• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу бизга тўғри келмайди» — Адлия вазири амалдорларга МЧЖ таъсисчиси бўлишни тақиқлаш юзасидан таклиф киритилишини айтди

    Адлия вазири Русланбек Давлетов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида 2021 йилнинг 6 июль куни имзоланган «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ҳақида гапираркан, қарор лойиҳаси муҳокамаси пайтида мавжуд бўлган «тадбиркорлик билан шуғулланиши қатъиян тақиқланадиган давлат мансабдорлари рўйхатини белгилаш ҳақидаги» банд нима сабабдан чиқариб юборилганига оид саволга изоҳ берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилмоқда.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    «Муҳокамага қўйилган бандда Адлия вазирлиги Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларининг рўйхатини белгилаш бўйича таклифларни киритиш юзасидан топшириқ ёзилган эди.

    Худди шу банд турибди, фақат ‘аниқ рўйхати’ дейилмасдан, ўрнига ‘давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этганлигининг ҳуқуқий оқибатларини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси’га алмаштирилди. Яъни бу масала очиқ қоляпти, деган маъно келиб чиқмаяпти», — деди Давлетов.

    Унинг таъкидлашича, амалдорларга тадбиркорлик қилиш бугунги қонунчиликда тақиқланган.

    «Давлат хизматчиларига бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлиги амалдаги қонунда турибди. Биринчидан, 2016 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган ‘Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари’ ҳужжатида амалдорларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишига тақиқ қўйилган. Иккинчидан, ҳукуматнинг 1992 йилдаги 103-сонли қарорига асосан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тасдиқланган», — деди адлия вазири.

    Унинг қайд этишича, амалдаги қонунчиликка кўра, давлат хизматчилари якка тартибда тадбиркорлик қила олмайди, холос, аммо МЧЖ таъсисчиси бўлишга ҳақли.

    «Тадбиркорлик фаолияти дегани, нима дегани? Агар ‘Тадбиркорлик фаолияти кафолатлари тўғрисида’ги қонунга қарайдиган бўлсак, тадбиркорлик бу таваккалчилик эвазига ўзининг фаолиятидан келиб чиқиб, тизимли равишда даромад олишга мўлжалланган фаолият тури ҳисобланади.

    Амалдор тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллансин деганда, бугунги кундаги қонунчилик бўйича фақат тушуниладики, якка тартибдаги тадбиркор бўлиши мумкин эмас, деган маъно чиқади.

    Лекин агар масъулияти чекланган жамият таъсисчиси бўлса, бугунги кундаги қонунчилик бўйича, бу тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди. Ва бу тартиб бизга тўғри келмайди, биз буни қайта кўриб чиқиб, мана шу таклифларни беряпмиз.

    Давлат хизматчилари МЧЖ таъсисчиси бўлолмайди, деган норма мана яқинда Россияда ҳам киритилди, бошқа давлатларда ҳам бор», — деди Русланбек Давлетов.

    Давлетов манфаатлар тўқнашуви билан тадбиркорликни аралаштирмаслик кераклигини айтди.

    «Қурилиш вазирлиги ҳамда Жиззахда бўлган ҳолатлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш эмас. Бу манфаатлар тўқнашуви, деган масала. Манфаатлар тўқнашуви билан тадбиркорликни аралаштирмаслик керак.

    Манфаатлар тўқнашувига мансабдор шахснинг қариндошларига тегишли компаниялар ёки унинг объектив қарор қабул қилишига таъсир кўрсатувчи омиллар киради. Мансабдор шахс бу ҳолатда қарор қабул қилишдан четлатилиши лозим.

    Мана шу ҳолатлар бўйича алоҳида қонун ишлаб чиқиш белгиланган. Буни Адлия вазирлиги ишлаб чиқиб, охирига етказяпти», — деди у.

    Мавзуга доир:

    • Олий суд раиси ўринбосари коррупционерларга нисбатан тайинланган жазолар енгиллаштирилмаслигини айтди
    • Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда жиноий жавобгарлик қандай кучайтирилиши маълум қилинди

    13.07.2021, 22:56   Изоҳ (0)   26600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors Cobalt’нинг янги ранглари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    13.07.2021, 22:39

    Ўзбекистонда 2021 йилда бизнес юритиш қиймати маълум қилинди

    13.07.2021, 22:10

    Наманганда 23 ёшли йигит шифохонада ишловчи танишининг юзини куйдириб, унинг 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқлари ва телефонини олиб қочди

    13.07.2021, 21:42

    Наманганда ёғган дўл ва унинг оқибатлари – суратларда

    13.07.2021, 21:26

    Бухородаги ОТМда коронавирусни тез фурсатда аниқлаш ва аниқ ташхис қўйишга мўлжалланган илмий лаборатория иш бошлади

    13.07.2021, 21:12

    «Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқ» – Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари

    13.07.2021, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.