• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европада сув тошқинлари туфайли 200 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди. Мамлакатлар ҳукуматлари хавф ҳақида олдиндан билган, аммо аҳолини вақтида огоҳлантирмаган

    2021 йил 13 июлдан Ғарбий Европада кучли ёмғирлар кузатилди ва ёғингарчилик бир неча кун давомида тўхтамади. Германия, Бельгия, Швейцария, Нидерландия ва бошқа давлатларда дарёлар ўзанларидан тошиши оқибатида кучли сел ва тошқинлар кузатилди. 200 дан зиёд одам ҳалок бўлган, шундан 170 дан ортиғи Германияда ҳаётдан кўз юмган. Сув тошқинлари мамлакат тарихида 60 йил ичидаги энг катта талафотлардан бири бўлди. Meduza Politico ҳамда CNN нашрларининг сув тошқинлари ҳақидаги материаллари асосида Европадаги сув тошқинлари ва унинг оқибатлари ҳақида маълумотларни тақдим этган.

    Германия ғарбидаги Рех шаҳрида бузилган автомобиль йўлида турган қутқарувчи, 2021 йил 21 июль

    Германия ғарбидаги Рех шаҳрида бузилган автомобиль йўлида турган қутқарувчи, 2021 йил 21 июль
    Фото: AFP

    Олимлар мазкур табиий офат оқибатидаги қурбонлар сони камроқ бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлганини қайд этган.

    «Мен сув тошқинларини прогноз қилиш билан шуғулланаман ва Германия ҳамда унга яқин бўлган бошқа мамлакатларда яқинда кузатилган сув тошқинларини тахмин қилган огоҳлантириш тизимларини ишлаб чиқишга кўмаклашганман. Тошқинлар бўлишини олдиндан билардим. Ёғингарчилик даражаси ва дарёлар сатҳи кўтарилганини ўқигандим. Кейинчалик тошқин оқибатида одамларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги қўрқинчли хабарларни афсус билан кузатиб бордим», — деган Буюк Британиянинг Рединг университети гидрология профессори Ҳанна Клок.

    Евроиттифоқда сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирувчи тизим мавжуд. Аммо фуқаролар у ҳақида билмайди, ҳукуматлар эса маълумотларга эътибор қаратмаганПрофессор Клок эслаб ўтган огоҳлантириш тизими — сув тошқинлари ҳақида хабарнома юборадиган Европа тизими (EFAS) деб номланади. Европа иттифоқи ҳукумати 2002 йилда Элба ҳамда Дунайда кузатилган тошқинлардан кейин 100 дан зиёд одам ҳалок бўлгач, мазкур тизимни яратиш ҳамда жорий этишга қарор қилган.

    EFAS 2012 йилда тўлиқ ишлашни бошлаган. Тизим тошқиндан 10 кун аввал тахминий сув тошқинлари харитасини тузади, шу билан бирга Евроиттифоқ мамлакатларининг ҳукуматиларини огоҳлантиради. Амалдорлар тизим берган маълумотларни бошқа ахборотлар билан солиштириши ва табиий офат хавфини баҳолаши керак. EFAS тизими аҳоли орасида саросима ва ваҳима кўтарилмаслиги учун оддий фуқароларга хабарномалар юбормайди.

    Ҳанна Клок EFAS маълумотларини таҳлил қилишга ёрдам беради. Унинг сўзларига кўра, Ғарбий Европада сув тошқинлари бошланишидан тўрт кун аввал, яъни 9 июлда тизим Рейн ҳамда Маас дарёларининг тошиши мумкинлигини прогноз қилган. 10 июлда бу ҳақдаги дастлабки хабарномалар ҳукуматларга юборилган. Шу куни ва қолган икки кун давомида Германия, Бельгия, Нидерландия, Швейцария ва Люксембург хабарномаларни қабул қилган. Германия ва Бельгияда миллий метеохизматлар кучли ёмғирлар бўлиши ҳақида огоҳлантирган. Бироқ бу ҳаракатлар ўнлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бермаган.

