Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Флорида штати, Майами яқинидаги Сёрфсайд шаҳарчасида қулаб тушган 12 қаватли турар жой биноси вайроналари остида қолган сўнгги қурбон топилди ва унинг шахси аниқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Охирги бўлиб топилган аёлнинг исми Эстель Хедая. Шу тарзда қурбонлар сони 98 кишига етди.

Марҳуманинг акаси Айки Хедаянинг Америка оммавий ахборот воситаларига айтишича, полиция 26 июль куни унга синглисининг жасади топилгани ҳақида хабар берган.

23 июль куни қидирув-қутқарув гуруҳлари қидирув ишлари якунланишини маълум қилганди. Ўша пайтда Эстель Хедая ҳали топилмаган. Хедаянинг дугонаси The Washington Post газетасига берган интервьюсида фожиа юз берган жойда «ҳатто пойдеворнинг ости ҳам тозаланганини» таъкидлаган.

Кейинроқ Майами-Дейд округи губернатори Даниэлла-Левин Кава қурбонларнинг жасадларини қидириш ишлари давом этаётганини айтди, аммо «бундай қулаш остидан барча қолдиқларни қазиб олиш жуда қийин» эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, полиция жасадлар ва шахсий буюмларни қидириш учун миллионлаб фунт чиқиндиларни «эҳтиёткорлик ва синчковлик билан» текширган.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни эрталаб ушбу 135 та хонадондан иборат 12 қаватли бино қулаб тушган эди. Баъзи манбаларда 13 қаватли деб айтилган бино нима сабабдан қулагани номаълум. 26 июнь куни кечга келиб беш кишининг жасади топилган, икки ярадор эса оғир аҳволда эди.

5 июнь куни бинонинг омон қолган қисми портлатиб, тўлиқ бузиб ташланди. Шу муносабат билан бедарак йўқолганларни қидириш вақтинча тўхтатилган ва бузиш ишларидан кейин қайта тикланиши айтилганди.

7 июль куни бино вайроналари остидан омон қолганларни қидириш тўхтатилди. Бино қулаб тушганидан икки ҳафта ўтиб, тирик қолиш эҳтимоли нолга тенг, деган Майами-Дейд ёнғин хизмати бошлиғининг ёрдамчиси Рей Жадалла бедарак йўқолганларнинг оилаларига.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди