• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Усмонийларнинг Европадаги илк йирик мағлубияти. Меҳмет II Фотиҳнинг Европа томон юришини тўхтатиб қўйган Белград жанги

    1453 йилда Константинополни фатҳ қилган усмонлилар ҳукмдори Меҳмет II Фотиҳ ўзининг ғарбга томон зафарли юришини давом эттириб, 1456 йилда Белград шаҳрини қамал қилади. Венгер саркардаси Янош Ҳуняди билан тўқнашган султон муҳорабада ярадор бўлиб ортга чекинишга мажбур бўлади. «Дарё» Усмонли империясининг ғарбга юришларини етмиш йилга тўхтатиб қўйган ушбу тарихий жанг ҳақида ҳикоя қилади.

    Урушдан олдинги тарихий вазият

    1453 йилда Византия империяси пойтахти Константинопол Меҳмет II бошлиқ Усмонлилар қўшини томонидан эгаллангач бутун ғарб — христиан дунёси қўрқув ичида қолади. Фатҳ натижасида қадимий Византия империяси тугатилади ва шаҳар Истанбул дея номланиб Усмонийлар давлати пойтахтига айлантирилади. Анқара жангидан кейин қўлдан кетган қудратни қайтариш учун султон Европа томон юришни мақсад қилади. Юриш учун қўшин йиғиш бошланади.

    Византия қулатилгач Усмонийларнинг навбатдаги рақиби Венгрия қироллиги бўлиши аниқ эди. Туркларга қарши кўплаб жангларда қатнашган, Венгриянинг асосий сиёсий арбобларидан бири бўлган генерал Янош Ҳуняди Усмонли империясининг ҳужумини аввалдан биларди ва ҳимояга тайёргарлик кўришни бошлайди. Шу мақсадда у яқинлашиб келаётган уруш олдидан барча рақиблари билан тинчлик сулҳлари тузади. Ҳуняди Болқондаги энг мустаҳкам шаҳар-қалъа ҳисобланувчи Белградга куёви Силади Михай бошлиқ гарнизонни жойлаштиради.

    Янош Ҳуняди

    Янош Ҳуняди
    Фото: Wikipedia

    Қамал

    Меҳмет II Фотиҳ 1456 йил Эдирнадан Болқон томон юришга чиқади. Турклар Белград остоналарига етиб келади ва 4 июль куни қамални бошлайди. Тарихчиларнинг ёзишича, Усмонли қўшини сони 60-70 (баъзи манбаларда 100-120) минг атрофида бўлган. Силади Михай бошчилигидаги қалъа ҳимоячилари сони эса 5-7 минг кишидан иборат эди.

    Султон қўшинларини уч қисмга бўлади: ўнг қанотда уч юздан ошиқ оғир артиллерия қуролларинг асосий қисми ва икки юздан ошиқ кемалар билан Румелия қўшини, чап қанотда эса Анадолу туркманлари қўшини жойлашади. Марказни султоннинг шахсий қоровул қўшини ва яничарлари эгаллайди. Анадолу ва яничарлар қўшини оғир қуролланган пиёдалардан иборат эди.

    Белград қалъаси уч тарафдан Дунай ва Сава дарёлари суви билан ўралган эди. Султон флотни шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмига жойлаштириб, Белградга келувчи таъминот йўлини узиб қўяди ва шаҳарнинг сув блокадасини ташкил қилади. Қўшинга ортдан ҳужум бўлмаслиги учун султон Дунай дарёси бўйига сипоҳий (отлиқ) қўшинларни жойлаштиради.

    Қамал ҳақидаги хабар Венгрия қўшинлари қўмондони Янош Ҳунядига етиб борганда у Венгриянинг жанубида қўшинига кавалерия (енгил қуролланган отлиқ қўшин) йиғиш ишлари олиб бораётганди. Унинг чақириғига жавобан жуда кам зодагон-дворян рицарлар қўшинга таркибига келиб қўшилади. Қўшин сафини эса унга келиб қўшилган бир неча минг деҳқонлар кенгайтиради.