    Экспертлар фикрича, фожиага оддий фуқароларга ахборот етказиб бериш жараёнидаги занжирда узилиш содир бўлгани сабаб бўлган, деб ёзмоқда Politico. Нашр маълумот олган экспертлар ахборот тарқатишдаги узилишлар ҳудудий ва маҳаллий ҳукуматлар миқёсида кузатилган, улар содир бўлиши кутилаётган тошқинларга тўғри баҳо бера олмаган.

    «Айрим ҳудудий маъмуриятлар ўз вақтида одамларни эвакуация қилган, вақтинчалик ҳимоя иншоотларини қурган ва автомобилларни хавфсиз ерга олиб ўтган. Бироқ бундай тартибдаги ишлар ҳамма жойда ҳам бир хилда тўғри қилинмаган», — дея қўшимча қилган Ҳанна Клок.

    Бельгияда ҳам ҳукумат вакиллари хабарнома олган. Аммо тошқин оқибатлари кутилганидан ҳам аянчлироқ бўлдиPolitico 12 июлда EFAS тизими томонидан Бельгияга берилган хабарномани эълон қилган (тизим сув тошқинлари ҳақида Европанинг жами 25 та турли ҳудудига хабарнома юборган). Хабарномада Мааснинг ўнг томондаги ирмоғи Урт дарёсида сув сатҳи кўтарилгани ҳақида ахборот берилган. Сув баландлиги 20 йил ичидаги рекорддан ўтишининг эҳтимоли 49 фоиз деб баҳоланган.

    «Бироқ Урт дарёси оқиб ўтган Бельгиянинг Льеж провинцияси маъмурияти прогнозларга жиддий муносабат қилмаган», – дея таъкидлаган Politico нашрига берган интервьюсида сув тошқини оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Льеж университетининг табиит офатлар бошқармаси эксперти Себастьян Брюне.

    Бундан ташқари, Льеж маъмурияти сув тошқини оқибатларини янаям ёмонлаштирган. 14 июлда улар Эйпен кўлидаги тўғонни очган ва тошқин оқибатида кўтарилган сув сатҳини камайтирмоқчи бўлган. Сув Уртга қўшиладиган Весдре дарёсига оқизилган. Оқибатда сув оқимининг кенглиги соатига 150 кубометрга етган. Маҳаллий аҳоли дарёда иккита катта тўлқин кузатилганини билдирган (гувоҳлардан бирининг айтишича, иккинчи тўлқиннинг баландлиги бир метргача кўтарилган).

    Весдре дарёси оқиб ўтадиган Верве ва Пепнстер шаҳарларида 12 минг аҳоли турар жойидан айрилган. Маҳаллий аҳоли бундай катта талафотларнинг сабаби нафақат сув тошқини, балки Эйпен кўлидан сувнинг чиқарилиши ҳам сабаб эканини гумон қилмоқда.

    «Мен мазкур талафотларнинг фақат таббий офат оқибатида содир бўлганини ишонмайман», — дея қайд этган Верведан Бельгия парламентига сайланган депутат Малик Бен Ашур.

    Льеж университети инженерия йўналиши профессори Демиэн Эрнстнинг фикрича тошқинлар вақтида Эйпен кўлидаги сув сатҳини тушириш хато қароро бўлган ва буни аввалроқ амалга ошириш лозим эди. Лекин ҳукумат вакиллари вазиятдан чиқиш учун бундан яхшироқ йўл бўлмаганини билдирган.

    Бельгиядаги тошқинлар оқибати акс этган сурат

    Бельгиядаги тошқинлар оқибати акс этган сурат
    Фото: Sinhua

    Нидерландияда тошқинлардан кейинги талафотлар катта эмас. Мамлакатда бу каби таббий офатларга жуда яхши тайёргарлик кўрилган.Нидерландияда бошқа Европа давлатларидан кўра сув тошқинларига яхшироқ тайёргарлик кўрилган, бу ерда табиий офат оқибатида ҳалок бўлган одамлар мавжуд эмас, дея қайд этган CNN.

