• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пандемия вақтида президентлар ўлими бўйича XXI аср рекорди ўрнатилди

    Дунё бўйлаб 2020 йил бошидан 2021 йилнинг июль ойи ўрталарига қадар ҳокимият тепасидаги саккиз нафар давлат ёки ҳукумат раҳбари вафот этди ёки ўлдирилди — бу камида сўнгги йигирма йил ичидаги рекорд кўрсаткич, деб ёзади «РБК».

    Ўз қароргоҳида отиб ўлдирилган Гаити президенти Жовенел Моизнинг дафн маросими

    Ўз қароргоҳида отиб ўлдирилган Гаити президенти Жовенел Моизнинг дафн маросими
    Фото: AP Photo

    Таққослаш учун 2018–2019 йилларда беш нафар раҳбар вафот этган ёки ўлдирилган бўлса, 2016–2017- йилларда булар тўрт кишини ташкил қилган. 2003—2004 йилларда етти давлат ёки ҳукумат раҳбари ҳаётдан кўз юмганди. 2020—2021 йилларда вафот этган ёки ўлдирилган саккиз раҳбарнинг барчаси учинчи дунё мамлакатларига тўғри келади.

    Бу борада сўнгги ҳолат Гаити президенти Жовенел Моизнинг ўлдирилиши бўлди. У 7 июлга ўтар кечаси қуролли ҳужумчилар томонидан ўз қароргоҳида отиб ўлдирилган. Ҳодисада президентнинг рафиқаси ҳам оғир жароҳат олган, аммо у АҚШга олиб кетилиб, тиббий ёрдам билан ҳаёти сақлаб қолинган. Мамлакат бош вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Клод Жозефнинг айтишича, ҳужум қилганлар инглиз ва испан тилларида сўзлашган. Гаити овоз бериш ва партиялараро алоқа ишлари вазири Матиас Пьернинг таъкидлашича, Моизнинг ўлдирилиши 26 кишидан иборат тўда томонидан уюштирилган. Улардан тўрт нафари отиб ташланган.

    Жовенел Моиз

    Жовенел Моиз
    Фото: Getty Images

    Апрель ойида Чад президенти Идрис Деби исёнчилар билан жангда олган жароҳатлари оқибатида вафот этди. У 1990 йилдан бери давлатни бошқариб келарди. Президентнинг ўлимидан сўнг Чад ҳукумати ва парламенти тарқатиб юборилди. Мамлакатда ҳарбийлар томонидан тайинланган кенгаш кейинги 18 ой давомида ҳукмронлик қилади.

    Идрис Деби

    Идрис Деби
    Фото: Getty Images

    Африканинг яна икки етакчиси — Танзания президенти Жон Помбе Жозеф Магуфули ва Бурунди президенти Пьер Нкурунзиза эса касалликдан вафот этди. ОАВда ҳар иккала етакчи COVID-19 билан оғригани ҳақида хабарлар тарқалди.

    2021 йилнинг март ойида вафот этган Магуфули Танзанияда локдаун жорий қилишдан бош тортиб, тиббий ниқоб тақишга қарши чиққанди. Шунингдек, у танзанияликлардан коронавирус устидан ғалаба қозониш учун ибодат қилишни сўраган. 2020 йил апрель ойида Танзанияда касалланиш ҳолатларининг расмий статистикасини чоп этиш тўхтатилди. Магуфули мамлакатни коронавирусдан холи деб даъво қилди ва республикани сайёҳлар учун очиб қўйди.

    Жон Помбе Жозеф Магуфули

    Жон Помбе Жозеф Магуфули
    Фото: Global Look Press

    Бурунди раҳбари Нкурунзиза 2020 йил 8 июнь куни юрак тўхтаб қолиши оқибатида вафот этганди. Шу билан бирга, маҳаллий ОАВ давлат раҳбарида коронавирус юқтиргани ҳақида ёзган. Нкурунзиза мамлакатни ҳаммаси бўлиб 15 йил бошқарган.

    Пьер Нкурунзиза

    Пьер Нкурунзиза
    Фото: Getty Images

    Шунингдек, Баҳрайн бош вазири Халифа ибн Салмон ал-Халифа (2020 йил ноябрда) ва Эсватини Қироллигининг бош вазири Мандвуло Амброзе Дламини (2020 йил декабрда) ҳам касалликдан вафот этди.

    Бундан ташқари, сўнгги икки йил ичида Кот-д’Ивуарнинг бирйўла икки бош вазири оламдан ўтди. 2020 йил 8 июлда Амаду Гон Кулибали вафот этди — у Вазирлар Кенгаши йиғилишидан кейин ўзини ёмон ҳис қилган. Ўша йилнинг 10 мартида Амед Бакаёко саратон касаллигидан вафот этганди.

