Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилаётган Chevrolet Cobalt автомобилининг янги ранглари бўйича хабарлар кенг тарқалди. Компания шу муносабат билан расмий баёнот берди.
Компания келтирилган маълумотнинг асоссиз эканлигини расман эълон қилади. Қайд этилишича, фотосурат компаниянинг расмий дилерларида олинмаган.
«ОАВ вакиллари ва юртдошларимиздан асоссиз хабар тарқатмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади компания хабарида.
Бундан аввал UzAuto Motors аномал иссиқда машиналарни қандай сақлаш кераклиги борасида кўрсатма бергани, Ўзбекистонда бир йил ичида енгил автомобиль экспорти қарийб 85 миллион долларга ошгани ҳамда Ўзбекистонда аёллар энг кўп қайси автомобилни сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)