    Бу мамлакатда бу каби табиий офатлар билан курашишда катта тажриба борлиги билан изоҳланади, Нидерландия ҳудудининг 60 фоизида сув тошқинининг эҳтимоли юқори деб баҳоланади. Мамлакатда сув ресурсларини бошқариш бўйича замонавий инфратузилма мавжуд, худди шундай номли бошқарма вазирликлардан бирида фаолият олиб боради, шунингдек, сув масалалари билан шуғулланадиган, сув тошқинларидан, оқова сувларгача назорат қиладиган маҳаллий бўлинмалар ишлайди.

    Бундан ташқари Нидерландияда ҳукумат дарёлар ўзанини доимий равишда кенгайтириб шароитга мослаштириб боради, бу орқали тошқинлар оқибатидаги зиённи камайтиради, дея тошқинлар бўйича бошқарма мутахассис Натали Асселман сўзларини келтирган Science журнали.

    «Нидерландия ҳукумати бошқа мамлакатлардан фарқли равишда кўп сонли аҳолини сув тошқини ҳақида огоҳлантиришни яхши билади», – дея қўшимча қилган Амстердам мустақил университети сув ва иқлим хавф-хатарлари бўлими раҳбати Ерун Аэрц.

    Олимлар сиёсатчиларга сув тошқинларига яхши тайёргарлик кўришни тавсия қилмоқда. Сабаби келажакда глобал исиш сабаб тошқинлар сони йилдан йилга кўпайиб борадиГермания ғарбидаги Шулд шаҳарчаси сув тошқини оқибатида энг кўп талафот етган Европа аҳоли яшаш жойларидан бири бўлди. Шаҳар мери Хелмут Люсси фалокатни ўта фожиали эканлигини таъкидлаб, Шулдда тошқинлар аввал икки марта 1799- ҳамда 1910 йилларда содир бўлганини қайд этган.

    Рединг университетининг гидрометереология бўйича тадқиқточиси Жефф Да Косат CNN нашрига берган интервьюсида Германиядаги шаҳарча мерига ҳамдардлик билдириши, бироқ унинг талафотларга муносабатини нотўғри деб ҳисоблашини айтган. Олимлар анча вақтдан буён Европада глобал исиш оқибатида сув тошқинлари кўп содир бўлиши ва маҳаллий ҳукуматлар мазкур жараёнга жиддий ёндашиши зарурлиги ҳақида огоҳлантириб келади.

    «Шулд мерида ва шаҳарчадаги одамларда ҳар бир уйга, корхона ва муассасага кириб борган режа бўлганида, ҳар бир одам бу каби сув тошқинлари кузатилса нима қилиш кераклигини билганида, улар вазиятга ҳар томонлама яхши тайёргалик кўрганида ҳаммаси бу қадар аянчли бўлмасди», — деган Да Коста.

    Германия Ички ишлар вазирлиги содир бўлган воқеалардан сўнг мамлакатда бир йилдан кейин одамларни SMS орқали табиий офатлардан ҳимоя қиладиган тизим ишга туширилишини эълон қилди. Айни вақтда бу каби хабарномалар махсус мобил иловалар орқали юборилади, аммо Германияда 80 миллион аҳоли яшайди ва бу дастурий таъминотга атиги 10 миллион фойдаланувчи уланган.

    27.07.2021, 09:09   Изоҳ (0)   15968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Ироқдаги қўшинини олиб чиқиб кетиши ҳақида эълон қилиши мумкин

    27.07.2021, 08:39

    Ватикан биринчи марта ўз мулки ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди

    27.07.2021, 08:08

    Усмонийларнинг Европадаги илк йирик мағлубияти. Меҳмет II Фотиҳнинг Европа томон юришини тўхтатиб қўйган Белград жанги

    27.07.2021, 07:59

    ЖССТ коронавируснинг дельта штамми туфайли туризмдан воз кечишга чақирди

    27.07.2021, 07:28

    Олимлар COVID-19 ақлий салоҳиятнинг пасайишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    27.07.2021, 06:48

    «Толибон» билан тўқнашувлардан кейин 46 нафар Афғонистон ҳукумати ҳарбийсининг Покистонга қочиб ўтгани ва бошпана сўрагани маълум бўлди

    27.07.2021, 06:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Иқтисодиёт | 24 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 16:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.