    Биргина 2021 йилда сиёсатчиларга қарши камида тўртта суиқасд ва битта суиқасдга уриниш уюштирилди.

    20 июль куни Малида ҳарбий тўнтаришдан кейин мамлакатни бошқариб келаётган муваққат президент, полковник Ассими Гоиту ҳаётига суиқасд қилинди. Унга мамлакат пойтахти Бамакодаги масжидда икки қуролланган киши ҳужум қилган, улардан бирининг қўлида пичоқ бўлган. AFP масжид мутасаддиларидан бирига мурожаат қилиб, аниқлик киритишича, ҳужумчи президентнинг орқасидан пичоқ билан урмоқчи бўлган, аммо у президентни эмас, бошқа одамни жароҳатлаган.

    26 июнь куни Колумбия президенти Иван Дуке олиб кетаётган вертолёт Жанубий Америка республикасининг шарқий қисми устидан учиб ўтаётганда номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди. Отишмада президент вертолётига олтита ўқ тегган, аммо воқеа пайтида ҳеч ким жабрланмаган. Колумбия полицияси президентга суиқасд уюштиришда гумон қилиб, олти кишини ҳибсга олди. Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар FARC («Колумбиянинг инқилобий қуролли кучлари») гуруҳи иштирокчилари ёки улар фойдасига жиноят содир этадиган кишилар.

    Май ойида Мальдив оролларининг собиқ президенти, Халқ мажлиси (парламент) спикери Муҳаммад Нашиднинг ҳаётига суиқасд уюштирилди. Содир этилган портлаш натижасида у кўплаб жиддий жароҳатлар олган ва аҳволи ўта оғирлашган. Сўнг Нашид Мале шаҳридаги касалхонада бир нечта операцияларни бошдан ўтказди, ҳозир эса Германияда даволанмоқда. Мальдив пойтахти Мале полиция нозири Муҳаммад Баширнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг 25 та аҳоли пунктида ўтказилган антитеррор операцияси натижасида суиқасд уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Аввалроқ полиция ушбу иш бўйича тўрт кишини ҳибсга олганди, уларнинг исмлари ошкор қилинмаган.

    29 май куни Уганда транспорт вазири, мамлакат армиясининг собиқ юқори мартабали офицери Катумба Вамаланинг машинаси ўққа тутилди. Машина ичидаги сиёсатчининг қизи ва ҳайдовчи ҳалок бўлган. Вамаланинг ўзи ярадор бўлса ҳам омон қолган. Ушбу суиқасдни уюштиришда беш киши айбланмоқда.

    22 июль куни Мадагаскар президенти Андри Радзуэлинанинг ҳаётига суиқасднинг олди олингани ва тергов доирасида икки киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берилди. РФИ радиостанциясининг маълумотларига кўра, гумонланувчилар «йирик сиёсий арбоблар», жумладан президентни ўлдиришни режалаштирган франко-малагаси Пол Рафанохарана ва француз Филипп Француа. Reuters бош прокурорга асосланиб хабар беришича, президентга суиқасдни ташкиллаштиришда гумон қилиниб бир неча киши ҳибсга олинган, улар орасида Мадагаскар фуқаролари ҳам, чет эл фуқаролари ҳам бор. Полиция суиқасдни амалга оширишда фойдаланиш режалаштирилган қуролни мусодара қилди.

    Мавзуга доир: Америкага янги ҳаёт умидини берган президент. Жон Кеннеди ўлдирилганига 57 йил бўлди

    26.07.2021, 19:10   Изоҳ (0)   27900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда дори-дармонларга чидамли ва ўлимга олиб келувчи замбуруғ инфекцияси авж олди

    26.07.2021, 18:09

    АҚШ коинотга парвоз қилган миллиардерлар Бренсон ва Безосни астронавт деб тан олмади

    26.07.2021, 17:25

    АҚШ Тожикистонга 1,5 млн доза Moderna вакцинасини етказди, асосан кимлар коронавирус қурбонига айланмоқда? Коронахабарлар

    26.07.2021, 14:24

    Агар «Толибон» ҳужумларни тўхтатмаса, АҚШ уларга авиазарбалар беришда давом этади

    26.07.2021, 13:23

    Лондонда кучли ёмғир туфайли кўчалар ва метро бекатлари сув остида қолди (фото ва видео)

    26.07.2021, 12:38

    Тунис президенти бош вазирни истеъфога чиқариб, парламентни тарқатиб юборди. Парламент биносига ҳарбий техника тортиб келинди

    26.07.2021, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.