коронавирусни юқтириб олганидан бехабар. Шифокорлар ва журналистларга бўлаётган ҳужумлар туфайли пандемия сабабли юзага келган инқироз ҳақида ишончли маълумот узатилмаяпти.

    The Irrawaddy мустақил нашри хабарига кўра, сўнгги икки ойда Мьянмада 4,6 мингдан ортиқ одам COVID-19 қурбонига айланган.

    Ҳарбий хунта орқали назорат қилинадиган давлат ОАВлари хабар беришича, энг йирик Янгон шаҳрида ўнта крематорий қурилмоқда, уларнинг ҳар бири кунига 3 мингтагача жасадни куйдира олади.

    Эндрюс қайд этишича, Мьянмада шифокорлар давлат касалхоналарида ишлашдан бош тортиб, қўзғолон кўтармоқда, улар босим ва таҳдидларга учраб, одамларни яширинча даволашга мажбур бўлмоқда. Мамлакатда одамлар тиббий кислородга, крематорий ва ўликхоналарга навбатда турибди.

    Мавзуга доир: Мьянмада ҳарбийлар 2 ой ичида 40 дан ортиқ болани ўлдирган, энг кичик қурбон 6 ёшда бўлган

    Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцинанинг коронавирусга қарши самарадорлиги беморларга вакцинанинг иккинчи дозаси киритилганидан кейин 6 ой ўтиб, 96 фоиздан 84 фоизгача пасайди.

    Тадқиқотлар натижаларига кўра, иккинчи дозадан кейин икки ой ўтиб, вакцина самарадорлигининг энг юқори кўрсаткичи — 96,2 фоиз қайд этилади.

    Ҳар ой вакцина самарадорлиги олти фоизга камайиб борган.

    Тадқиқотларда АҚШ ва Европадан 44 мингдан ортиқ одам қатнашди. Шуларнинг 81 нафари коронавирусга чалинган.

    Шу билан бирга, бу вакцина касалликнинг оғир кечишига тўсқинлик қилади, ушбу параметр бўйича унинг самарадорлиги 97 фоизга тенг.

    Тадқиқот иштирокчилари камида икки йил давомида кузатиб борилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади

    29.07.2021, 19:11   Изоҳ (0)   17441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Facebook, Google ва Netflix компаниялари коронавирусга қарши мажбурий вакцинация жорий қилди

    29.07.2021, 18:34

    Нью-Йорк аҳолисига коронавирусга қарши эмланиш эвазига 100 доллардан тўлаш бошланади

    29.07.2021, 16:56

    Германиядаги кимё заводидаги портлашдан кейин бедарак йўқолганлар расман ҳалок бўлган деб топилди

    29.07.2021, 11:28

    Туркиянинг Анталия вилоятида катта ҳажмдаги ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда (фото ва видео)

    29.07.2021, 09:27

    Туркия ва Озарбайжон қўшма турк армиясини тузишга қарор қилди

    29.07.2021, 06:52

    Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская Оқ уйда Жо Байден билан учрашди

    29.07.2021, 06:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.