    Бу пайтда Рим Папаси Каликст III руҳоний Иоанн Капистранни Белградни қамалдан озод қилиш учун салиб юришини ташкил қилишга юборади. Иоанннинг ваъзлари Бавария ва Австрияда катта фойда бермайди ва у Венгрияга қараб йўлга чиқади. Ниҳоят Иоанн ҳарбий тайёргарлик кўрмаган ва ёмон қуролланган деҳқонлар армиясини йиғишга муваффақ бўлади. Иоанн ва Ҳуняди биргаликда ҳаракат қилади, аммо улар алоҳида буйруқ берадиган бўлади. Уларнинг қўл остида 40-50 минг кишилик қўшин тўпланди.

    Белград қамали

    Белград қамали
    Фото: XV аср турк миниатюраси

    Белград Болқондаги энг мукаммал ҳимояга эга шаҳар эди. 1404 йилда княз Стефан Лазерович Белградни Сербия пойтахтига айлантирган ва шаҳарда мустаҳкам қалъа барпо этганди. Шаҳар мураккаб ҳимоя эга эди: уч қисмдан иборат шаҳар, ички қалъада жойлашган сарой ва улкан Донжон (ўрта аср Европасида қалъанинг асосий минораси), икки қисмли девор, тўртта дарвоза ва Дунай порти. Ушбу қурилиш ўрта аср ҳарбий меъморчилигининг энг қийин усулларидан бири эди. Қамалдан сўнг венгерлар қалъа деворнинг шимолий ва шарқий қисмида дарвоза ва бир нечта минора қуради.

    Жангнинг бошланиши

    14 июль куни Янош Ҳуняди ўз флоти билан Белград шаҳрига етиб келади ва Дунай дарёсида жойлашган турк флоти билан жангга киришади. Жанг венгерларнинг ғалабаси билан тугайди, Усмонлиларнинг тўртта катта ва йигирмата кичик кемаси венгерлар қўлига ўтади. Денгиз блокадасини бузган Ҳуняди қалъага жуда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва қўшинини ўтказишга муваффақ бўлади.

    Аммо Меҳмет II қамални тўхтатмасликка қарор қилади ва бир ҳафтадан сўнг турк артиллерияси қалъа деворининг бир нечта жойини бузишга эришади. 21 июль куни султон ялпи ҳужумга ўтишга буйруқ беради, турклар шаҳарни эгаллаб, юқори қалъага ҳужум қилади. Жанг жуда шиддатли кечади. Ҳуняди аскарларига қатронли ўтин ва бошқа тез ёнувчан нарсаларни шаҳар бўйлаб улоқтириб чиқишни, кейин уларни ёқиб юборишни буюради. Бу жангда ҳал қилувчи рол ўйнайди, турк яничарлари кучли олов натижасида қисмларга бўлиниб кетади ва ҳимоясиз қолдирилган юқори қалъа томон юради. Бу ерда улар қуршовга олиниб тор-мор этилади. Шу тариқа ҳужум қайтарилиб, турклар чекинишга мажбур бўлади.

    Белград жанги харитаси

    Белград жанги харитаси
    Фото: Twitter

    Эртаси куни кутилмаган воқеа содир бўлади: Янош Ҳунядининг қалъадан чиқиб туркларга ҳужум қилмаслик тўғрисидаги буйруғига қарамай Иоанн бошлаб келган салибчи-деҳқонларнинг бир қисми бузилган қалъа деворларидан ўтиб турк позицияларига ҳужум бошлайди. Ҳалок бўлганларни дафн қилиш ва дам олиш билан банд бўлган турк аскарлари бу ҳужумдан довдираб қолади. Турк сипоҳийларининг ҳужумни қайтаришга уриниши бесамар кетади ва девор ортида турган қолган қалъа ҳимоячилари ҳам жангга қўшилади. Шу тариқа итоатсизлик билан бошланган кичик ҳужум катта жангга айланиб кетади.

