• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эмомали Раҳмон Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди

    Афғонистон муаммосининг ҳарбий ечими йўқ, мамлакатдаги вазиятдан чиқишнинг тинч йўлини топиш керак. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон шундай фикрда, деб ёзади «Интерфакс».

    Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

    Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

    «Қўшни давлат Афғонистон Ислом Республикасида, айниқса унинг мамлакатимиз билан чегарадош шимолий вилоятларида вазият ўта оғир ва ноаниқ бўлиб қолмоқда, уларнинг аҳволи кун сайин, ҳатто соат сайин ёмонлашмоқда», — деди Эмомали Раҳмон мамлакат ҳарбий ва хавфсизлик кучлари шахсий таркибига қилган мурожаатида.

    «Бу мамлакатнинг сиёсатчилари, барча сиёсий партиялар ва ҳаракатлар раҳбарлари, зиёлилар, таниқли шахслар ва бутун халқи бирлашиб, ўз ватани, давлати ва миллатини беқарорлик ҳамда таназзулдан қутқарадиган вақт келди», — деди Тожикистон раҳбари.

    Унинг сўзларига кўра, бундай фожиали воқеалар учун афғонистонликлар айбдор эмас.

    «Ушбу бузғунчи жараёнлар қўшни давлатимизнинг ички ишларига чет элликларнинг аралашуви натижасидир, бу ҳолат 40 йилдан бери давом этмоқда», — деди Тожикистон президенти.

    Эмомали Раҳмон ўз мамлакати аҳолиси ҳам бундай фожиани бошдан кечирганини, «яъни 90 йилларнинг бошларида чет эл аралашуви фуқаролар урушига олиб келгани ва унинг даҳшатли оқибатлари ҳанузгача сезилаётганини» эслаб ўтди.

    «Уруш натижасида 150 мингдан ортиқ фуқароларимиз ҳалок бўлган, 50 минг бола етим қолган. Бундай аччиқ тарихий тажрибани ҳисобга олган ҳолда биз ҳеч қачон қўшниларимизнинг ички ишларига аралашмаймиз. Шунингдек, ўз қуролли кучларимизни ҳеч қачон қўшни давлатларга қарши ишлатмаслигимизни қатъий маълум қиламиз», — дея таъкидлади Тожикистон раҳбари.

    «Биз ҳамиша қўшни давлатларда тинчлик ва барқарорлик бўлишини қўллаб-қувватлаймиз ва улар билан тинчлик, барқарорлик, дўстлик ва ҳамкорлик муҳитида яшаймиз», — деди у.

    Тожикистонда 22 июлга ўтар кечаси ҳарбий шайликни текшириш бўйича «Чегара—2021» машғулотлари бошланди. Уларда мамлакат Қуролли Кучлари ва куч тузилмаларининг барча бўлинмалари иштирок этмоқда, 230 мингдан ортиқ одам жалб қилинган. Машғулотлар Тошкент вақти билан соат 04:00 да президент Эмомали Раҳмоннинг фармойиши билан старт олган.

    30 июль куни Россия ва Ўзбекистон Сурхондарё вилоятида ўқув машғулотларини бошлайди. Уларда қарийб 1,5 минг ҳарбий қатнашиши кутилмоқда. 5 август куни эса Тожикистоннинг Хатлон вилоятида Россия, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қўшма машғулотлари бошланади.

    Машғулотлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида ўтказилмоқда.

    Афғонистон ҳукумати кучлари ва «Толибон» ўртасидаги тўқнашувлар АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлагач кучайди.

    Афғонистондан НАТО қўшинларини олиб чиқиш 29 апрелда бошланган, АҚШ ва «Толибон» ўртасида тузилган келишувга биноан жараён кузда якунланиши керак. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ Афғонистондаги ҳарбий контингентининг 90 фоиздан кўпроғини олиб чиқиб кетди.

    Германия, Италия ва Австралия эса Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади.

    22.07.2021, 17:11   Изоҳ (0)   25436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден ва Зеленский АҚШда 30 август куни учрашади

    22.07.2021, 15:30

    Хитой COVID-19 келиб чиқишини ўрганишнинг 2-босқичи бўйича ЖССТ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди

    22.07.2021, 14:29

    Лавров: Россия Афғонистонга қўшин киритишни режалаштирмаяпти

    22.07.2021, 11:26

    Тожикистонда 230 минг ҳарбий иштирокида машғулотлар ўтказилмоқда

    22.07.2021, 10:04

    Трампнинг собиқ ёрдамчиси БАА агенти сифатида ишлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди

    22.07.2021, 07:50

    Германияда нацистлар концлагерида котиба бўлиб ишлаган 96 ёшли аёл суд қилинади

    21.07.2021, 23:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.