• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой COVID-19 келиб чиқишини ўрганишнинг 2-босқичи бўйича ЖССТ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди

    Хитой COVID-19 келиб чиқиши юзасидан ўтказиладиган текширувнинг иккинчи босқичи бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан таклиф қилинган режага амал қилмайди. Пекин текширув режасининг шаклини илм-фанга ва соғлом фикрга ҳурматсизлик деб билади. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Цзэн Исинга таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    «Текширувнинг иккинчи босқичи ҳақидаги таклифга келсак, унда илм-фан ва соғлом фикрни ҳурмат қилмайдиган шаклдан фойдаланилган. Биз ушбу режага амал қилмаймиз. Хитой ҳукумати илмий текширувларни қўллаб-қувватлайди. Биз вируснинг келиб чиқиши бўйича текширувни сиёсийлаштиришга қаршимиз», — деди Исинь матбуот анжуманида. Унинг фикрига кўра, текширувнинг иккинчи босқичи биринчи босқич натижаларига асосланиши керак.

    Ухань вирусология институтининг баёнотига кўра, улар вирусни ҳеч қачон сунъий равишда яратмаган. Ухань миллий биологик хавфсизлик лабораториясининг директори, институт илмий ходими Юань Чжиминнинг даъво қилишича, 2019 йил декабрь ойининг охиригача институт «COVID-19 билан юзлашмаган» ва шу пайтгача бирон-бир ходим ёки талаба коронавирус билан касалланмаган.

    «2019 йил 31 декабрга қадар Ухань вирусология институти COVID-19’ни ўрганмаган ҳам, учратмаган ҳам. Институт ҳеч қачон COVID-19’ни синтезламаган, яратмаган ва тарқатмаган. Учинчидан, шу пайтгача институтнинг бирон-бир ходими ёки талабаси COVID-19 билан касалланган эмас»,— деди  Чжимин брифингда. Унинг фикрича, коронавируснинг сунъий яратилгани  ёки унинг лабораториядан сизиб чиққани ҳақида далиллар йўқ.

    Июнь ойида ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ташкилот COVID-19 келиб чиқиши бўйича текширувнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди. Гебрейесус бунинг учун Хитойдан ошкоралик ва ҳамкорлик талаб этилишини айтган. Текширувнинг биринчи босқичида Ухань вирусология институтига ташриф буюрган мутахассислар коронавируснинг институт лабораториясидан тарқатилгани «эҳтимоли жуда кам» деган хулосага келганди.

    COVID-19’нинг сунъий келиб чиқиши версияси АҚШда бир неча бор илгари сурилган. Хусусан, собиқ президент Дональд Трамп разведка хизматларида вирус Ухандаги лабораториядан сизиб чиққани тўғрисида етарли далиллар мавжудлигини таъкидлаган. Бироқ махсус хизматлар бунга бевосита далиллари йўқлигини билдирган.

    Май ва июнь ойларида эса Америка оммавий ахборот воситаларида коронавирус Ухань шаҳридаги лабораторияда яратилганидан далолат берувчи белгилар ҳақида материаллар пайдо бўла бошлади.

    Шунингдек, британиялик ва норвегиялик олимлар Ангус Далглиш ва Биргер Сёренсен COVID-19 одамлар томонидан яратилганига оид далиллар борлигини айтди. Уларнинг фикрига кўра, COVID-19 лабораторияда яратилган, шундан сўнг хитойлик олимлар «изларни яшириш учун» вируснинг кўршапалаклардан келиб чиққани тўғрисидаги версияни илгари сурган.

    Мавзуга доир:

    • Вашингтон ва Лондон ЖССТни коронавируснинг пайдо бўлиш сабабларини ўрганиш учун Хитойга қайтишга чақирди
    • ЖССТ COVID-19 келиб чиқиши бўйича текширувнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрмоқда

    22.07.2021, 14:29   Изоҳ (0)   23933
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лавров: Россия Афғонистонга қўшин киритишни режалаштирмаяпти

    22.07.2021, 11:26

    Тожикистонда 230 минг ҳарбий иштирокида машғулотлар ўтказилмоқда

    22.07.2021, 10:04

    Трампнинг собиқ ёрдамчиси БАА агенти сифатида ишлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди

    22.07.2021, 07:50

    Германияда нацистлар концлагерида котиба бўлиб ишлаган 96 ёшли аёл суд қилинади

    21.07.2021, 23:18

    Нигерияда жангарилар ўғирлаб кетган 100 нафар аёл ва болалар қутқарилди

    21.07.2021, 21:35

    АҚШда Капитолийга бўлган ҳужумнинг биринчи иштирокчиси қамоққа ҳукм қилинди

    21.07.2021, 20:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қуролсизланиш борасидаги талабини тан олмади

    Дунё | 7 август, 09:12

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.