    Иоанн Капистран дастлаб ўз аскарларига девор ортига қайтишни буюради, аммо кутилмаган ҳужумдан ваҳимага тушиб қочаётган Усмонли навкарларини кўргач қўшинни ўзи жангга бошлаб киради. Иоанн салибчилари билан Сава дарёси орқали юриб турк қўшинининг орқа тарафига ҳужум қилади. Кенг миқёсли жанг бошланганини кўрган Янош Ҳуняди ўз қўшини билан турклар артиллериясига зарба беради.

    Усмонли аскарлари бундай кутилмаган ҳужумдан талвасага тушиб қолади ва қочишни бошлайди. Султоннинг беш минглик шахсий қўшини вазиятни ўнглашга ва лагерни қайтариб олишга ҳаракат қилади, бироқ Ҳуняди бошлиқ венгерлар етиб келиб жангга киришгач аҳволни ўнглашнинг иложи бўлмайди. Султоннинг ўзи шахсан жангга киради, бироқ оёғига ўқ тегиб жароҳат олади ва ҳушидан кетади.

    Султон Меҳмет II Фотиҳ

    Султон Меҳмет II Фотиҳ
    Фото: Wikipedia

    Кутилмаган ҳужум катта талафот ва тартибсизликларга олиб келади, бундан ташқари султоннинг қўшини кўз ўнгида отдан йиқилиши ҳам аскарлар руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Натижада турклар ортга чекинади. 50 мингдан ортиқ Усмонли аскарлари жангда ҳалок бўлади, Белград ҳимоячилари йўқотиши эса 10 минг кишини ташкил қилади. Сарона шаҳрида ўзига келган султон Меҳмет II қўшинининг тўлиқ тор-мор этилгани, саркардаларининг ўлдирилгани, бутун артиллерия қуролларининг душман қўлига ўтганини эшитгач заҳар ичиб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлади, аммо уни тўхтатиб қолишади. Ноилож қолган султон омон қолган қўшини билан Истанбулга қайтади.

    Тўқнашув қандай тарихий аҳамият касб этди?

    Белграддаги мағлубият Усмонийларнинг Европага юришларини етмиш йилга тўхтатиб қўяди. Ғалаба ҳақида эшитган папа Каликст III барча черковларда пешин қўнғироқларини чалишни буюради, кейинчалик бу одатга айланиб ҳозирга қадар давом этмоқда.

    Ғалабадан уч ҳафта ўтиб Янош Ҳуняди вабо касаллигидан вафот этади. Уч ой ўтиб эса руҳоний Иоанн Капистран ҳам вабодан ўлим топади. Янош Ҳунядининг ўлимидан сўнг Венгрия қироллиги ички уришлар гирдобига тушиб қолади.

    Фото: Google Images

    Натижада 1521 йилда султон Сулаймон I Қонуний қўшини Белградни ишғол этади. 1526 йилда эса Венгрия ва унинг иттифоқчилари қўшини Моҳач жангида тор-мор этилади, қироллик расман Усмонийлар вассалига айланади.

    Шу тариқа Белград жанги Венгрия ва Болқондаги бошқа давлатларга яна етмиш йил ҳукмронлик қилиш имконини беради. Шу билан бирга тарихчиларнинг фикрича, Белград жанги Европани турк босқинидан сақлаб қолганди. Ушбу мағлубиятдан сўнг султонлар шарқ юришларига эътибор бера бошлайди. Меҳмет II Фотиҳнинг Белграддаги эҳтимолий ғалабаси унга Марказий Европа томон йўл очиб берарди, бу пайтда ички урушлардан кучсизланган Муқаддас Рим империяси ва Юз йиллик уруш олиб бораётган Англия ва Франция монархларида султонни тўхтатиб қолиши имкони жуда кам эди.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    27.07.2021, 07:59   Изоҳ (0)   63778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оламшумул машҳурлик ва миллионлаб мухлислари бўлса-да, ўзига ишончи паст бўлган юлдузлар

    Шоу-бизнес | 24 июн, 17:05

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    Дунё | 24 июн, 16:55

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

    Реклама | 24 июн, 15:00

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Иқтисодиёт | 24 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 16:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.